Мюллер — "РБ Лейпциг" билан дуранг ҳақида: "Ачинарли натижа"
12 мая 2019 19:50
Новости
Мюллер — "РБ Лейпциг" билан дуранг ҳақида: "Ачинарли натижа"
"Бавария" ҳужумчиси Томас Мюллер Бундеслиганинг 33-тури доирасида "Лейпциг"га қарши ўйиндан (0:0) сўнг фикр билдирди.
Эслатиш керак, мюнхенликлар Бундеслигани муддатидан аввал ютишига уларнинг очко йўқотишти ва "Боруссия Д"нинг "Фортуна" устидан қозонган (3:2) ғалабаси тўсқинлик қилди.
"Фикримча, "Бавария" иккинчи бўлимда мазмунли ўйин намойиш этди. Ушбу ўйинга ғалаба қозониш учун келгандик, аммо гол ура олмадик. Бу сўзсиз ачинарли натижа. Чунки, мавсумнинг энг яши ўйинларидан бирини ўтказдик. Келгуси ҳафта ўз майдонимизда ҳам худди шу тарзда ўйнашимиз керак. Бизни финал кутмоқда", — дея Мюллернинг сўзларини келтиради "Бавария" клубининг расмий сайти.
Комментарии