RU

Последние новости

17:21Абрамов "Динамо"ни тарихий рекорд сари етакламоқда  1 17:04"Бухоро" 29 йиллик нохуш анъанасига чек қўядими?  1 16:38"Бруну Фернандеш сотилмайди". Рубен Аморим — "Ал Ҳилол"нинг қизиқиши ҳақида  1 16:10Суперлига. “Қўқон-1912” — ОКМК. Асосий таркиблар маълум  6 16:10Камолиддин Мурзоев "Насаф" - "Бунёдкор" учрашуви олдидан нима деди?  1 15:48"Бизга учта ғалаба керак ва жамоамиз ЕЧЛда бўлади" — Пеп Гвардиола  5 15:20"Қўқон-1912" стадиони ОКМК билан беллашувга тайёр!  9 14:55"Ньюкасл" эмблемасини янгиламоқчи  3 14:27"Хаби билан бутун футбол оламини ҳайратга солган жамоани шакллантирдик" — "Байер" спорт директори   1 14:00"Сурхон"нинг голида офсайд қайд этилишича ёрдамчи ҳакамнинг қарорига таянилган, VAR'да эса тасвирлар етарли бўлмаган — Эксперт ҳакамлар қўмитаси  26 13:31"Манчестер Юнайтед" тажрибали дарвозабон билан шартномани узайтирмоқчи  0 13:03"Барса" етакчилари Араухонинг "Реал"га қарши ўйнашига қарши  22 12:37Ким чемпион? Гёкереш ёки Ди Мария? Бугун Португалияда мавсум ўйини бор  5 12:17Ямаль машҳур бренднинг элчиси бўлди  3 11:49Рафаэл Леау АПЛнинг топ-клублари диққат марказида  0

Наманганда ИИБ ҳодимлари ўртасида турнир бўлиб ўтди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) Новости

Наманганда ИИБ ҳодимлари ўртасида турнир бўлиб ўтди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Наманган вилояти Ички ишлар идоралари терма жамоалари ўртасида футбол бўйича ўтказилган «Динамо» ЖТСЖ биринчилиги мусобақанинг якуни бўйича.
Мамлакатимизда футболнинг ривожланиш даражаси хозирги кунда Осиёда олдинги ўринларда қайд этилмоқда. Албатта бунинг замирида муҳтарам Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ҳамда хукуматимизнинг футболга қаратаётган улкан эътиборлари ётибди.
Наманган азалдан футбол вилояти саналиб келган. Дунёда биринчи рақамли спорт тури хисобланмиш футбол,  вилоят ички ишлар идоралари ходимларининг хам кўнглидан чуқур жой олган.

Футбол ички ишлар идоралари ходимларининг жисмоний ва жанговар тайёргарлигини янада ошириш, уларнинг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш мақсадига қаратилганлиги билан алоҳида аҳамиятга эга.  


«Хотира ва қадрлаш куни» ва Иккинчи Жаҳон урушидаги Ғалабанинг  70 йиллигига бағишлаб ташкил этилган, футбол бўйича турнир жорий йилнинг  28 апрелдан – 8 майга қадар давом этган биринчиликда вилоят ИИБ аппарати, мустақил бошқармалар, шаҳар ва туман ИИБлари вакиллари 24 та жамоа, 8 гурухга  бўлиниб, ғолиблик учун курашдилар. Ўйинлар Наманган шахридаги «Динамо», Чуст туманидаги «Пахтакор», Косонсой туманидаги «Косонсой», Уйчи туманидаги «Пахтакор» ва Наманган шаҳридаги «Навбахор» ўйингохларида ўтказилди. Мусобақада 500 нафарга яқин спортчи-ходимлар қатнашиб, ўйинларни Ўзбекистон Футбол федерациясининг малакали ҳакамлари томонидан бошқарилди.
Мусобақа давомида жамоалар ўз имкониятлари ва маҳоратларини тўла намойиш этишлари учун барча шароитлар яратилди.  
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, ўйинлар давомида барча жамоалар мусобақага жиддий ёндошиб, пухта тайёргарлик билан келганликлари, барча спортчилар жисмонан бақувват ва маҳоратли эканликлари яққол кўзга ташланиб турди.

  Мусобақа ниҳоясида:
 - Наманган вилояти ИИБ Алоҳида вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди терма жамоаси  биринчи ўринни;
 - Наманган вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ ППХ батальони иккинчи ва
 - Наманган вилояти ИИБ 32-сонли ЖИЭМ терма жамоалари учинчи ўринларга сазовор бўлдилар.   
 Шунингдек, мусобақа якуни бўйича номинациялар қўйидагиларга насиб этди:
- « Энг яхши дарвозабон » - Наманган вилояти ИИБ  АВБСО терма жамоаси аъзоси Саримсақов Ойбек Ортиқович;
- « Энг яхши ҳимоячи » - Наманган вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ терма жамоаси аъзоси Нурматов Акмалжон Хошимжонович;
- « Энг яхши ҳужумчи » - Наманган шаҳар ИИБ терма жамоаси аъзоси Абдумажидов Восид Вохиджонович;
- « Ғалабага бўлган иродаси учун » - Наманган шаҳар ИИБ терма жамоаси;

- « Оммавий спортни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун »  - Наманган вилояти ИИБ 32-сонли ЖИЭМ терма жамоаси аъзоси Ашурметов Муроджон Мукимович;

  - « Спорт тадбирини ташкиллаштиришда ва ўтказишдаги фаоллиги учун » - “Навбахор” марказий ўйингохи директори Умаров Баходир Ибрагимович.

  Ушбу мусобақада фахрли ўринларни эгаллаган жамоалар ва  номинантлар вилоят ИИБ «Динамо» ЖТСЖнинг дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Наманган  вилояти  «Динамо»
 ЖТСЖ раисининг ўринбосари
 подполковник:     
                              Ш.Содиқов







Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика