МЮ футболчиси ПСЖга ўтиши мумкинлигига шаъма қилди
26 мар 2019 20:33
Новости
МЮ футболчиси ПСЖга ўтиши мумкинлигига шаъма қилди
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Андер Эррера ПСЖга ўтиши борасидаги хабарларга ойдинлик киритди.
"Шартномам уч ойдан кейин якунланади, албатта, ҳамма нарса бўлиши мумкинлиги табиий. ПСЖ? Балки "Юнайтед"да қоларман, балки бошқа жамоа билан келишарман. Бундай миш-мишлар чиқиши нормал ҳолат. Аммо ҳозирча келажагим борасида аниқ бир қарорга келмадим. Ҳозирча олдиндаги ўйинларга эътиборимни қаратганман", - деди 29 ёшли Эррера.
Олдинроқ ПСЖ футболчига йилига 9 миллионлик евро маош ва 2022 йилга қадар шартнома таклиф қилаётгани борасида маълумотлар берилганди.
Бу мавсумда Эррера МЮ таркибида 25 ўйинда қатнашиб, 3 гол урди ва 3 голга ассистентлик қилди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии