МЮ баҳорда сотилиши мумкин
01 дек 2022 19:22
Новости
МЮ баҳорда сотилиши мумкин
"BBC Sport" хабарига кўра, агарда Глейзерлар клубни сотиб юбориш ишларини бошласа, бу баҳор фаслида якунланиши кутилмоқда.
Олдинроқ 2005 йилда клуб бошқарувини қўлига олган Глейзерлар оиласи расман клубни сотишга тайёрлигини билдирганди. Бироқ бу иш харидор томонидан яхши сумма таклиф этилсагина амалга ошиши мумкин.
Шунингдек, клубнинг янги эгалари "Олд Траффорд"ни янгилаш учун яхшигина сумма ишлатишига тўғри келади. Чунки стадионда кўплаб вақтинчалик нарсалар ўрнатилган.
Глейзерлар оиласида клубни сотиб юборишдан бошқа чора йўқлиги айтилмоқда. Клубнинг сотиб юбориш жараёнида бўлаётгани сабабли мухлислар бош кўтаришаётгани йўқ.
2005 йилда 790 миллион фунтга сотиб олинган клубни Глейзерлар 4,6 миллиард долларга сотишга тайёр турибди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии