RU

Последние новости

19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  25 18:54"Бёрнли" — "Арсенал" ва "Ноттингем Форест" — МЮ ўйинлари учун таркиблар маълум  3 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  6 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  1 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  2 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  3 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  10 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0

Нагоя шаҳри делегацияси Ўзбекистон футбол ассоциациясида бўлди Новости

Нагоя шаҳри делегацияси Ўзбекистон футбол ассоциациясида бўлди

Айни кунларда Япониянинг Нагоя шаҳри делегацияси юртимизда бўлиб турибди.

Икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш борасида қатор учрашув ва тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида Нагоя шаҳри делегацияси вакиллари билан учрашув ўтказилди. Унда Ўзбекистон ва Япония мамлакатларининг футбол соҳасида ҳам яқиндан ҳамкорлик алоқаларини янада яхшилаш, болалар футболи, футзал, аёллар футболи бўйича биргаликда лойиҳа ва дастурлар амалга ошириш, турли ёш тоифалари ўртасида мусобақалар ташкил этиш, футболнинг турли йўналишлари бўйича ўзаро тажриба алмашиш, ўзбекистонлик мутахассисларнинг Японияга малака ошириш учун боришлари каби масалалар муҳокама этилди.

Иккитомонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашда ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов мутахассисларимизнинг иш салоҳиятини ошириш учун япон тажрибасини ўрганиш муҳим эканини айтиб ўтди:

- Ҳакамлик фаолиятим давомида Японияда кўп маротаба бўлганман. Япон мутахассисларининг ўз касбига бўлган муносабати, уларнинг ўз ишга пухта ёндашиши, ташкилий масалаларда жуда ҳам профессионал эканликлари тақсинга лойиқ, айнан шунинг учун ҳам Япония футболи бугунги кунда шундай юқори савияга чиқди. Ўзаро ҳамкорлигимиз доирасида ўзбекистонлик футбол мутахассисларини Японияга малака ошириш учун юбориб, япон тажрибасини ўрганишга ҳаракат қиламиз. Ўзаро ҳамкорлик келажакда икки томон учун ҳам фойдали бўлишига ишонамиз, - дея таъкидлади ЎФА Биринчи вице-президенти.

Ўз навбатида япониялик мутахассислар меҳмондўстлик ва илиқ муносабатдан мамнун эканликларини билдириб, алоқаларни янада мустаҳкамлашга тайёр эканликларини, бу борада эндиликда изчил равишда иш олиб борилишини таъкидлашди.



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика