RU

Последние новости

00:02Асрор Алиқулов: "Кубокка даъвогар жамоани мусобақадан чиқариб юбордик. "Нефтчи"нинг услубига тайёр эдик"  1 23:50Ўзбекистон аёллар терма жамоаси назорат ўйинида Фаластинни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 23:28Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" – "Бавария". Таркиблар аниқ!  0 23:11Зико: "Европа футболига ҳаддан ташқари юқори баҳо бериб юборилган"  5 23:10Виталий Левченко: "Битта учрашувга қараб фикр чиқариш нотўғри. Ҳеч нимани беркитмаяпмиз, исталган саволингизга жавоб бераман"  8 22:50Санчога Туркиядан харидор чиқди. Футболчига катта маош таклиф қилинмоқда  0 22:23Мбаппе касаллик туфайли 4-5 кг вазн йўқотди  2 21:50"Ньюкасл" Эланга учун 45 миллион фунт таклиф қилди, аммо  0 21:30Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"га мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди. "Сўғдиёна" "Қизилқум"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  75 21:05"Ал Қодисия" МЮ қизиқаётган ҳужумчига 15 млн евро таклиф қилди  0 20:39Эшитдик-да! "Арал"га учралган мағлубиятдан сўнг "Локомотив" мураббийлар штаби жамоани тарк этди  11 20:08Про лига. "Арал" тур марказий ўйинида "Локомотив"дан устун келди  3 19:42"2+1" қайд этган ҳужумчи, тур голини урган ёш хавбек, жамоасини муқаррар голлардан қутқарган дарвозабон — Суперлигада 13-турнинг энг яхшилари  1 19:2538 ёшга тўлган Лионель Месси ҳақида 38 та қизиқарли маълумот  9 19:07Норчаев, Холматов, Абдухолиқов ва бошқалар ... Суперлига 13-тур рамзий терма жамоаси  1

Мухтор Қурбонов: “Ғузордаги биринчи учрашувда ҳаяжон бўлди” Новости

Мухтор Қурбонов: “Ғузордаги биринчи учрашувда ҳаяжон бўлди”

“Шўртан” ва “Сўғдиёна” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббий қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
-   Гарчи, мавсумнинг иккинчи тури бўлса-да, ўз мухлисларимиз - ғузорликлар олдида биринчи учрашувда майдонга тушганлигимиз учун йигитларда бироз ҳаяжон сезилди. Шунинг учун ўйиннинг дастлабки дақиқаларидан ташаббусни қўлга олсак-да ва бир нечта хавфли вазиятлар яратган бўлсак-да, уларни самарали якунлашда аниқлик етишмай қолаверди. Шукрки, ҳаммаси яхши якун топди. Лекин шу ўринда таъкидлашим керакки, йирик ҳисобда ютган бўлсак-да, ғалаба осонликча қўлга киритилмади. Рақибни ҳам ҳурмат қилган ҳолда уларнинг кучига етарлича баҳо бериш зарур.

-   Сиз захира кучларидан унумли фойдаландингиз? Айтингчи, футболчиларни алмаштиришда бирор бир ҳолатга эътибор қиласизми?

-   Ҳар бир мураббийнинг ўйин давомида ўз захираси, сири ва яширин қуроли бўлади. Албатта, бундай имкониятлардан тўғри ва ўз вақтида фойланиш самара беради. Бугун ҳам шундай бўлди. Ғуломҳайдар Ғуломов майдонга тушиши билан гол урди. Виктор Клишин ҳам голли вазиятларни яратишда фаол ҳаракат қилди. Қолаверса, жароҳат олган Рустам Аъзамов ўрнига тушган Лазиз Убайдуллаев ҳам ишончимизни оқлади.

-   Аъзамовнинг жароҳати нечоғли, у қачон сафга қайтади?
-   Ҳозир бу тўғрисида аниқ гап айтиш қийин. Шифокорлар билан тезликда маслаҳатлашиб, уларнинг ташхисига қараб кейин бирор аниқ гап айтсак бўлади.  


“Шўртан” клуби матбуот хизмати

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика