МЮ Погба билан шартномани узайтиради. Сульшер футболчини жамоада олиб қолишни истаяпти
26 фев 2021 21:05
Новости
МЮ Погба билан шартномани узайтиради. Сульшер футболчини жамоада олиб қолишни истаяпти
“Манчестер Юнайтед” жамоаси ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг келажаги ҳамон ноаниқлигича қолмоқда.
Бир муддат аввал футболчининг агенти Мино Райола “қизил иблислар” билан шартнома узайтирилмаслигини маълум қилган эди. Томонлар ўртасидаги амалдаги келишув 2022 йилнинг июнь ойига қадар мўлжалланган.
ESPN нашри эса “Юнайтед” мутасаддилари Погба билан шартномани узайтириш учун ҳаракат қилаётгани ҳақида хабар тарқатди. Бу борада келишувга эришилмаса, футболчи ёзда сотиб юборилади.
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер Погбанинг жамоада қолишини истаяпти. Жорий мавсум 17 учрашувда иштирок этган 27 ёшли футболчи 3 та гол урган.
Ссылка :
Получайте новости прямо в Telegram!
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии