RU

Последние новости

09:37Расман: “Барселона“ Флик билан шартномани узайтирди  0 09:08Ангелос Постекоглу: “Мен ҳали ҳам нима бўлганини тушунишга ҳаракат қиляпман“  5 08:40Sofascore. “Ал Фейҳа“ мағлуб бўлди, Шукуров эса  1 08:12Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  10 07:45Sofascore. Финални энг ёмон ўйинчиси ким бўлди?  3 07:17Европа лигаси. Финалнинг учрашувнинг "man of the match"и маълум  12 01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  95 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  4 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  8 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  2 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3

Намангандаги “Марказий” стадионига замонавий турникетлар ўрнатилди Новости

Намангандаги “Марказий” стадионига замонавий турникетлар ўрнатилди

Бугун Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда Ўзбекистон Суперлигасининг 3-туридан ўрин олган “Навбаҳор” ва “Локомотив” жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади.

Сўнгги пайтларда футболимизда амалга оширилаётган ўзгаришлар клубларимизни ҳам янгилик сари ундамоқда десак хато бўлмайди. Хусусан, “Навбаҳор” футбол клуби жорий йилги мавсумдан бошлаб ўйингоҳга кириш чипталари ва мухлисларни аниқ ҳисобини юритиш мақсадида кириш дарвозаларидаги турникетларга янги замонавий электрон мосламалар ўрнатди. Яъни кириш дарвозаларига ўрнатилган мослама чиптага туширилган штрих код орқали очилади. Бу ҳол чипталарни қалбакилаштиришни олдини олади. Шу билан биргаликда чиптасиз мухлислар ўйингоҳга кира олишмайди.


Шунингдек, ҳар бир дарвозага қўшимча кузатув камералари ҳам ўрнатилди. Янги инновацион ғояларни қўлланиши эса клубларнинг молиявий ҳолатини мустаҳкамланишида муҳим омил вазифасини ўтаб беради.

Эслатиб ўтамиз, бугун Намангандаги “Марказий” стадионида мавсумнинг очилиши ва Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган “Навбаҳор” - “Локомотив” жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади. Очилиш маросимида Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов иштирок этади.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ўйин бошланишига ҳали анча вақт борлигига қарамай, "Марказий" стадиони атрофида футбол мухлислари жуда кўп. Бугун Наманганда ҳақиқий футбол байрами бўлиши кутилмоқда.

Рейтинг: +27   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика