RU

Последние новости

02:11ЕЧЛ саралаши. "Қайрат" сўнгги босқичнинг илк баҳсида "Селтик" билан дуранг ўйнади. Барчаси Олмаотада ҳал бўлади  3 01:13Шоҳмалик Комилов: "Бугун қийин бўлишини билардик. "Шўртан" - футбол ўйнайдиган жамоа"  4 00:34Биринчи лига. Охтаевдан пента-трик, пешқадамлардан ғалабалар ва бошқа натижалар  1 00:19U-21 биринчилиги. "Пахтакор"дан 8:0, "Машъал"дан камбэк, пешқадам "Навбаҳор"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 23:55Вадим Абрамов: "Мен ВАРни тушунмаяпман"  10 23:45Иван Бошкович: "Биз охиригача курашадиган жамоамиз"  8 23:40Суперлига. "Шўртан" – "Навбаҳор" 3:3  0 23:21"Динамо" Танташевнинг Жиззахдаги қарорлари бўйича расмий эътироз киритди  22 23:11Дониёр Нарзуллаев: "Бироз омадимиз келмади. Голларимни фарзандларимга бағишлайман"  0 22:36Элдор Мойлиев: "Қийналиб тўп киритамиз, кейин эса оддий гол ўтказамиз"  4 22:11Сергей Лушчан: "Қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда Кубок ўйини кутяпти"  10 22:06Суперлига. "Сўғдиёна" "Динамо"га қарши ўйинда 102-дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди   104 21:38Суарес фаолиятини Месси билан бирга якунламоқчи  3 20:55Суперлига. Ғузорда дарвозаларга 6 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  72 20:47"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттиради  5

Мухтор Қурбонов: "Шокдаман" Новости

Мухтор Қурбонов: "Шокдаман"

"Шўртан - "Олмалиқ" (3:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Мухтор Қурбонов ўз фикрларини билдирди.

"Нима дейишга ҳайронман. Шокдаман. Кетма-кет учинчи ўйинда очко йўқотдик. "Насаф" билан ўйин охирида иккита гол ўтказдик, "Андижон"да вазиятлардан гол ура олмадик, бугун ҳам 90+5-дақиқада гол ўтказиб юбордик. Жамоанинг руҳий ҳолати юқори даражада эмас деб ўйлайман. "Олмалиқ" жамоаси яхши шаклланган. Уларга қарши муносиб ўйнадик, лекин натижа бизнинг фойдамизга бўлмади", - дейди Мухтор Қурбонов.

"Таркибимиздаги кўп йигитлар асосан ўртамиёна жамоаларда ўйнашган. Шу боис сўнгги дақиқаларда шогирдларим концентрацияни йўқотиб қўйишмоқда. Рақиб 10 нафар футболчи бўлиб ўйнаётганди, шунчаки тўпни ўзимизда ушлаб туриш керак эди. Буни ҳам эплай олмадик".

"Ҳимоямизда муаммо борлиги тўғри. Бу чизиққа легионер Дарко Станоевични олиб келганмиз. Қолганлар ўртамиёна ўйинчилар. Ҳимояда пала партишлик бўлмоқда. Бунинг устида иш олиб бораяпмиз".

"Жамоада ҳеч қандай муаммо йўқ. Ички муҳит яхши. Молиявий ҳолат ҳам жойида, ҳомийларимиз доим бизга эътибор қаратаяпмиз".

"Асрор Алиқуловда кичик жароҳат бор. У яқинда даволанди. Унинг тажрибасига таянамиз, фақат тўла тузалиб олишини кутамиз". 


Шаҳбоз Беғамов ёзиб олди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика