МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди
25 дек 2024 19:35
Новости
МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди
"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти ўтган мавсум Англия Кубоги финалида "Манчестер Сити"га қарши ўйин олдидан (2:1) ўз ходимлари учун бепул саёҳат, овқатланиш ва турар жой каби анъанавий имтиёзларни бекор қилганди.
Ходимлар "Уэмбли" стадионигача бўлган автобус йўлкирасини ўзлари тўлаши керак бўлган, клуб ўйин чиптасидан бошқа ҳеч қандай қўшимча хизматлар кўрсатмаган.
Манбага кўра, "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси ва сардори Бруну Фернандеш клуб раҳбариятининг баёнотидан шу қадар "ҳайратда" қолганки, у клубга ходимлар билан боғлиқ барча қўшимча харажатларни ўз зиммасига олиш таклифи билан мурожаат қилган. Бироқ унинг таклифи рад этилган.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии