Нагельсманн Германия терма жамоасини Евро-2024 га қадар бошқаради
19 сен 2023 16:31
Новости
Нагельсманн Германия терма жамоасини Евро-2024 га қадар бошқаради
Юлиан Нагельсманн Германия терма жамоасининг янги бош мураббийига айланади, деб хабар берди "Bild".
Германия Футбол Ассоциацияси ўз уйида ўтказиладиган Евро-2024 га қадар термани бошқариб турадиган бўлди. Музокараларда сўнгги тафсилотларга аниқлик киритиш қолди холос.
Нагельсманн йилига 4 миллион евро олади. Юлианга йилига 7 миллион евро олиб келган "Бавария" билан шартнома товонсиз бекор қилинди. Евро-2024дан кейин у яна эркин агентга айланади.
36 ёшли мутахассис бунгача "Хоффенхайм", "Лейпциг" ва "Бавария" клубларини бошқарган. Терма жамоада у ўртоқлик учрашувида Японияга қарши ўйинда 1:4 ҳисобида мағлубиятга учраган ва сўнгги 17 та учрашувда атиги 4 та ғалабадан сўнг истеъфога чиқарилган Ханс-Дитер Фликнинг ўрнини эгаллайди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди
Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!
ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди
Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"
Комментарии