RU

Последние новости

16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  0 16:36Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 - Қозоғистон U20 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  126 15:43Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 - Озарбайжон U18 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  1 14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  1 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  6 12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  8 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  13 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  16 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  2 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3

Мутахассис фикри: "Остон Ўруновнинг индивидуал сифатлари барчасини ҳал қилди. "Пахтакор"нинг бугун қандай ўйин кўрсатиши жумбоқ" Новости

Мутахассис фикри: "Остон Ўруновнинг индивидуал сифатлари барчасини ҳал қилди. "Пахтакор"нинг бугун қандай ўйин кўрсатиши жумбоқ"

Тажрибали мутахассис, айни пайтда Ўзбекистон U-15 терма жамоасида мураббий сифатида фаолият олиб бораётган Жасур Абдураимов ўзбек клубларининг ОЧЛдаги ўйинлари ҳақида фикрларини билдирди.

"Навбаҳор"нинг учрашувини томоша қилдим. Жамоа иккинчи таймда ўйинин кучайтира олди. Остоннинг индивидуал сифатлари муҳим роль ўйнади. Шахсан менга иккинчи тайм манзур келди. Ҳужумда, ҳимояда бирдамлик билан ҳаракат қилди. ОКМК ОЧЛда ўзига ўхшаётгани йўқ. Футболчилар ҳаракат қиляпти, лекин кечаги каби голларни ўтказиб юбормоқда. 

Аввал айтганимдек, "Насаф"да Рўзиқул Бердиевнинг иши кўринмоқда. Олиб борилган селекция жараёнида ҳам мураббийнинг иши сезилиб турибди. Ҳар йили бир нечта футболчини чиқаради. Унинг жамоасида доим иккита тактика бўлади. Ҳимояда имкониятини кутиб, қарши ҳужумлардан фойдаланади, юқори прессингда ҳам ўйнай олади. Позицон ҳужумларда бироз муаммолар бор, аммо ижрочилар ва аниқ услуб ҳисобига бу камчилик кўринмай кетмоқда. 

"Пахтакор"нинг қандай ўйин кўрсатиши мен учун жумбоқ ҳисобланади. Етакчилардан Черан майдонга тушмайди. Балки жуда яхши ўйин кўрсатиб, ютиши мумкин. Балки бошқача натижа қайд этилар. Жамоада барқарорлик йўқлиги учун аниқ фикр билдириш қийин", – деди Жасур Абдураимов. 


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика