RU

Последние новости

08:23Sofascore. “Ризеспор“ мағлуб бўлган баҳсда Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56ОФК Чақирув кубоги. Қўшниларимиз бош совринга эга чиқишди  4 07:25Мессининг голи ҳам “Интер Майами“га йирик мағлубиятдан қутилиб қолишга ёрдам бермади  3 01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  4 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  15 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  2 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  13 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  4 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  28 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0 22:58А Серия. "Ювентус" Римда 90+6-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  18 22:40"Барселона" вингери: "Флик жамоани қандай қилиб бирлаштириш ва салоҳиятимизни очишни билади"  5 22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  69 21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  2

Мухлислар Мане ўйнай олиши учун ЖЧни ортга суришни сўрашмоқда Новости

Мухлислар Мане ўйнай олиши учун ЖЧни ортга суришни сўрашмоқда

Сенегал терма жамоаси мухлислари "Бавария" ҳужумчиси Садио Маненинг жароҳати туфайли Қатарда бўлиб ўтадиган футбол бўйича 2022 йилги Жаҳон чемпионатини бошқа муддатга қолдиришни талаб қилиб, петиция тузишди.

"Африканинг энг яхши футболчиси Садио Мане жароҳат олган, шунинг учун биз унинг учун Жаҳон чемпионатини кейинга суришимиз лозим!", – дейилади муаллифнинг Change.org сайтидаги петициясида.

Мане учун Жаҳон чемпионатини кейинга қолдириш талаб қилинган петицияга исталган киши имзо чекиши мумкин.

Аввалроқ Африка терма жамоаси етакчиси Германия Бундеслигаси доирасидаги "Бавария"нинг "Вердер"га қарши учрашувида (6:1) пайидан жароҳат олгани маълум бўлганди. Аввалроқ Франциянинг "L'Equipe" нашри жароҳат 30 ёшли сенегаллик футболчининг бўлажак жаҳон чемпионатида иштирок этишига халақит бериши ҳақида хабар берганди.

Мане жорий мавсум "Бавария" сафида барча мусобақаларда 23 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида Сенегал терма жамоаси мусобақа мезбонлари – Қатар, Эквадор ва Нидерландия терма жамоаси билан бир гуруҳда ўйнайди.

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика