RU

Последние новости

00:55Кэррик: "Магуайр МЮ учун керак"  0 00:33Акмал Рустамов: "Пахтакор"нинг омади келди"  0 00:15Камолиддин Тожиев: "Таркибимизда 20та асосий футболчи бор. Рақиб 10 киши бўлиб ҳимояланди"  1 23:55Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Коняспор"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  48 23:31Самвел Бабаян: "Бугунги баҳсда 60 фоиз ўз даражамизни кўрсатдик"  20 23:10Суперлига. "Андижон" – "Сўғдиёна" 4:0   1 22:52Асенсио "Хетафе"га қарши ўйнамайди  2 22:28Деку: "Ньюкасл" - қийин рақиб"  14 22:12Иван Бошкович: "Таблодаги ҳисоб ҳаммасини айтиб турибди"  9 21:57Андрей Шипилов: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик"  3 21:44Александр Хомяков: "Чиройли ўйинларимиз ҳали олдинда"  4 21:35Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 1:0   0 20:56Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  97 20:42Суперлига. "Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни тор-мор этди  50 20:02"Ўйин куни" — "Нефтчи" клуби билан бирга   5

Мюнхендаги турнирда "Uzbek United" ғолиб бўлди Новости

Мюнхендаги турнирда "Uzbek United" ғолиб бўлди

Теги :  Uzbek United
Бугун Германиянинг Мюнхен шаҳрида турли хил миллатлардан ташкил топган 18та жамоа иштирокида 6x6 форматда “ФК Мюнхен Киcкерс 06" жамоасининг анъанавий ҳисоб бўйича 11-футбол турнири бўлиб ўтди.

Ушбу турнирда Мюнхен шаҳрида таълим олаётган ва касбий фаолият юритаётган ўзбеклар ҳам 2та жамоа билан иштирок этишди.

Турнир регламентига кўра жамоалар 2 гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро майдонда тўп тепишди. "А" гуруҳида "Uzbek United" жамоаси рақибларни ишончли тарзда мағлубиятга учратиб 1-ўринда ярим финалга йўл олди. Ярим финалда эса ушбу жамоа "Б" гуруҳидан 2-ўринни олган немислардан ташкил топган “ФК Мюнхен” жамоасини 3:1 ҳисобида енгиб финалга йўл олди. Финалда руминияликлардан ташкил топган, турнирнинг бир неча бор ғолиблигини қўлга киритган "FC Angry Birds" жамоаси билан жанговор 0:0 ҳисобида дуранг қайт этилди ва натижада ғолиб аниқлаш пенальтилар сериясига қолди. Футбол лотореясида "Uzbek United" жамоасига омад кулиб боқди ва 2:0 ҳисобида енгиб чемпионликка эришди. Турнир давомида "Uzbek United" ҳужумчиси Аброр Шоназаров 12та голи билан энг яхши тўпурар номинациясида ғолибликни қўлга киритди

Абдурашид Насирдинов
Мюнхен, Германия.



Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика