RU

Последние новости

12:21Про лигани қандай қутқариб қолиш мумкин?  0 11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  1 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  14 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионер тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  7 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  5 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1

Мутолаа учун. Буюк футболчилар Клаттенбург нигоҳида Новости

Мутолаа учун. Буюк футболчилар Клаттенбург нигоҳида

Англиялик Марк Клаттенбург ҳакамлик фаолиятини 1990 йилда бошлаган.

Унга 2012 йилги Олимпиада, Чемпионлар Лигаси, Евро-2016 финаллари ишониб топширилган. Шунингдек, у кўплаб АПЛ баҳсларини бошқариб борган. Клаттенбург ўз фаолият йўлида 5 нафар буюк футболчи билан содир бўлган ажойиб воқеаларни айтиб берди.


Криштиану Роналду

Роналду жамоаси ёмон ўйин кўрсатаётганида ўйинни яхшилаш устида тинимсиз ҳаракат қиларди, унга қойил қолганман. Унинг иштирокида кечган Премьер-лига доирасидаги учрашувларда ҳакамлик қилганман, кейинчалик уни "Реал"да кўрганман. У доим тартибли ўйин кўрсатган.

Мен у билан жуда яхши келишардим. Евро-2016 финалидан кейин медал олиш учун зинадан кўтарилиб борётганимда у мени ушлаб қолишга ва қучоқлашга ҳаракат қилди - биз бир-биримизни ҳурмат қиламиз. Финал ўйинининг дастлабки дақиқаларида жароҳат олганида ҳафсалам пир бўлганди, чунки финал ажойиб ўйинчини йўқотганди. Аммо алоҳида айтишим керакки, мен унга ҳеч қачон бошқа ўйинчилардан фарқли муносабатда бўлмаганман. Ўйлайманки, шунинг учун биз яхши муносабатда бўлганмиз.

Бир ўйиндан сўнг, ечиниш хонасига бир либосни олиб келишди. Унга шундай ёзилган экан: "Маркка энг яхши тилакларимни тилайман, Криштиану Роналду". Мен ундан буни сўрамагандим, лекин жуда хурсанд бўлганман.

"Реал" иштирокидаги биринчи ўйинимни қандай бошқарганимни яхши эслайман. Рақиблар бурчак тўпини амалга оширгач, Икер Касильяс тўпни ушлаб олди. Кейин учта пас ва гол!   Мен ҳатто майдон марказини кесиб ўтишга улгурмаганман. Буни фақат Роналду каби буюк футболчилар намойиш эта олади, холос. У жуда тез ва аниқ ўйнайди. Криштиану "Реал"дан кетгач, жамоа ўзгаргани ажабланарли ҳолат эмас. У 2016 йилги Чемпионлар Лигаси финалида ҳал қилувчи пенальтини тепган ўйинда мен бош ҳакам эдим. Менинг ягона фикрим шундай эди: "Бу пенальти тепилгач, тўпни олишим керак!"   Бироқ, тез фурсатда тўп қаердан жой олишини яхши билардим - дарвоза ичидан.  Криштиану яхши ўйнай олмаганди ва юқори спорт формасида эмасди.  Лекин шундай бўлса-да, аниқ биласизки, у майдонда бўлса, сизни олдинда албатта, Криштину Роналду шоуси кутади.


Лионель Месси

Биринчи марта Месси иштирокидаги баҳсда ҳакамлик қилганимда шокка тушганман. Бу "Барселона" ва ПСЖ ўртасидаги ўйин эди. Унинг ёнида турганимда шундай ўйладим: "Эй Худо, бунга ақл бовар қилиб бўлмайди". 

Сиз ҳакамлик қилаётганингизда кўпроқ тўпга қарайсиз. Месси тўпга эгалик қилганида уни йўқотиб қўясиз, шунинг учун ҳимоячиларнинг ҳолатини тасаввур қилиб кўраверинг! У юқори савияда ўйнаганида вазиятни таҳлил қила олиш усулларимни ўзгартиришимга тўғри келарди. Месси шу қадар маҳоратли эдики, рақиблар уни турли йўллар билан тўхтатишга уринардилар: баъзан унинг оёғига тепишса, баъзан белдан юқори қисмига зарба беришарди.

ПСЖга қарши ўйинда рақибнинг оёғини босгани учун Мессини огоҳлантирганман. У ҳеч қачон шикоят қилмаган, ўшанда ҳам ҳеч нарса демади. Бу уни умуман безовта қилмаганди.


Луис Суарес

Суарес иштирок этган ўйинда ҳакамлик қилган биринчи ўйиним "Аякс" шарафини ҳимоя қилиб юрган вақтига тўғри келади. У ўша ўйинда тўртта гол урганди. Уйга келганимда дўстларимга шундай деганман: "У нақадар ажойиб ўйинчи". Унинг Диего Костага ўхшаш хислатлари бор, аммо Луиснинг ўзчача қобилияти бор. "Ливерпуль" у билан шартнома имзолаганидан хурсанд бўлган, чунки Премьер-лига ажойиб ўчинчига эга бўлган эди.

Кўп тўқнашувларда иштирок этишини инобатга олсак, сиз у билан курашишингиз керак. У ҳар доим испан тилида ҳақоратлайди. Бироқ, мен дунё бўйлаб ҳакамлик қилиб чиққанман, тажрибам етарли. Шундан фойдаланиб унга бир ёки икки сўз билан жавоб берардим. Бу уни ҳайратда қолдирарди!  Одамлар қоидалар ҳақида гапиришади. Ҳа, бу яхши, лекин мен учун ўйин ва ўйинчиларни тўғри бошқара олиш муҳимроқ. Ўйин яхши ўтишига имкон қадар ёрдам беришга ҳаракат қилишингиз керак. Суарес каби футболчилар билан қандай муомала қилишни билишингиз лозим.

Агар шундай қилмасангиз, келажакда сизни кўплаб муаммолар кутади.


Венсан Компани

Мен уни жуда ҳурмат қилардим. У ҳакамларни қўллаб-қувватлайди, жуда хушмуомалалик билан гапиради. Венсанга кўп огоҳлантиришлар берганман ва майдондан четлатганман, лекин у ҳар сафар олдимга қайтиб келиб, мулоқот қилиш учун вақт топарди.

Бир куни биринчи бўлимда хато қарор қабул қилиб қўйганман. Танаффусдан кейин у менинг олдимга келиб шундай деди: "Марк, ўйинчилар хатога йўл қўйишди, сиз ҳам хато қилдингиз, келинг, буни унутган ҳолда ўйнашда давом этамиз". У мана шундай олийжаноб инсон.

Мен Бельгия ва Исроил ўртасидаги ўйинда ҳужумни бузгани учун уни майдондан четлатганман. Бу иккинчи сариқ туфайли эди, аммо у буни тўғри қабул қилди. Тахминан бир ҳафта ўтгач, "Олд Траффорд"да Манчестер дербисида ҳакамлик қилдим. Биринчи бўлимда унинг иштирокида тўқнашув рўй берди. Бу ёмон кўринганди. Мен ёрдамчи ҳакам олдига бориб нима қилиш кераклигини сўрадим, у эса сариқ бериш керак эканлигини айтди. Ён ҳакам билан биргаликда Компанининг олдига бордик. Венсан ўша пайтда жароҳат олганди, лекин мени ушлаб олиб шундай деди: "Раҳмат, менга бир ҳафта ичида иккинчи қизил карточка керак эмас!"


Гари Спид

Ёш ҳакамлик давримда яъни Премьер-лигага энди мослашиб бораётган пайтимда менга нисбатан жуда кўп босим ўтказишарди. Аммо Гари каби футболчилар бу ишни бошқача йўсинда амалга оширардилар.  У менинг қарорларимни самимий қўллаб-қувватларди. Сиз хато қилсангиз ҳам у сизни руҳлантиришда давом этарди. Гари шундай мулойим одам эди. Шу билан бирга, сизга ёрдам бермайдиган бошқа ўйинчилар ҳам бор эди - масалан, Кпейг Беллами, у ўйин давомида доимий равишда жанжаллашарди.

Гари бу борада нима қилганини оддий инсонлар тушунмаслиги мумкин. Ўйлайманки, Гарининг жиҳатларини футболчилар эътиборга олишлари керак. Нафақат ажойиб футболчи, балки бошқаларга ёрдам берадиган, яхши инсон эди.

Гари Спид ўйинни майдон марказидан туриб бошқара олар, голлар урар, ўз жамоаси дарвозасини жуда яхши ҳимоя қила оларди. Мен уни қачондир огоҳлантирганимни эслай олмайман.  У барчамиз учун ҳақиқий намуна эди.


Шерзод Нурматов таржимаси


Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика