Начонинг дисквалификацияси қисқартирилганига "Барселона"дагиларнинг муносабати: "Ҳайрон қолганимиз йўқ"
16 окт 2023 20:03
Новости
Начонинг дисквалификацияси қисқартирилганига "Барселона"дагиларнинг муносабати: "Ҳайрон қолганимиз йўқ"
"Барселона"дагилар Начонинг дисквалификацияси қисқартирилиши борасидаги қарордан ажабланишмади.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" Начонинг уч ўйинлик дисквалификацияси борасида апелляция берган эди, эътироз қаноатлантирилди ва испаниялик 3та эмас, 2та баҳсни ўтказиб юборади. Шундай қилиб, Начо "Барселона"га қарши баҳсда иштирок эта олади.
Маълумотларга кўра, "Барселона"дагилар ушбу янгиликни хотиржам қабул қилишган. "Бундай ишлар бизни ҳайрон қолдирмай қўйди" - дейди клуб вакилларидан бири.
"Барселона" ҳамда "Реал" ўртасидаги ЛаЛиганинг 11-тур ўйини 28 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии