RU

Последние новости

15:35"Навбаҳор"га санкция қўлланади  4 15:03Швеция терма жамоасига бош мураббий тайинланди  1 14:34Даҳшат! Ҳоланд мавсум бошидан бери АПЛдаги 11 та жамоадан кўпроқ гол урди  4 14:05Педри: "Биздан кутилаётган даражани кўрсатолмаяпмиз"  1 13:33"Реал" собиқ футболчиси инсультни бошдан ўтказди  0 13:04ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" баҳсига ҳакамлар тайинланди  4 12:35Ўзбекистонда трансфер ойнаси қачон очилади?  3 12:08Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Нефтчи" – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулосасини эълон қилди  18 11:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Филиппинга йўл олади  0 11:11Игорь Сергеев "Қизилқум"га қарши ўйин, пенальти тепиш сири ва терма жамоада бу ишни амалга ошириш имконияти ҳақида гапирди  3 10:55Бруну Фернандеш ТОП-5 га кириб олди  5 10:28Ўсмирларимиз бугун ЖЧ иштирокчисига қарши майдонга тушади  3 10:00"Барселона" қишда ҳеч ким билан шартнома имзоламайди  0 09:27ЖЧ U-20. Энг яхшилар аниқланди  1 08:41Н'Голо Канте навбатдаги хайрияга қўл урди  2

МЮ чемпионлик пойгасидами? Гвардиола дербидан олдинги матбуот анжуманида нималар деди? Новости

МЮ чемпионлик пойгасидами? Гвардиола дербидан олдинги матбуот анжуманида нималар деди?

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛ доирасида "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйин олдидан фикрларини билдирди.

"Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" учрашуви 29 октябрь куни 19:30да старт олади.

- Қайси жамоалар билан чемпионлик учун курашасиз?

- Бу ҳақда гапиришга жуда эрта. Айни дамдма барча курашда. Ортда қолиб кетганлар ҳам юқоридагиларга етиб олишлари мумкин. Қачонки жамоалар эндигина 9 тур ўйнашган бўлишса, олдинда улардан кўпроғини кутишади. Ўтган мавсумда феврал, март ойларида ҳам биз ортда эдик, бироқ барибир чемпионликка эришдик.

- "Манчестер Юнайтед" чемпионлик учун курашадими?

- Қачонки, мавсум якунига 9 тур қолганида шу саволни беришингиз мумкин. Ҳали олдинда ўйинлар жуда кўп. Барчаси бўлиши мумкин.

- "Юнайтед" устидан қозониладиган ғалаба қанчалик муҳим?

- "Олд Траффорд"да ғалаба қозониб, бизнинг менталитетимиз тўғри эканлигини кўрсатмоқчиман. Кўп ўйинларда ғалаба қилдик. Гап бизнинг ғолиб ёки мағлуб бўлишимизда эмас, шунчаки ғалаба қозониб, менталитетимиз тўғри эканлигини намойиш қилишимиз керак.

Ўртамизда соғлом рақобат юзага келган. "Сити" бош мураббийлигидаги саккизинчи мавсумим, шу давр мобайнида катта муаммолар, мунозарали ҳолатларни енгиб ўтдик. МЮни ютдик, улар ҳам ютишди. Албатта, ўтган мавсумда улар бизнинг треблни қўлга киритишимиз учун жиддий ҳалақит қилмоқчи бўлишди, - деди Гвардиола.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика