RU

Последние новости

01:25Дортмунднинг машхур нашрлари Ҳусанов "Ман Сити"га ўтиб кетаётганидан афсусда  7 01:10"Пахтакор" Португалия юқори лигасида ўйнаган бразилиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  3 00:55Бундеслига. "Боруссия Д" бу сафар аутсайдерга мағлуб бўлди. Жамоа охирги еттита ўйинда битта ғалаба қайд этди  1 00:40А Серия. "Милан" Фабрегаснинг жамоасини мағлубиятга учратди  1 23:28Романо Хвича Кварацхелия трансфери ҳал бўлганини маълум қилди  2 22:53"Боруссия Д" ярим ҳимоячиси 22 млн фунт эвазига АПЛ клубига ўтди  1 22:37"Реал" "Манчестер Сити" ўйинчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  4 22:15Наманган вилоят ҳокими "Марказий" стадионга ташриф буюрди  7 21:36"Бухоро" яна бир хорватиялик легионер билан шартнома имзолади  1 21:26Про-лига иштирокчисига айланган университет клуби - "ФарДУ" босиб ўтган йўл билан яқиндан танишамиз (Бекзод Толибов блоги)  1 21:22"Наполи" Хвичага ўринбосар топди  0 20:53"Химки" Одилов билан шартнома бекор қилинганини эълон қилди  9 20:20"Ливерпуль" Киммихни Александер-Арнольдга ўринбосар сифатида кўриб чиқмоқда  1 20:01Расман: Лорис Кариус "Шальке" сафига қўшилди  3 19:29Кайл Уокер термада ўйнаш учун Саудия Арабистони чемпионатига кетмади  1

Мухтор Қурбонов: "Мағлуб бўлган финалим кўпроқ ёдимда қолган" Новости

Мухтор Қурбонов: "Мағлуб бўлган финалим кўпроқ ёдимда қолган"

Ўзбекистон кубоги финалларининг рамзий терма жамоасидан ўрин олган Мухтор Қурбонов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Навбаҳор" билан финалда ўйнаганмиз. Ўшанда "Навбаҳор" жуда яхши жамоа эди. "Дўстлик" билан ҳам финалда ўйнаганман. Кўпроқ эсда қолгани мағлубиятга учраган бўлсак ҳам "Нефтчи" таркибида 2002 йил финалда "Пахтакор"га қўшимча бўлимларда 3:6 ҳисобида имкониятни бой берганимиз. Ўша ўйин драматик тарзда ўтган эди. Гарчи 3 марта кубокда ғалаба қозонган бўлсам ҳам мана шу енгилган ўйинимиз кўпроқ ёдда қолган. Сергей Лебедев учрашувда икки маротаба автогол урганди. Ҳозиргача кўпчиликни ёдида қолган ўша финалда 1:3 ҳисобида енгилиб турганимизда 86 дақиқада жарима зарбасидан гол уриб ҳисобни қисқартирганман. Кейин бош ҳакам асосий вақтга қўшиб берган дақиқаларда Акмал Холматов тўп киритиб ҳисобни тенглаштирганди. Баҳс жуда қизиқарли кечган эди, афсуски қўшимча бўлимларда кучимиз етмай қолиб 3:6 ҳисобида имкониятни бой берган эдик. Умумий олганда ҳар бир финални ўз ўрни бор.

Бугун Ўзбекистон кубоги финалида "Бунёдкор" ҳамда "Насаф" жамоалари ўзаро беллашадилар. Бу ўйинда имкониятлар 50 га 50 деб ўйлайман. "Насаф" охирги пайтларда бир нечта ёшларни қўшган ҳолда битта таркибни ўйнатиб келмоқда, бу эса жамоа аъзолари бир-бирини яхши тушунишлари учун хизмат қилмоқда. "Бунёдкор"ни ёш футболчилари ўтган йилги оғир мавсумдан сўнг ҳозир анча ўсишга эришди. Бир сўз билан айтганда бугун қизиқарли ўйин гувоҳига айланамиз", - дейди Мухтор Қурбонов.

Толибжон Қосимов суҳбатлашди

ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ. БАРЧА ФИНАЛЛАРНИНГ РАМЗИЙ ТЕРМА ЖАМОАСИ


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика