RU

Последние новости

22:43"Ал Насср" — "Ал Иттиҳод". Таркиблар маълум  0 22:28Артём Филипосян: "Финалда кучли жамоа ғалаба қозонсин"  0 22:04Камолиддин Тожиев эртага Бахтиёр Ашурматов ва Миржалол Қосимов қаторидан жой олиши мумкин  1 21:32ЎФА Рўзиқул Бердиев бўйича суриштирув ўтказади  35 21:16Игорь Сергеев: "Финалдан олдин кўп гапириб юбориш яхши эмас"  4 20:48Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди  26 20:28Марказий учрашув қаҳрамони бўлган дарвозабон, дублга эришган 18 ёшли футболчи, олис масофадан дарвозани ишғол этган вингер — Суперлигада 26-турнинг энг яхшилари  0 20:02Пўлатов, Ахроров, Каримов, Кенжабоев, Кривокапич... Суперлига 26-тур рамзий терма жамоаси  0 19:54"Бухоро"нинг Ўзбекистон Кубоги финалидан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 19:48Фарҳод Нишонов: "Насиб қилса, Суперлигага чиқамиз"  1 19:40Камолиддин Тожиев: "Менсимаслик бўлиши мумкин эмас. Жаҳонгир ака сафарга кетганлар, эртага финалга етиб келар эканлар"  9 19:35Артём Петросян: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  0 19:20Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Корея билан ўртоқлик учрашувларида қатнашади  2 19:08Александр Хомяков: "Маҳорат етмаса, иштиёқ ва хоҳиш асосий ролга чиқади. Ғалаба қозониш ҳеч қачон жонга тегмайди"  14 18:54Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Олимпик"ни ишончли ҳисобда енгди  0

Мутолаа учун. Бекхэм кимни энг яхшиси деб атаган? Новости

Мутолаа учун. Бекхэм кимни энг яхшиси деб атаган?

Дэвидни ҳатто Муҳаммаднинг дафн маросимига ҳам таклиф қилишган.

Дэвид Бекхэм – 45 ёшда! Туғилган кун эса Англия термаси собиқ сардорининг яккакурашларга бўлган қизиқишларни эслаб ўтиш учун яхши баҳона. Бекхэмнинг спортга бўлган асосий мотиватори Муҳаммад Али бўлган, футболчи у билан бир неча тадбирларда бирга қатнашган.

* * *

Муҳаммад ва Дэвид илк марта 1999 йили учрашишган - ўшанда BBC ўз талқинига кўра йилнинг энг яхшиларини аниқлаганди. Шу куни фотографлар Муҳаммаднинг Дэвидга қўл билан зарбани бериш услубини кўрсатаётган пайти расмга тушириб олишган. Ўша куни боксчини икки тоифага кўра тақдирлашган: "Аср спорт шахсияти" ва "Аср спортчиси". Орадан бир йил ўтиб, Бекхэм ушбу эътирофда иккинчи ўринни эгаллади ва у бу борада Леннокс Льюисдан ортда қолди.

"Мендан доимо ҳаётимда ўзим учратган энг яхши спортчи кимлигини сўрашади. Бу Муҳаммад Али. У ўз ҳаёти учун ақлбовар қилмас ишларни амалга оширган.

Рингда ва ташқарисидаги фаолияти - унинг ҳаёти, унинг карьераси - бу ҳаёт учун кураш. Али - фантастик инсон", - деганди Бекхэм 2017 йилда.

Футболчи ва боксчи хайрия тадбирлари ва ижтимоий лойиҳаларда кўп бора бирга қатнашишган. 2012 йили улар биргаликда "Алининг спортдан ташқаридаги авлоди" совринини 19 ёшли афғонистонлик йигит Маттюле Ҳайдарга топширишган. У 2008 йили Буюк Британияга қочиб келганди, шундан кейин у урушда ота-онасини йўқотди. Ҳайдар ўшанда инглиз тилини ҳам билмасди, орадан вақт ўтиб у крикет лойиҳасида таржимонга айланди. Жамият олдидаги хизматлари учун Али ва Бекхэм уни мукофот билан тақдирлади, орадан бироз вақт ўтиб, Матюлле "Beyond Sport United" совринини топшириш учун АҚШга жўнаб кетди.

"Мен учун Алининг ёнида бўлиш ва у номи билан аталган мукофотни бир ажойиб йигитга топшириш катта фахр. Муҳаммад - бутун дунё учун катта инсон, у кўпчиликнинг ҳаётини ўзгартириб юборган", - деганди Бекхэм соврин топшириш маросимида.

Шунингдек, Дэвид 2012 йили Муҳаммаднинг 70 йиллик юбилейида ҳам қатнашди. Бекхэм 2016 йили Алининг ўлимидан кейин изоҳ ёзган биринчи инсонлардан бири эди, у ушбу гапларни Муҳаммаднинг иборалари билан келтирди.

"Иложсизлик - бу шунчаки кичик инсонлар томонидан ташлаб кетилган катта сўз бўлиб, улар фақатгина ўзларига берилган дунёда осонгина яшашлари мумкин. Иложсизлик - бу ҳақиқат эмас. Иложсизлик - бу ҳукм эмас. Бу чақирув. Иложсизлик - мангу эмас. Иложсизлик - бу ҳеч нима", - деганди Дэвид.

Бекхэм Алининг дафн маросимига унинг оиласи томонидан чақирилган кам сонли инсонлардан бири бўлганди. Афсонанинг дафн маросими 2 кун - 10 ва 11 июнь кунлари Луисвиллда бўлиб ўтган.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика