МЮ Кейн трансферидан воз кечади
04 апр 2020 06:20
Новости
МЮ Кейн трансферидан воз кечади
"Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейн ёзги трансфер ойнасида катта эҳтимол билан "Манчестер Юнайтед"га ўтмайди.
"Manchester Evening News" нашрининг ўйинчига яқин бўлган манбаларининг хабар беришича, узоқ йиллик шартномаси сабаб манкунианликларда Кейнни сотиб олишга ҳеч қандай имкон йўқ.
Харрининг "шпорлар" билан ҳозирги келишуви 2024 йилнинг ёзида ниҳоясига етади. "Тоттенхэм" Гарет Бэйлни "Реал"га сотганидан сўнг ўзининг етакчиларини сақлаб қолишга жиддий киришган.
МЮ ҳужумчи томонидан матбуот орқали "қизил иблислар" сафига ўтиш хоҳиши англатувчи ҳаракатларни кўрмаяпти. Шу сабаб клуб амалга ошиш эҳтимоли юқорироқ бўлган нишонларга эътибор қаратмоқчи. Булар: Жейдон Санчо ("Боруссия Д") ва Жек Грилиш ("Астон Вилла").

Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии