Наингголан: "Интер" менга имконият бермади, "Кальяри"га қайтганимдан хурсандман"
30 дек 2020 23:16
Новости
Наингголан: "Интер" менга имконият бермади, "Кальяри"га қайтганимдан хурсандман"
Ярим ҳимоячи Ража Наингголан яқин келажакда фаолиятида 3-марта "Кальяри"да пайдо бўлади.
Бельгиялик футболчи тиббий кўрикдан ўтишдан олдин ушбу ўтиш борасида қисқача изоҳ берди.
"Интер" менга имконият бермади. "Кальяри"га қайттганимдан хурсандман, гарчи бу ҳали расмий равишда амалга ошмаган бўлса ҳам", – дейди Наингголан ANSA'га.
Ража Наингголан ушбу мавсум Италия чемпионатида 4 та ўйинда атиги 42 дақиқани майдонда ўтказди. Бельгиялик ўйинчи ўтган мавсумда "Кальяри"да ижарада ўйнаган, аммо Сардиния клуби футболчини сақлаб қолиш бўйича келишувга эриша олмаганди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Комментарии