RU

Последние новости

18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  0 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  6 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  15 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  43 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  9 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  7 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  7 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  12 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  3 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1

Мутолаа учун. "Реал"нинг ярим ҳимояси қай тариқа ёшармоқда? Новости

Мутолаа учун. "Реал"нинг ярим ҳимояси қай тариқа ёшармоқда?

"Реал" сўнгги йилларда трансферлар сонига эмас, сифатига эътибор бермоқда.

115 млн евро эвазига "Челси"дан Эден Азарнинг "провал" трансферидан кейин клубдагилар янгиларнинг танланишига жиддий назорат қилишмоқда.

"Бланкос" энди ёшларга кўпроқ эътибор беришни бошлади, энди жамоа аста-секинлик билан ёшармоқда. Бу гап жамоа ярим ҳимоясига, айниқса, тегишли. Каземиронинг тўсатдан "Манчестер Юнайтед"га кетиши, шунингдек, Тони Кроос ҳамда Лука Модричнинг ёши ўтаётганлиги сабабли клуб шу йўлни танламоқда.

Аммо клуб бу ишни бирданига қилмаяпти. "Челси" мисолида қарайдиган бўлсак, Карло Анчелотти аста-секинлик билан бу ишни амалга оширмоқда. Таркиб борасида муаммолар бўлиши мумкин. Барибир жамоага ҳужумни хавфлилаштирадиган, мавсумни барқарор ўтказадиган футболчилар керак бўлмоқда. "Қаймоқранглилар" Килиан Мбаппени охиригача кутишса керак, бироқ унинг "Реал"га ўтиши осон ишдек кўринмаяпти.

"Реал"да трансферлар ойнасида ҳали қилинадиган ишлар бор, бироқ , улар ярим ҳимоя ишларини якунлаб бўлишган кўринади. Клубдагилар ярим ҳимояни ёшартириш вазифасини ажойиб тарзда уддаламоқда. Жамоанинг афсонавий ярим ҳимоя чизиғи Каземиро-Модрич-Кроос триосидан фақатгина Карлос кетди ва тезда унинг ўрнини алмаштиришди. Жамоа ярим ҳимояси бироз ёшарди. Эндиликда "Реал" яқин орада жамоадан кетиши керак бўлган ярим ҳимоячилари ўрнини ёшартириши керак. Гап уларни шунчаки ёшартиришда эмас, жамоани оқилона қуришда давом этишда.

Ҳозирги ярим ҳимояни ёшартиришдаги асосий бўлак Федерико Вальверде бўлди. "Бланкос" уни 2016 йили 5 млн евро эвазига "Пеньярол"дан сотиб олганди. Ҳозир унинг нархи 100 млн евро. "Депортиво"да ижарада ўйнаб, "Реал" тизимига мослашиш осон иш бўлмасди. Хавбек 24 ёшга кирган бўлса-да, ҳали ҳамон ўзининг пик ҳолатига чиқиб бора олмади.

Вальверде 2018 йилдан буён "Реал" таркибида ўйнаб келмоқда. Мавсумдан мавсумга у янада кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлмоқда ва самарали ҳаракатларини кўпайтиряпти. Ўтган мавсум Феде учун энг зўри бўлди, десак адашмаган бўламиз. У гол+пас тизимида 11 (7+4) очко йиғди. Умуман олганда бунинг асосий сабаби футболчининг ҳужумга кўпроқ мослашаётгани бўлди. Уругвайлик хавбек ўтган мавсум 56 ўйиннинг 29тасини марказий ярим ҳимояда, 25тасини ўнг қанот вингери сифатида ва иккита баҳсни ўнг қанот ярим ҳимоясида ўтказди.

Уругвайликнинг "Реал"даги трансформацияси орқали шуни ҳулоса қилиш мумкинки, клуб футболчиларни нафақат ёшартириш, балки, уларни кўп қиррали қилишни истамоқда. Бундай ҳолат Эдуардо Камавинга билан ҳам содир бўлди. Франциялик хавбек 2021 йил ёзида "Ренн"дан "Реал"га ўтди. Трансфер суммаси 31 млн еврони ташки қилди. Икки мавсум давомида унинг трансфер суммаси 85 млн еврогача ошди.

Француз Испания пойтахтига таянч ярим ҳимоячиси сифатида келди, ўтган мавсум давомида эса чап қанот ҳимоясида ҳам ўйнади. Камавинга ўзи учун бегона позицияда сифатини йўқотиб қўймади ва кўп нарсаларни ўзлаштириб олди. Йигитча эндигина 20 ёшга кирган ва шу сабабли исталган позицияда ўйнаб, ўзи учун катта потенциал йиғиб олиши мумкин.

Орельен "Реал"даги биринчи мавсумини беқарор ўтказди. Бироқ шундай бўлса-да, айрим жойларда жамоанинг етакчиси бўлиб турди. Француз учун "Реал" 2022 йили "Монако"га 80 млн евро тўлади. "Қаймоқранглилар" жамоадан тўсатдан кетган Каземиронинг ўрнини айнан у орқали ёпишга ҳаракат қилишди ва уни асосий таянч футболчиси қилишди. Иккинчи даврадан кўра, биринчисида Орельен ўзини анчагина яхши ҳис қилди. Умуман олганда "Реал"даги илк мавсум у учун ёмон ўтмади. 23 ёшли йигитчанинг ҳали ўсишига анча имкониятлари бор.

Ушбу ёзда "Реал" учун энг асосий трансфер Жуд Беллингем бўлди. Клуб "Боруссия"га унинг учун 103 млн евро тўлади. Қайд этиш керак, Жуд 20 ёшидаёқ Бундеслиганинг энг қиммат футболчиси бўлди. У марказий ярим ҳимояда ва қанотларда ҳам ўйнай олиши мумкин. Унинг самарадорлиги анчагина юқори. Ўтган мавсумда у Бундеслигада гол+пас тизимида 12 очко, ундан олдингисида эса 11 очко тўплаганди.

Жуд билан биргаликда "Реал"га Браим Диас ҳамда Арда Гюлер келди. Бири "Милан"дан ижарадан қайтган бўлса, иккинчиси "Фенербахче"дан 20 млн евро эвазига сотиб олинди. Туркиялик футболчи ҳали анчагина ёш ва ўз мамлакати футболининг келажакларидан бири деб ҳисобланмоқда. У ўз олдига жуда катта мақсадлар қўядиган футболчи. Хатто илк интервьюсида "Реал"нинг асосий таркиби учун курашишини маълум қилди.

Айни дамда "Реал" ярим ҳимоясида кўплаб футболчилар бор ва уларнинг умумий суммаси 400 млн еврони ташкил қилмоқда. Бу ёш ва сифатли футболчиларнинг кучли томонлари кўп. Уларнинг барчаси энг ками икки позицияда ўйнай олишади. Энди барчаси балансни топишда. Улар учун тўғри йўналиш берилса, ўзларининг энг яхши сифатларини кўрсата олишади. Жамоа ярим ҳимояси яхши сифатда ёшартирилаётгани сабабли "Реал" доимо энг яхшиларидан бири бўлиб келмоқда.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика