Нагельсманн ПСЖ билан ўйиндаги ғалабадан сўнг фикр билдирди
09 мар 2023 08:12
Новости
Нагельсманн ПСЖ билан ўйиндаги ғалабадан сўнг фикр билдирди
"Бавария" бош мураббийи Юлиан Нагельсманн ПСЖга қарши ўйиндан сўнг (2:0) ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Барчаси қандай ўйнашимизга боғлиқ. Агар биз футболдаги "қизғанчиқлик" ва рухиятни маҳоратимиз билан бирлаштира олсак, кўп нарсага эриша оламиз. Барчаси шу жиҳатлар бирлашишига боғлиқ. Шу нарсалар бўлса, биз ақлбовар қилмас даражада кучли бўламиз.
Агар биз шунчаки ўйин ўтказишга ҳаракат қилсак, Бундеслигада бизга муаммо туғдира оладиган жамоалар кўп, чунки уларнинг барчаси "Бавария"га қарши алоҳида рухий тайёргарлик кўришади.
Биринчи бўлимда биз режалаштирган ишларни амалга ошира олмадик. Керагидан ортиқ бўш зоналар қолдирдик.
Иккинчи таймда эса тўп назоратига эга бўлган пайтимизда яхши ҳимояландик ва хавф ярата олдик. Ғалабага лойиқ эдик", - деди Нагельсманн.
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии