RU

Последние новости

01:42Вадим Абрамов: "Бизни "Навбаҳор"дек жамоага қарши ўйиндаги дуранг ҳам қониқтирмасди"   1 00:21Киммихнинг "Бавария" билан янги шартномаси бўйича ҳужжатлар тайёр. Келишув 2029 йилгача мўлжалланган  1 23:57"Ювентус" — "Аталанта". Таркиблар маълум  6 23:55А Серия. "Рома" биринчи дақиқадаги гол эвазига "Эмполи"ни мағлуб этди, Шомуродов 72 дақиқа ўйнади  52 23:40Рўзиқул Бердиев: "Рубин Хебай бетоб экани сабаб бугун ўйнай олмади"  2 23:32РПЛ. "Рубин" Қозонда "Спартак"ни мағлуб этди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 23:27АПЛ. Райснинг голи "Арсенал"ни МЮга қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  37 23:10Суперлига. "Навбаҳор" – "Динамо" 0:0, Ҳожимирзаев сўнгги дақиқаларда белгиланган пенальтини голга айлантира олмади  5 23:00Иван Бошкович: "Футболда барчаси ҳар доим сиз истагандек бўлавермайди"  5 22:55Ҳаким Фузайлов: "Мухлисларимизни 15 йил кутилган ғалаба билан табриклайман"  3 22:31Анвар Бердиев: "Хоразм" дарвозабони жуда яхши ўйнади"  5 22:15Ла Лига. "Реал" ўз уйида ғалаба қозониб, очколар бўйича "Барселона"га етиб олди  20 21:55Суперлига. Амалдаги чемпион мавсумни ғалаба билан бошлади  31 21:33"Реал" ёзда Родригони сотмайди - уни муҳим ўйинларда асосий футболчи сифатида кўришмоқда. Вингерга "Ман Сити" ва Саудия Арабистони клубларидан қизиқиш бор  2 21:32Суперлига. "Навбаҳор" "Динамо" билан муроса кўчасини танлади, Ҳожимирзаев пенальтидан гол уролмади  71

Мухлиси йўқ - баҳона! Новости

Мухлиси йўқ - баҳона!

Кеча, 24 декабрь куни ЎФАнинг навбатдаги Конгресси бўлиб ўтди. Унда Тошкентнинг "Локомотив" клуби мавзуси кўтарилганидан мухлисларнинг хабари бор.

Маълум бўлишича, Конгрессдаги навбатдаги ташқари мавзулардан бирида "Локомотив"ни Хоразм ё Самарқандга кўчириб, клубнинг ТТЗдаги қароргоҳини Олимпия терма жамоасига олиб бериш ҳақида сўз борган. Нима учун кўчириш керак деган саволга бу жамоанинг Тошкентда мухлиси йўқ (ёки кам) деб жавоб берилган.

Тўғри, "Локомотив" ўз мухлислари сони билан мақтана олмайди. Лекин сифат борасида кўпчиликка ўрнак бўлиши турган гап. "Локо" ишқибозлари уй учрашувларида жамоани жуда яхши қўллашади, фан клуб раҳбарларидан бири Саъдулла Музаппаровнинг саъй-ҳаракатлари билан фан клубга анча ранг кирди.

Мухлислар эндиликда қуруқ бақир-чақирдан воз кечди. Русчасига айтганда жамоани олдинга бошлаш учун "кричалкалар" (қўшиқлар) яратилди. Ҳозир "Локомотив"нинг камида 10та зўр мухлислар қўшиғи бор. Бундан ташқари, "Локо" мухлислари вилоятга борганда, ўзларини жуда тарбияли тутишади, ҳали шу пайтгача фан клуб фалон жойда ишкал қилибди, келишмовчилик юзага келибди деган гап қулоққа чалинмаган.

Бу - биринчидан. Иккинчидан, ҳеч қайси жойда бирон бир футбол клубининг фаолияти мухлиси бор ёки йўқ, кам ёки кўплиги билан ўлчанмайди. Клубга ОФК, ЎФА ва ПФЛ томонидан қўйиладиган талабларни қай даражада бажариши орқали баҳо берилади. Масалан, ОФК ҳеч қачон мухлисинг кам экан, шунга Чемпионлар Лигасида ўйнамайсан демайди, марҳамат лицензиялаш талабини бажар, керакли ўринни эгалла ва ОЧЛда ўйна.

"Локомотив" ҳар йили ОФК, ЎФА ва ПФЛ лицензиялаш талабларини биринчилардан бўлиб бажариб келмоқда. Қолаверса бундай клубга ҳавас қилса арзийди. Асосий жамоанинг Пролигага тушиб кетгани - бу бир шунчаки омадсизлик ва ўзига хос синов. Клуб раҳбарияти жамоа олдига бир йилнинг ўзида Суперлигага қайтиш вазифасини қўйган. Бир йил бир пасда ўтади-кетади.

Ҳозир Ўзбекистонда кўп клублар "Локо"га ҳавас қилади. Битта замонавий клубга нима керак бўлса, "Локо"да ҳаммаси бор. Масалан, стадион борми? Бор. Клуб офиси борми? Бор. База борми? Бор. Асосий жамоа - бор. U-18 жамоаси - бор. Футбол мактаби - бор. Аёллар жамоаси - бор. Футзал клуби - бор. U-16 аёллар жамоаси - бор. 

Энди бир ҳисоблаб кўринг, Суперлиганинг барча 14та клубида ҳам шулар борми?

Шундай экан, ҳамма нарсаси бор жамоани муҳокама қилгандан кўра, ўз стадиони қолиб бошқа жойларда ўйнайдиган клубларни муҳокама қилган яхши эмасми? Битта жамоани бир жойдан бошқа жойга кўчиргунча яхшиси ўша жойда янги жамоа барпо этган маъқулмасми?

"Локомотив" 2004 йилдан бошлаб Олий лигада иштирок этишни бошлаган бўлса, бу қисқа вақт оралиғида 3 карра Ўзбекистон чемпиони (2016, 2017, 2018), 3 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби (2014, 2016, 2017), икки карра Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби (2015, 2019) бўлди ҳамда 2016 йил Осиё чемпионлар лигасида чорак финалга қадар етиб борди. Ўзбекистонда мустақил чемпионат йўлга қўйилганидан бери ҳали чемпион бўлмаган жамоалар қанча. Бу томонлама ҳам кўпчилик "Локо"га ҳавас қилади. 

Яна бир гап. Футболчилар нима учун "Локомотив"га келишга ошиқади? Чунки "темирйўлчилар" сафида ўйнаб, четга кетиш осон бўлиб қолди ва "Локо" бу борада трамплин вазифасини бажариб келмоқда. Сўзимизнинг исботи сифатида "Локомотив"да ўйнаб четга кетган футболчиларни келтирамиз. 


Темурхўжа Абдухолиқов - аввалига Қатарнинг "Ал Сайлия", сўнгра БААнинг "Хорфаккан" клубига.

Санжар Шоаҳмедов - Қатарнинг "Ал Сайлия" клубига

Сардор Рашидов - Португалиянинг "Насьонал" клубига

Игнатий Нестеров - Саудия Арабистонининг "Оҳод" клубига

Икром Алибоев - Жанубий Кореянинг "Сеул" клубига

Сардор Мирзаев - Таиланднинг "Муангтон Юнайтед" клубига

Ислом Тўхтахўжаев - Хитойнинг "Шеньянг Урбан" клубига

Жамшид Искандеров - Жанубий Кореянинг "Сеонгнам" клубига

Остон Ўрунов - Россиянинг "Уфа" клубига

Олег Зотеев - Жанубий Кореянинг "Чоннам Драгонс" клубига

Шерзод Файзиев - Малайзиянинг "Шри Паханг" клубига

Жасур Жалолиддинов - Қозоғистоннинг "Қайрат" клубига

Азизбек Амонов - Эроннинг "Истиқлол" клубига

Ва бош мураббий сифатида Самвел Бабаян - Хитойнинг "Чанчунь Ятай" клубига.


Бу трансферлар яқин 3-4 йил ичида рўй берганини ҳисобга олсак, клуб тарихи учун катта воқелик. Энди савол: "Пахтакор"ни ҳисобга олмаганда яна қайси клуб кўп футболчиларини четга трансфер қилгани билан мақтана олади?

"Локомотив" футбол клуби жамоа учун хизмат қилган мураббий ёки футболчи, ё бошқа соҳа вакили тақдири учун доим қайғуриб келади. Бундан ташқари "Локомотив" жамоада яхши ўйин кўрсатган ҳеч бир футболчига эшикни қаттиқ ёпмайди.

Хулоса шуки, мухлиси йўқ деган баҳона билан бир жамоани шунчаки бошқа жойга кўчириб юбориш ҳеч қайси футбол қоидалари ва спорт принципларига тўғри келмайди. Юқоридагилар вилоятларда ҳам футбол ривожини хоҳлаётган бўлса, яхшиси жойларда янги жамоаларни ташкил этиш керак.

Х.Холиқов.

Рейтинг: -31   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика