Нани: “Фернандешга “Сити”га эмас, “Юнайтед”га ўтиши кераклигини айтгандим”
07 мар 2020 00:27
Новости
Нани: “Фернандешга “Сити”га эмас, “Юнайтед”га ўтиши кераклигини айтгандим”
“Спортинг”да у билан бирга тўп тепганимда Брунунинг қанчалик иқтидорли футболчи эканлигига гувоҳ бўлгандим. Баъзида машғулотларда мен уни янада кўпроқ меҳнат қилишга ундардим, чунки унга айнан шу жиҳат етишмасди.
Ўшанда унга энг яхши вариант Англияда тўп тепиши эканлигини айтгандим. Унинг услубини Туманли Албионда жуда қадрлашади. Брунуга АПЛда узоқ масофадан дарвозага гол киритса, мухлислар ўзига хос тарзда олқишлашларини бу футболчига қўшимча рағбат беришини таъкидлагандим.
Унинг ушбу мамлакатга кетиши ҳақидаги хабарларга кўзим тушиши билан “Сити”га ёки бошқа жамоага ўтма, фақат МЮга бор” дегандим. Орадан икки ой ўтиб, Бруну “Манчестер Юнайтед” футболчисига айланди. Менинг маслаҳатим амалга ошиб, у “қизил иблислар” сафига бориб қўшилганидан хурсанд бўлдим.
Унинг дебюти омадли чиқди. Янги жамоада Бруну энг яхши ўйинчилардан бири ва голлар уришни бошлади. Ҳаммаси шу тахлит амалга ошганидан хурсандман”, дея Нанининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.
Комментарии