RU

Последние новости

13:23Марказий Осиё. Аркадағ очко йўқотмасдан, "Абдиш Ата" ўзбекистонлик мураббий билан чемпион бўлди. Бонус – Афғонистон  2 13:22Суперлиганинг 5 та, Про лиганинг 1 та клубига трансфер тақиқи қўйилди  1 13:00"Барселона" ҳужум чизиғини кучайтириш вариантларини ўрганмоқда  1 12:41"Валенсия" Рубен Барахани истеъфога чиқарди  0 12:21Про лигани қандай қутқариб қолиш мумкин?  3 11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  6 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  24 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионер тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  8 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  5 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3

Мутолаа учун. Нима сабабдан "Болтон" Пикедан кечирим сўради? Новости

Мутолаа учун. Нима сабабдан "Болтон" Пикедан кечирим сўради?

Рунидан инсайд маълумотлар.

Англияда коронавирус сабабли карантин даври давом этмоқда. Айримлар вақтини машғулотлар билан ўтказаётган бир пайтда Руни катта муаллифга айланди: у "The Times" нашрига "Манчестер Юнайтед"даги фаолиятида бўлган бир муҳим воқеани айтиб берди.

Руни бунга қадар Парк Жи Сун "Манчестер Юнайтед"га Роналду каби муҳим бўлганлигини айтганди. Кейинчалик Жерар Пике нима сабабдан Англияда ўйнаб кета олмаганлигини тушунтирди. Рунининг фикрига кўра, 2007 йили "Болтон"га қарши ўйин испаниялик ҳимоячи фаолиятида муҳим аҳамиятга эга.

Гари Мегсон жамоаси (Сэм Эллардайс ўша йилнинг баҳор ойида кетганди) 10-дақиқадаёқ Пикенинг хатосидан кейин гол урганди. Жаримадан узатилган тўпга Пике пешвоз чиқди, бироқ қайтариш учун сакрамади. Натижада тўп Анелькага келиб тушди ва осонлик билан дарвозани ишғол қилди.

Бу гол эса учрашувда ягоналигини сақлаб қолди: танаффусда Клаттенбургга ташланиб қолгани учун Фергюсонни ҳам четлатишди, Тевес бир метрдан гол ура олмади, Юсси Яскелайнен барча зарбаларни қайтарди. Пикени 59-дақиқада алмаштиришди.

"Ҳалигача ўша тўпнинг учиб келиши ҳаёлимдан ўтади, - деб эслайди Пике "Players’ Tribune"га. - Николя Анелькани ёпиб тургандим, шу боисдан у тўпга тегмайди деб ўйлагандим. Мен мутлақ ноҳақ бўлиб чиқдим. Ортимга қарасам, даҳшатли воқеалар бўляпти. Анелька тўпни қабул қилиб олди ва осонлик билан уни тўрга йўллади. Агарда ёш ҳимоячи шундай хатоликка йўл қўйса, мураббийнинг ишончидан чиқиши табиий ҳолат. Ўша вақтнинг ўзидаёқ мен мураббий ва мухлисларнинг ишончини йўқотганимни билиб бўлгандим. Мавсум бошида сэр Алекс менга камида 25 ўйинда қатнашишимга ваъда берганди, якунда эса атиги 12 учрашувда ўйнадим".

Бироқ Рунининг фикри бошқача, гап Пикенинг хатосида эмас, испаниялик футболчи жуда ҳам кучсиз бўлган ва буни сэр Алекс ҳам биларди.

"У жуда ёш эди - "Болтон" футболчилари уни истаганча итаришди, йиқитишди, тортишди. Менимча Ферги ўшанда Пикенинг жисмоний ҳолати АПЛга тортмаслигини тушунган".

Ўзи учун кунни омадсизга айлантирган Пикени Видич алмаштирди - уни рақиблари деярли осонлик билан ўтаётганди.

"Болтон"га қарши сафар ўйинида Видич қай тариқа тайёрлангани ёдимда. Ўйинга 2-3 кун қолганида у асосан мушакларига ишлов беришни бошлаганди. Шунингдек, у бир йўла Дидье Дрогбага қарши ўйинга ҳам шайланаётганди. Болтонга сафарлар доимо оғир кечган: ғалаба учун аввалига курашларда ғолибликка эришиш кераклигини барча тушунарди".

"Болтон"даги ўйинларни жамоанинг яна бир ҳимоячиси ёмон кўрарди - Патрис Эвра. Рунининг айтишига кўра, барчасига Кевин Дэвиснинг ўз қанотида рақибларини тирсаги билан юзига уриб қарши олиши ва оёғини тикка ташлаши сабаб бўлган.

Табиийки, Фергюсоннинг четлатилиши ҳам Дэвиснинг қўпол ўйини туфайли бўлган. Эвранинг айтишича, бутун бир фаолиятидан кўра, айнан ўша ўйинда оёғига кўпроқ ҳужум бўлган. Патрис Эвра эса майдонда Кевиндан нима сабабдан шундай қаттиқ ўйнаётганини сўраганида: "Менга умуман ёқмайсан", - деб жавоб берган экан.

"Болтон"дан кейин Пике атиги 2 марта асосий таркибда майдонга тушди: "Арсенал" ва "Болтон"га қарши уй ўйинида. Икки ўйинда ҳам МЮ ғалабага эришди, аммо инглизлар ушбу ғалабаларда Пикенинг ҳиссасини эътироф этишмади, чунки унинг ёнида Видич ва О'Ши бор эди. Катта эҳтимол билан Пике ўшанда иккинчи имкониятдан ҳам фойдалана олмади.

***

Пике 2004 йилнинг ёзида "Юнайтед"га ўтганди - клуби "Барселона"га ҳимоячи учун 5 млн евродан кўпроқ пул тўлади. Жерар Англия клуби таркибида 23 ўйинда қатнашди, чемпионлар кубогини қўлга киритди, 2008 йилда эса у Каталонияга қайтди (роппа роса 5 млн евро эвазига) - ўзининг жамоаси таркибида у 28 совринни қўлга киритди.

"Ўша хато менинг фаолиятимни тугатгандек кўринганди. Менга "Барселона" томонидан қизиқишлар бўлаётганди: тушунмадим, нима учун улар, мен "Юнайтед"да деярли ўйнамаяпманку. Сэр Алекс билан олдимда жуда оғир суҳбат кутиб турганди, у мен учун кўп нарсалар қилганди. Узоқ ва очиқ суҳбатдан кейин у мени ўз уйимга қўйиб юборишга рози бўлди".

Олдинроқ айнан "Болтон" бу борада Пикедан кечирим сўраганди.

"Болтон" Пикега: "Юнайтед"дан кетиб, ўтказган ажойиб фаолиятинг учун узр" 

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика