RU

Последние новости

18:10"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Абдуллоҳ Абдураимов  0 18:00Париж-2024. Ўзбекистон - Доминикан Республикаси (матнли трансляция)  12 17:4438 ёшли Хонда Бутан клуби билан 1 та ўйинга шартнома имзолади  1 17:20Суперлигада трансфер ойнасининг сўнгги кунида вазият қандай?  21 17:07Стив Брюс Ямайка терма жамоасида иш бошлаши мумкин  1 16:50Париж-2024. Ўзбекистон - Доминикан Республикаси: Асосий таркибимиз маълум  38 16:17Ҳусниддин Алиқулов ва Остон Ўрунов бугунги ўйинни ўтказиб юборади  26 15:54Фабрицио Романо: "Атлетико" Конор Галлахер трансферига яқин  2 15:23"Челси" Лукакуни Осимхенга алишмоқчи  2 14:58"Арсенал" Саненинг атрофидаги вазиятни кузатмоқда  1 14:09Эшитдик-да! "Бунёдкор" бугун "Олимпик" ўйинчиси билан шартнома тузади  2 13:39"Пахтакор" стадионига таъмир керак. У Суперлигани қабул қила олмайди  31 13:10Энцо Фернандес АҚШда "Челси" сафига бориб қўшилди  1 12:52Ўзбекистонлик спортчиларнинг Париж Олимпиадасидаги иштирокидан ОНЛАЙН  3 12:31ЦСКА ҳужумчиси Греция клуби билан шартнома имзолайди   2

Мухтор Қурбонов: “Ҳар иккала жамоа ҳам бир хил савияда ўйнади” Новости

Мухтор Қурбонов: “Ҳар иккала жамоа ҳам бир хил савияда ўйнади”

Кеча бўлиб ўтган “Қўқон-1912” – “Шўртан” учрашувидан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди. Унинг биринчи қисмида ғузорликлар устози Мухтор Қурбонов иштирок этди.
- Ўзингларга яхши маълум, биз муддатидан аввал олий лигага чиқдик. Бугун Қўқонда қийин ўйин бўлишини билардик. Очиғини айтганда, бугун ғалабага кўпроқ майдон эгалари ҳақли эди. Чунки бу жамоа ҳам олий лига йўлланмасини расмийлаштириш йўлида ҳаракат қилмоқда. Бугун мезбонлар ҳақли равишда ютди – дея гап бошлади Қурбонов.

- Ўйин яхши ўтди. Мухлисларга ҳам ёқди деб ўйлайман. Кейинги йилда “Шўртан” ва “Қўқон-1912”га омад. Насиб қилса келаси мавсум ҳам ишқибозларимизни хурсанд этамиз деган умиддаман.

- Муддатидан олдин элитага чиққанинглар, бугунги мағлубиятга сабаб бўлди деб ўйлайсизми?
- Тўғри савол бердингиз. Спортда хусусан футболда сал илгарилаб кетсангиз йигитлар тезликни бироз пасайтириб юборади. Лекин мен футболчиларга учрашувдан олдин айтгандимки, стадионга кўплаб мухлислар келишини ва улар учун мазмунли ўйин намойиш этишларини. Чемпион бўлдик дея енгил тортиш ҳам ярамайди. Олдимизда яна 3та ўйин турибди. Кейинги турда “Обод” меҳмони бўламиз ва сўнгра иккита ўйинни ўз майдонимизда ўтказган ҳолда, чемпионатни якунлаймиз.

 - Қандай фикрдасиз, бугун “Қўқон-1912” кучли ўйнадими ёки “Шўртан” ўз даражасида ўйнай олмадими?

- Бугун ҳар иккала жамоа ҳам деярли бир хил савияда ўйнади. “Қўқон-1912”да кўпроқ голли вазиятлар бўлди. Лекин уларнинг кўпидан фойдалана билишмади. Бизда Виктор Клишин биринчи бўлимда жуда чиройли гол урди. Рақиб жамоа билан ўтказган биринчи учрашувимизда ҳам улар яхши ўйин кўрсатганди. Вазиятга реал баҳо бериб айтадиган бўлсак, “Қўқон-1912” ва “Шўртан”дан ташқари олий лигага яққол давогарлик қиладиган жамоа йўқ ҳисоби.

Футболчиларга яратиб бериладиган шароитларда ҳам фарқ катта. Ўзинглар яхши биласизлар, биринчи лигада кўп жамоаларда маблағ етишмовчилиги билан боғлиқ муаммолар учраб туради. Ўйинчилар савияси ҳам бизникига нисбатан анча пастроқ. Мавсум бошида бизнинг жамоадан ташқари “Қўқон-1912”, “Хоразм” олий лигага чиқиш вазифасини қўйганди. Айрим сабабларга кўра урганчликлар ярим йўлда бу мақсаддан қайтди. Кейин “Оқ-тепа”ни ҳам элатага чиқиш учун курашиши айтилди. Мана вақт кўрсатди ҳаммасини. Чемпионат поёнига етиб келаётгани сари ҳаммаси ойдинлашиб бормоқда. Аслида ҳам шу икки жамоа элитага чиқишга ҳар жиҳатдан ҳақли эди деб ҳисоблайман.

- “Шўртан” келаси мавсум яна олий лигада иштирокини давом эттиради. Ҳомаки режалар қандай?

- Элита йўлланмасини расмийлаштирганимиздан сўнг, йигитларга қолган 4та ўйинда ҳеч қандай босимсиз ўйнаб, ўзларини кўрсатишларини уқтирдим. Мана шу ўйинлар орқали ўзидан ижобий таассурот қолдирган ўйинчилар билан келаси мавсумда ҳам ҳамкорлигимиз давом этишини айтдим. Айни дамдаги таркибдан 50-60 фоизини сақлаб қолган холда, келаси йилга яна таркибни кучайтиришга ҳаракат қиламиз. Керак бўлса хорижлик футболчиларни ҳам синовдан ўтказиб, таркибга жалб этамиз. Албатта ўзгаришлар қилинади. Лекин сир эмаски, футболчи масаласи Ўзбекистонда қийинлашиб қолди. Энди мана кўпроқ ёшлар ўйнатилмоқда. Хусусан “Бунёдкор”да ёшлар ҳаракат қилмоқда. Умуман кўп жамоаларда ёшларни вақти вақти билан майдонга тушириб ўйнатишмоқда. Биз ҳам ёшлар билан бир қаторда тажрибали ва легионер ўйинчилар иштирокида рақобатбардош жамоа шакллантиришга ҳаракат қиламиз. Сабаби Ғузорда футболни яхши кўришади. Умуман Қашқадарёда футболни ардоқлашади. Бекорга у ерда олий лигада 3та жамоа бўлмаяпти. “Насаф”, “Машъал” ва “Шўртан”. 

- Сизнингча биринчи лигада қайси минтақа жамоалари кучли?
- Биринчи босқичда “Ғарб” минтақаси жамоалари билан ҳам ўйнадик. Иккинчи босқичда эса “Шарқ” вакиллари билан куч синашдик. Ростини айтганда, бизнинг минтақамиздаги жамоаларни кучли деб бўлмайди. Йирик ҳисобдаги ғалабаларимиз сони кўп бўлди. “Шарқ”да эса аксинча “Пахтакор-2”,  “Оқ-тепа” ва “Қўқон-1912” билан ўйинларда мағлуб бўлдик. Қолаверса “НБУ-Осиё” ва “Обод”ни ҳам айтиб ўтиш керак.

- Нима деб ўйлайсиз, биринчи лигани ўтказиш тизими шундай қолгани маъқулми ёки 18та жамоа қилиб худди олий лига сингари ўтказиш фойдалироқми?
- Илгари 18-20та клубдан иборат икки давралик чемпионат ўтказилган. Ҳудди олий лигадаги каби. Менимча яна шундай форматда мусобақа ташкил этиш керак. Лекин бу кўпроқ моддий шароитга боғлиқ. Мисол учун Сурхондарёдан жамоалар водийга келиб кетиши керак ёки аксинча бўлади.

Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика