RU

Последние новости

08:30Расман: «Қизилқум»ни яна 4 нафар футболчи тарк этди  0 08:06Суперлигада ўйнашга даъвогар «Хоразм»га «Локомотив» футболчиси ўтишга яқин  0 07:42А Серия. «Интер»да ғалаба, «Фиорентина» мағлуб бўлди  0 01:47МЮ босслари Рэшфордни таркибдан чиқариб юборган Аморимга босим ўтказишадми?  7 00:57"Арсенал"дагилар ҳавотирда  1 00:18"Интер" - "Комо". Таркиблар билан танишинг  0 00:01Зидан фақат иккита жамоани бошқариши мумкин  6 23:31ОКМК Дубайда Россиянинг икки клуби билан ўйнайди  0 22:43Роналду: "Қайси биринг Мессини мендан кучлироқ дединг?"  13 22:23Тозалик инспекторлари МЮ стадиони баҳосини 4дан 2га туширди. Нега?  4 21:18Расман: "Навбаҳор" африкалик футболчини ўз сафига қўшиб олди  14 21:00Ҳисобда акс этмаган — осон ғалаба! "Реал" - "Севилья" учрашуви таҳлили  5 20:41Умтитининг фаолияти хавф остида  5 20:19"Тоттенхэм" ҳужум чизиғини "Вулверхэмптон" вакили билан кучайтирмоқчи  0 19:56Раҳмоналиевнинг агенти футболчининг "Рубин"дан кетиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди  2

Мутолаа учун. Фигу Мадридга боришни истамаган эди. У шунчаки, Перес қўйган тузоққа илинди Новости

Мутолаа учун. Фигу Мадридга боришни истамаган эди. У шунчаки, Перес қўйган тузоққа илинди

Буюк хиёнатга 20 йил тўлди. Флорентино Перес ҳийласи.

Луиш Фигу Мадридни ёқтирмас, уларни “Йиғлоқилар” деб атарди. Фигу уларни майдонда доим мағлуб этар эди

Келишган қомат эгаси, маданиятли ташқи кўринишга эга Луиш Фигу кино ва мусиқани яхши тушунадиган, 5та тил – инглиз, француз, испан, итальян ва португал тилларда бемалол гаплаша оладиган шахс сифатида оддий бир футболчи типажига ўхшамас эди. 20 йил олдин у дунё футболининг асл юлдузи, барчанинг ёқимтойи эди, аммо машҳурлик уни айнита олмади – португалиялик кўп вақтини уйида ўтказар, ортиқча нарсаларга пул сарф қилмас ва қандайдир ҳунук воқеаларга аралашмас эди. Папараццилар уни тунги клубларда эмас, балки операда кўп кўришар эди.

Ҳомийлар ва мухлислар футболчининг идеал характерига ошиқ бўлишди. “Барселона”даги бир неча йиллик фаолияти давомида тезда мухлислар меҳрини қозонди, жамоа сардори боғичини қўлга киритди ва жамоанинг юрагига айлана олди. Унинг каталониядаги фан клуби жадаллик билан, тез суратларда ўсиб борарди. Худди Мадрид томонда Переснинг эгоси ўсиб бораётгани каби.

У ҳатто, жамоасининг майдонда ўйини умуман чиқмаган вақтда ҳам, майдонда энг яхшиси бўлар, қийин учрашувларда мухлислар фақат унинг ҳаракатларига маҳлиё бўлар эдилар. Португалиялик ишончни оқлашда давом этар эди: Иккита голи билан “Барселона”га 1997 йилги Испания Кубогини олиб берди. 1999-00 йилги ЕЧЛ чорак финалидаги “Барса”нинг “Челси”га қарши ажойиб камбекида 5та голдан 3тасида иштирок этди, “Валенсия”га қарши ярим финалда иккита голга ассистентлик қилди, аммо бу “Барса”га камлик қилди – дастлабки баҳсда Фигусиз “Барса”“Валенсия”га 1:4 ҳисобида енгилган эди. “Барселона” ниҳоят соврин қўлга киритганида, сочларини кўк-қизилга бўяди ва оламонга бақирди: “Қаймоқранг йиғлоқилар, чемпионларни кутиб олинг!”.

2000 йилнинг 23 июль куни Фигу ҳеч қачон “Реал” сафига ўтмаслигини айтди. Эртасига эса, “Сантьяго Бернабео”даги фотомухбирлар қаршисида турарди. 2000 йилнинг 24 июль куни Фигу Каталониянинг энг ёмон кўрадиган одамига айланди. Қандай қилиб кетгани учун эмас – унинг бу трансфери шов-шув бўлган ва кутилган эди, балки қандай мақомда кетгани муҳим эди.



У Реал сафига кўчиб ўтганида дунёнинг энг яхши футболчиси ва “Барса”нинг юраги эди.

Фигуда ажойиб дрибблинг, Бекхэмники каби ҳаволатиб тўп ошириш ҳислатлари бор эди

У “Барса”да кутилмаган ҳолатда пайдо бўлди. У Италия ҳақида орзу қилар ва 1995 йилда “Парма” билан шартнома тузган, кейинроқ эса “Ювентус” билан музокараларда қандайдир тушунарсиз шартномага қўл қўйган эди. Бу тушунарсиз шартнома “Ювентус” билан келишув эди ва маҳаллий футбол федерацияси бу келишув ноқонуний эканлигини айтиб, тезда ишга киришади ва Фигуга икки йилга Италия клублари билан шартнома имзолашга тақиқ қўяди – Фигу ҳалигача бунинг ортида Моджи турганини таъкидлаб келади.

Фигу “Спортинг”дан “Барселона”га кўчиб ўтади ва худди фуқаролик уруши давом этаётган жойга келиб қолгандек бўлади. Йохан Кройф ҳамда Хосеп Луис Нуньес икки йиллик совринсиз даврдан сўнгги “қайта қуриш” режасини ўзлари истаганидек амалга ошириш истагида эдилар – мураббий янги ўйинчилар излар, президент эса – янги мураббий. “Барселона” уч йилда уч нафар бош мураббийини алмаштирди. Сўнггиси – Луи ван Гаал Каталонияга ўзи билан 8 нафар голландиялик футболчи олиб келиб, жамоани ичидан кемирилишига ва мухлислар ғазабига сабаб бўлди.

Фигу оммавий тартибсизликларда йўқолиб қолмади, можароли вазиятлардан узоқроқ бўлди ва шунчаки мураббийлар кўрсатмаларини бажаришни давом эттирарди. Одатда Фигу ўнг қанот ярим ҳимоясида ўйнар ва ундан талаб қилинадиган нарсаларни бажар эди – Кройффнинг чиройли ўйнайдиган жамоасида яратувчи вазифасини бажарар, Робсоннинг ҳужумкор ўйинида ҳужум ва ярим ҳимояни боғлар, ван Гаалнинг жамоасида эса голландияликлар ва маҳаллий футболчилар ўртасида кўприк вазифасини бажарар ва уларни жипслаштирар эди. Мураббийларнинг Ривалдо, Стоичков ва бошқа юлдузлар билан муаммолари бор эди, аммо Фигу улар билан ҳеч қачон баҳслашмас эди.
Айнан шундай қийин атмосферада Фигу “Камп Ноу”да ҳотиржамлик гарантига айланди. “Қайта қуриш” қийинчиликларига қарамай, ўнг қанотда стабил равишда ёрқин ва можароларга аралашмайдиган ярим ҳимоячи ўйнарди. Янги мураббийлар жамоани айнан Фигу атрофида қурар эдилар. Фигу ўз навбатида рақиб жарима майдонини бузишда тенгсиз эди.



“Фигу – ҳар қандай мураббийнинг орзусидаги ўйинчидир”, - деганди Бобби Робсон. – “У машғулотларда ҳаммадан кўп тер тўкар, табиатан катта истеъдод тақдим этилган ва доим жамоа учун ўйнайдиган футболчи. У умуман эгоист эмас ва бу унинг савиясидаги ўйинчиларда камдан-кам учрайдиган ҳол”.

У тўпни қабул қилиб олгандан сўнг ҳақиқий шоу бошланар эди. У исталган оёғида, исталган масофадан зарба берарди. Ажойиб дрибблинги билан рақибларини ҳар томонга улоқтирарди. Алдамчи “замах”ни юқори даражага олиб чиқа олди. Бекхэмнинг ҳаволатиб тўпни оширишларини худди Бекхэм каби бўлмаса ҳам, унинг даражасида амалга оширар эди. Буларнинг барчаси билан эса, у Кройффнинг кўнглини забт этди: “У майдонда барча ишни қойиллатиб амалга оширади: Тўпни майдон бўйлаб олиб юради, кесма пасларни ажойиб тарзда амалга оширади, ҳар иккала оёғида зарба бера олади ва қийин паллада жамоани олдинга бошлай олади. Луиш – менинг “Барселона”га сўнгги совғам”.

Кройфф Фигуни шу ҳислатларини айтиб мақтаганида, ортиқча гап айтмаган ва ҳақ эди. Фигу 11 ёш вақтида, “Спортинг” академияси мураббийи уни шуғуллантиришдан бош тортган эди: “Унга нимани ўргатиш мумкин, у ҳамма нарсани билади?”. Луишнинг ўзи эса рақибларини ҳафа қилмаслик учун ярим куч билан ўйнарди.

Фигунинг эволюциясини айнан Кройфф якунлади дейиш мумкин. Қисқа масофага пас бериш сифати, доимий тўпсиз ҳаракатда бўлиш каби ҳислатлар Фигуни топга айлантирди. Ярим ҳимоячи майдондаги бўшлиқдан ажойиб тарзда фойдаланар, ҳимоячиларни ажойиб алдамчи ҳаракатлари билан ортда қолдирар ва 10 йил ичида Ла лигада жами 106та голга пас бериб, ўзига ҳос рекорд натижа қайд эта олган эди – унинг бу рекордини янгилаш учун эса яна 10 йил ва Месси исмли футбол юлдузи порлаши керак бўлди. Ассистлар бўйича ЕЧЛ рекорди –1999/00 йилги мавсумда 9та ассист Фигуга тегишли ва ҳамон забт этилмай турибди.

“Гол яратиш – бу санъат”, - дея тушунтирган эди Фигу, ўз вақтида. – “Голли узатмалар яхши режиссурага ўхшайди. Режиссёрнинг иши эса актёрникига қараганда оғир ва қизиқарлироқдир”.


Фигунинг кучи ва мафтункорлигининг энг чўққиси – унинг дрибблинги эди. Рақибларини тезлик, жисмонан бақувватлиги ва турли финтлари эвазига ортда қолдирадиган ёш Роналдуни эсланг. Уни айнан Фигуга қиёслашар эди, фақат Фигу техник жиҳатдан мукаммалроқ ва бу мукаммалликни у фаолиятининг сўнггигача сақлаб қола олди. У бир ўйин давомида 10тадан дрибблинг амалга оширар эди ва бунга 1996-97 йилги Испания Кубогида “Атлетико”га қарши (5:4), 1996-97 йилги Ла лигада “Валенсия”га қарши (3:2) ва 1999/00 йилда “Реал”га қарши (2:2) ўйинларни мисол қилиб келтириш мумкин– Бу дегани, Месси ҳамда бугунги замонавий футболнинг исталган футболчисидан кўпроқ. Қолаверса, тўпни ўзида кўп ушлаб ўтирмасди. “Валенсия” футболчиси Хавьер Гарридо уни ҳимоядаги барча тўртлик ушлаши кераклиги, йўқса “Уни тўхтатиб қолишнинг имкони йўқ”ни таъкидлаган эди.

“Фигуни телефон будкасига киритиб у ва будка эшиги орасига 11 нафар футболчини қўйинг. У шу ерда ҳам ҳаммасини алдайди”, - деган эди у ҳақда Карлуш Кейруш.

Фигу “Барселона”да 5 йил ичида 7та соврин (жумладан Кубок эгалари кубоги ҳамда иккита чемпионлик) ютади ва икки марта йилнинг энг яхши легионери деб эътироф этилади. Аммо, Каталонияда уни етакчи мақомида клубни тарк этгани учун ёмон кўриб қолишмаган. Шунчаки, клубдаги энг муносиб ва ишонган футболчи азалий душманинг сафига ўтса – буни ҳазм қилиш чиндан ҳам қийиндир. Бу ҳолат ўз келажагинг учун ҳам таъсир қиладиган воқеликдир.
Фигунинг “Мадрид”га трансферидан сўнг, Барселона мэри уни “Каталониянинг кераксиз меҳмони” дея эълон қилди. Фан-клуб ўз фаолиятини тугатди ва унинг номини тилга олиш тақиқланди. “Барса” президенти Жоан Гаспар “Реал”га таҳдид қилади ва уларга қарши уруш очади. Мухлислар эса, уни ҳақиқий душмандек кутиб олишади: Унга қарата пичоқ, шиша ва тангалар отишади. Полиция қуршовини четлаб ўтишади ва улар ўзларини шу қадар агрессив тутишадики, ҳатто Пуйоль ҳам буни шармандалик дейишга мажбур бўлган эди.

Фигу Каталонияга келса, футбол урушга айланарди. Ундан ҳатто “Реал” ўйинчилари ҳам узоқроқ юришни исташар эдилар. Стив Макманаман вазият тинчланмасдан автобусдан тушмасди. Сальгадо эса бурчак тўпларини тепишдан бош тортар эди. Луиш бундай жаҳл отига минган ва важоҳатли “Камп Ноу”да одатда бир ўзи қолиб кетар, аммо, шундай ҳолатда ҳам ўз даражасини сақлаб қола олар эди.




Аслида, Фигу “Реал”га ўтишни истамаган эди. У шунчаки, Перес қўйган тузоққа илинди.

2000 йили президентлик сайловларида Пересни ҳеч ким жиддий қабул қилмаган эди. Флорентино “Реал” қарзлари ҳақида гапирар, аммо коммерция билан ҳеч кимнинг иши йўқ эди: “Реал” амалдаги президент Санс даврида иккита ЕЧЛ кубогини ютди – бу “Реал” фанатларини молиявий қийинчиликлардан кўра кўпроқ ўйлантирар эди. Аниқроқ айтганда, Перес 2000-йилги сайловларда “Осасуна” эди.

Фло омма диққатини ўз томонига жалб этиш учун ишга киришади. Унга шов-шув керак эди ва у бунинг уддасидан чиқади. Перес бунинг учун Фигунинг агентларига ажабтовур шартнома билан алоқага чиқади: Фигуга йилига 6 млн евро маош (“Барса”дагидан 6 баробар кўп) ва ушбу шартномага шунчаки қўл қўйгани учун 2.5 млн евро бонус. Агар Перес президент этиб сайланмаса, трансфер бекор қилинади, аммо Фигу шунда ҳам 2.5 млн еврога эга бўлади.

Бутун дунёда Переснинг президентлик сайловларида ғалаба қозонишига фақат биргина инсон ишонарди – Переснинг ўзи. Фигу ўзидан ҳеч нарса талаб қилинмайдиган, аммо унга шунчаки имзо чеккани учун 2.5 млн евро даромад келтирадиган шартномага қўл қўйди. Бундай совғадан ким ҳам воз кечарди.

Ушбу шартнома Пересга “Барса”га босим уюштириш учун керак эди. Ўшанда бу шартнома унга фақат шунинг учун керакдек туюлганди. Фигу ўртача футболчининг маошига тенг миқдорда маош оладиган дунёнинг энг яхши футболчиси ва ҳеч бўлмаганда “Реал” унга ваъда қилган маошнинг бир қисмини бўлса ҳам олишни исташи табиий ҳол эди. Аммо, президент Нуньес унинг бу истагини эшитиб мийиғида кулди: “Хўш, унда кимдир сенинг клаусулангни тўлашини кутамиз”.

Шартнома бўйича Фигунинг трансфер нархи 62 млн евро – дунёнинг энг қиммат футболчисидан 13 млн евро қимматроқ деб баҳоланган эди. Каталониялик босс дунёдаги ҳеч бир аҳмоқ унга бундай нарх тўламайди деб ҳисобларди ва ҳақ эди. Перес футболга келгунича!


Фло чиройли партияни бошлаб барчани доғда қолдирди –“Барселона”ни, Сансни, Фигуни ва унинг агентларини. Аввало,у Фигу билан шартнома тузганини эълон қилди. Бунинг учун уни алдоқчи дейишганида эса барчага шартномани кўрсатди. “Фигу “Реал”га келади. Агар у “Барса”да қолса “Реал”нинг 80 минг сосьосига йиллик абонемент совға қиламан”

“Переснинг бу ваъдаси мухлисларни сармаст қилиб қўйди”, - дея ёзганди El Pais журналисти Диего Торрес. “Энди уларни Санс ва унинг совринлари билан иши йўқ эди. Перес биргина трансфер билан “Барса”ни яксон қила оладими? Барчани фақат шу нарса қизиқтираётган эди”

Переснинг ушбу баёнотидан сўнг испан футболида шунақанги бомба портладики, бугунги кунда фақатгина Мессининг бошқа клубга трансфери шундай шов-шув бўла олар эди. Каталонияликлар газета, радио ва клубга қўнғироқ қилишар, Фигуга эса таҳдид қилишарди. “Барса” президентлигига номзодлар ўз сайловолди кампаниясини айнан Фигу орқали олиб боришар эди. Луиш эса “Реал”га ўтмаслигини такрорлар эди. Ҳа, Фигу алдамаётган эди.
Аммо, ҳеч ким ўйлаб кўрмаган бир важ бор эдики, у фақат Переснинг ғалабасидан кейин ошкор бўлади. Ҳеч қандай мажбуриятсиз ва қулай бўлган ўша шартноманинг орқа бетида майда ёзувда ёзилган пункт бор эди: “Агар Фло президент этиб сайланса ва Фигу ушбу трансфердан воз кечса, у ҳолда Фигу 35 млн евро тўлаши керак”. Қалай?!

“Сайловлардан 3 кун олдин Фигу нималарга ўралашиб қолганини англади”, - дея ҳикоя қилади шартнома тузишда даллоллик қилган дўсти Паулу Футре. Унга ва унинг қизларига ўлим билан таҳдид қилишар эди. Луиш ўзининг агенти Жозе Вейгага “Реал”га ўтишни истамаётганини айтади. Аммо, шартноманинг оҳирги бандида бунинг учун 35 млн жарима тўлаши кўрсатилганди.

“Переснинг сайловлардаги ғалабаси учун имконияти қандай эканини эслаш муҳимдир. Мен ҳам, Вейга ҳам унинг ғалабасига ишонмаган эдик. У ғалаба қозонганда эса, Вейга йиғлаб юборди. Мен эса, ҳаяжонланишни бошладим. Бу Фигу ёки “Реал”га ўтади ёки биз 35 млн тўлаймиз дегани эди.



“Барса” вазиятдан чиқиб кетиши ва португалиялик футболчини қутқариб қолиши мумкин эди. 23 июль куни Гаспар президент этиб сайланди ва биринчи қилган иши Фигуга қўнғироқ қилиш билан бошланди. Улар тонгги соат учгача телефонда суҳбатлашишди, аммо Гаспар 35 млн евро қарзни “Реал”га тўлашдан бош тортади. Аслида, президент Фигуни жамоада қолиши учун исталган суммадан воз кечишга тайёр эди. Мантиқ эса бошқа ерда – ўз футболчисини “Реал”га ўтмаслиги учун “Реал”га пул тўлаш? Бу ҳолатда бутун дунё “Барса”нинг устидан кулар эди ва Гаспар клуб имижини ўйлаши табиий ҳол эди.

Фигу бу ҳолатдан чиқиб кетиши ва тоза репутация билан “Барса”да қолиши мумкин эди. Боиси, Фигу “Барса” ўйинчиси ва амалдаги шартномаси бор пайтида бошқа клуб билан қонунан шартнома туза олмасди. Унинг шартномаси ва келишуви билан эса, унинг агенти Жозе Вейга шуғулланган. У пайти футболчилар ва агентлар ўртасида шартнома бўлмас ва келишувлар шунчаки ўзаро қўл бериб келишиш билан битар эди. Шу туфайли ҳам, Фигунинг қонунан “Реал” олдида ҳам, Вейга олдида ҳам ҳеч қандай мажбурияти йўқ эди. Қолаверса, ўша ҳеч ким кўрмай қолган 35 млн евро жарима ҳақидаги пунктини айнан Вейга ўтказиб юборган эди.

Агент вазиятни тушунганидан сўнг Луишнинг турмуш ўртоғи олдига бориб кўз ёш қилди ва Фигуни “Реал”га ўтишга кўндириш учун ёрдам сўради. Фигу дўстини бундай ҳолатда ташлаб кетишни истамади ва ўзи режалаштирмаган трансферга розилик билдирди.

Албатта, шунчаки дўстлик туфайли бу трансферга рози бўлди дейиш қийин. Бошқа сабаблари ҳам бор эди. Фигу Гаспарнинг ўзининг маоши оширилиши билан боғлиқ масалаларда тутуриқсиз ваъдаларига ишонмас эди. Қолаверса, у ЕЧЛдаги омадсизликлардан ҳам ғазабланар эди. “Барселонада фаолиятингни ажойиб тарзда қуришинг мумкин. Аммо, чўққига эришиш учун “Реал”да ўйнаш лозим”.

Луиш “Реал” таркибига ЕЧЛ совринини ютиш ўтган эди. Аммо, унинг мероси ушбу трансфер туфайли зарар кўради. “Барселона” унинг етуклиги ҳақидаги тарихни ёқиб юбориб, фақат ёмон ном қолдиради. Переснинг галактикосида йўқолиб қолмади, аммо фақат олмослардан бири сифатида тарихда қолди.

Аслида, Фигу Зидан каби замонасининг энг ёрқин вакилларидан бири ва ҳеч бир жабҳада ундан кучсиз футболчи эмасди. Ҳатто, ЕВРО-2000 ярим финали олдидан Франк Лебёф Франция терма жамоасидаги ўз жамоадоши учун ёлғон сўзламай, шундай деганди: “Зидан беқиёс футболчи, аммо, бугунги кунда дунёнинг энг яхши футболчиси – Фигу. У барчадан кучлироқдир”.



Шерзод Ражабов таржимаси

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика