RU

Последние новости

19:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 0:1 (матнли трансляция)  159 18:49Туркиялик дарвозабон терма жамоа ихтиёридан кетиб қолди. У асосий таркибга киритилмаганидан хафа  0 18:22Ўзбекистон U-14 терма жамоаси бу сафар Қозоғистондан енгилди  0 17:59"Ньюкасл" ФИФАдан 6,5 миллион фунт олади  0 17:22Зидан тарихдаги энг яхши жамоани айтди, бу "Реал" эмас  22 16:53МЮ "Арсенал" ва "Челси" қизиқаётган футболчи учун курашга қўшилди  0 16:02"Маргарет Тэтчер, эшитяпсанми, сайлов кампаниянг қизиган пайтда менда сенга бир хабар бор..."  1 15:54Қишда "Нефтчи"ни қайси футболчилар эркин агент сифатида тарк этиши мумкин?   5 15:40Ўзбекистон – Уругвай учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  6 15:20Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Уругвайда жиддий йўқотиш  5 14:53Футбол бозорида янги давр: "Барселона" Ямаль учун мисли кўрилмаган таклиф олди!  10 14:26Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлик ўйинлари олдидан йиғин ташкил этади  0 13:58"Реал" Ҳоланд учун ҳаракатни бошлади  3 13:31Марсело Бьелса: "Рақиб жамоада Фабио Каннаваро каби юқори малакали мураббий бошчилик қилаётгани биз учун синов"  5 13:05"Қишки тозалаш": "Арсенал" 3 нафар футболчиси билан хайрлашади  1

Музаффар Музаффаров: "Динамо" фаолиятимдаги энг оғир жамоа, пешонамда бўлса яна Ўзбекистонда ўйнайман" Новости

Музаффар Музаффаров: "Динамо" фаолиятимдаги энг оғир жамоа, пешонамда бўлса яна Ўзбекистонда ўйнайман"

Ўзбекистонлик футболчилар хориж чемпионатларида совринларга эга чиқишда давом этади.

Музаффар Музаффаров тўп тепаётган "Моҳаммедан" Бангладеш кубогида ғолиб чиқди. Бу борада ҳамюртимизнинг фикрларини тингладик. 

- Бангладешга келганингизга 1 йил бўлди. Дастлабки мавсумдаги таассуротлар қандай?
- Дастлабки мавсум мен учун омадли ўтди. Барча учрашувларда 6та гол урдим. Олдинда яна битта учрашувимиз бор. Иқлим иссиқлигини ҳисобга олмаганда қолган ҳамма нарсага кўникиб кетдим.

- Кубокдаги ғолиблик ҳақида фикрингиз? Чемпионатда нима етишмади?
- "Моҳаммедан" мамлакат кубогида охирги маротаба 14 йил олдин ғолиб чиққан экан. Биз буни узоқ вақт ўтиб яна такрорладик. Чемпионатни ҳам яхши ўтказяпмиз. Айни пайтда учинчи ўринни қўлга киритиш учун имкониятимиз бор. Сўнгги тур кўп нарсага аниқлик киритади.

- Бангладеш чемпионатида ўртача маош қандай, ўзбек клубларидан фарқи борми?
- Бу ерда маошлар 5 минг доллардан бошланиб 70 минг долларгача. Ўзбек клубларидан фарқи маошлар ўз вақтида берилади.

- Легионерлар ва маҳаллий футболчиларга эътиборда фарқи борми, шароитлар, молиявий ва ташкилий томонлама?
- Тўғри маҳаллий футболчиларнинг савияси пастроқ. Лекин легионерлар ҳақиқатдан кучли, дея оламан. Ҳар бир жамоада 5 нафар легионер тўп тепади. Хорижлик футболчиларга шароитлар жуда яхши. "Моҳаммедан" шартнома таклиф қилмоқда. Бундан ташқари "Абаҳани Дака" клубидан ҳам чорлов бўлди. 20 июльгача ўзимни клубимда қоламан ёки "Абаҳани Дака"га ўтаман.

- Ўзбекистон чемпионатида очиғи сўнгги жамоаларингизда фаолиятиз кўнгилдагидек чиқмади. Бу нима билан боғлиқ бўлди? Мухлислар яна ажойиб ўйинлари, голлари бор Музаффаровни кўришадими?
- Ўзбекистонда "Динамо"да жуда қийналдим. Энг оғир жамоа бўлди, дея оламан. Пешонамизга ёзилган бўлса яна Ўзбекистонга қайтиб ўйнайман.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика