RU

Последние новости

01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  2 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  5 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  3 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  31 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  18 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  10 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  63 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  303 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6

Мухтор Қурбонов: "Қўқонликлардан бунданда кучли ўйин кутган эдим" Новости

Мухтор Қурбонов: "Қўқонликлардан бунданда кучли ўйин кутган эдим"

"Қўқон-1912" ва "Шўртан" ўртасидаги учрашувдан (2:1) сўнг, биринчи бўлиб Мухтор Қурбонов иштирокида матбуот-анжумани бўлиб ўтди.

"Учрашувда иккала бўлим бир-бирига ўхшамади. Об-ҳавонинг ҳам ўйинга таъсири бўлди. Биринчи бўлимда палапартишлик туфайли 2та гол ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда эса жамоамиз яхши ўйин кўрсатди. "Шўртан" доимо иккала бўлимда яхши ҳаракат қилса ғалабали сериялар давом этади".

- Бугун тактикангиз ҳужумкор бўлди. Чунки жамоа ушбу учрашувда 3та ҳужумчи билан ҳаракат қилди...

- Таран сўнгги учрашувларда тўп билан яхши ҳаракат қиляпти, аммо ортга қайтиши қийин бўляпти. Шу сабабли, Суҳроб Бердиевни Зафар Полвоновга яқинроқ қўйдим. Аммо афсуски адашдим ва Тараннинг ўйинга қўшилгани жамоани кучайтирди.

- "Қўқон-1912" ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Қўқонликлардан бунданда кучли ўйин кутган эдим. Аммо об-ҳаво туфайлими ёки яна бошқа сабабларга кўра улар ўзини кўрсата олмади. Бугун стадион тўлишини кутган эдим. "Қўқон-1912" иккинчи бўлимда ҳимоявий ўйин кўрсатди. 2:0 ҳисобида ғалаба қозонаётган жамоа, қарши ҳужумларга таяниб олиши тўғри. Голлар ҳимоячиларимизнинг хатоси туфайли юзага келди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика