RU

Последние новости

18:4059 ёшли дунёнинг энг кекса профессионал футболчиси билан интервью: "Ўзимга чеклов қўймайман"  0 18:29Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор", "Шўртан" – "Арал" баҳслари учун таркиблар маълум бўлди  0 18:03Капелло: "Бу Италия терма жамоасида "дух" йўқ"  1 17:33Расман: Жоан Гарсия - "Барселона" футболчиси  8 17:04Афғонистон Россияга ўртоқлик учрашуви ўтказишни таклиф қилди  5 16:32Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевни миллий жамоа жаҳон чемпионатига чиққани билан табриклади  2 16:15Эрон билан можаро туфайли легионерлар Исроил клубларини ортиқча шартларсиз тарк этиши мумкин  6 15:55Жоан Гарсия "Барселона"га ўтиш учун ўз шартномасини сотиб олди  2 15:18Клублар ўртасидаги ЖЧ учрашувига уч минг мухлис келди. Бу турнирдаги энг ёмон натижа  4 15:12ВАР ва АВАР ҳакамлари учун ФИФА семинари бўлиб ўтади  1 14:57"Манчестер Сити"га янги сардор тайинланди  4 14:21Ўзбекистон Кубогидан ўрин олган “Бухоро” — ОКМК учрашувини бошқарадиган ҳакамлар номи маълум бўлди  1 14:15Пролига 10-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0 13:38АПЛ 2025/26 мавсум тақвими эълон қилинди: МЮ 1-турда "Арсенал"ни қабул қилади  6 12:54"Манчестер Юнайтед" ўз футболчиси учун "Наполи"дан 25 млн. евро сўрамоқда  1

Наманганда бўлиб турган Таиланд терма жамоасида овқатланиш билан муаммолар юзага келгани маълум қилинди Новости

Наманганда бўлиб турган Таиланд терма жамоасида овқатланиш билан муаммолар юзага келгани маълум қилинди

Наманган 8-14 июнь кунлари Осиё кубоги-2023 саралаш босқичига мезбонлик қилади.

Осиё кубоги саралаш ўйинларининг айнан Наманганда ўтказилиши бу ушбу вилоят мухлислари учун ажойиб совға бўлди. Наманганлик мухлислар Ўзбекистон миллий терма жамоасининг расмий ўйинларини стадиондан туриб томоша қилишлари мумкин бўлади. Бу ажойиб.

Бироқ хорижий нашрларда ушбу саралаш босқичидаги ташкилотчилик масаласига нисбатан эътирозлар пайдо бўлди. Хусусан, Goal.com нашрининг ёзишича, Таиланд терма жамоаси Наманганда овқатланиш билан муаммоларга дуч келган:

Меҳмон жамоанинг билдиришича, Намангандаги меҳмонхона тақдим этган таомларнинг деярли барчасида ёғ мавжуд. Хаттоки, Шарқий Осиё вакиллари севиб имтеъмол қиладиган гуруч маҳсулоти ҳам Ўзбекистонда ёғда қовурилади. Бу эса соғлом овқатланиш қоидаларига тўғри келмайди. Таиландлик футболчилар эса бундай овқатларни истеъмол қила олишмаган.  Шу сабаб ҳам, жамоа менеджери Намангандан корейс ва япон таомларини ўйинчилар учун буюртма қилишга мажбур бўлган. Кейинроқ эса жамоа учун Тошкент шаҳридан Наманганга Таиланд таомларини ҳам буюртма қилган. Йўлга эса тўрт соат вақт сарфланиши қўшимча қилинган. Goal нашри берган хабарда ушбу жараён саралаш босқичи якунига қадар давом этиши айтилган.

Шу ўринда бир неча саволлар туғилиши аниқ: Мусобақа ташкилотчилари меҳмон жамоаларнинг овқатланиш маъданияти ва ҳаёт тарзидан бехабар бўлишганми? Нега бошқа терма жамоалар бирламчи эҳтиёж бўлган овқат учун сарсон бўлишлари керак? Меҳмонхонада рақиб терма жамоаларига маъқул келадиган таомлар тайёрлашнинг иложи йўқми? 

Гуруҳимиздаги уччала жамоанинг (Таиланд, Малдив ва Шри-Ланка) ҳам овқатланиш маданияти ўзаро ўхшаш. Яьни Таиланд жамоасида кузатилаётган муаммо бошқа терма жамоаларда ҳам кузатилаётган бўлиши мумкин. Саралаш босқичи ташкилотчилари барча жамоаларга қулай ва тенг шароит яратиб беришлари лозим. Акс ҳолда, бу рақиб жамоаларнинг эътирозига сабаб бўлиши мумкин. Таиланд терма жамоасида кузатилган ҳолатнинг хорижий нашрларда кўтарилиши эса Ўзбекистон имиджи учун ёмон таъсир ўтказиши аниқ. Албатта, терма жамоа ўйинларини Наманганда ўтказиш жуда яхши ғоя. Аммо футбол фақатгина майдондаги ўйиндан, мухлислардан иборат эмас. Мусобақа мезбони сифатида биз барча терма жамоаларга тенг шароит яратиб беришимиз лозим. Айниқса, шу гуруҳда айнан ўз терма жамоамиз кураш олиб бораётган вазиятда.

Автор : I.J.I
Рейтинг: -38   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика