RU

Последние новости

02:15АПЛ. "Ноттингем Форест" "шпорлар"ни мағлуб этди ва ЧЛ йўлланмаси учун курашни давом эттирмоқда  0 02:11"Авелино" лаънатланган клубми? Нега ҳар сафар улар лигани ўзгартирса Рим Папалари вафот этади?  2 00:54Агар "Реал" "Барселона"га мағлуб бўлса, кейинги баҳсда жамоани бошқа мураббий бошқаради  6 00:11Февзи Давлетов: "Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун курашди"  3 23:53Чемпионшипнинг икки жамоаси муддатидан аввал АПЛ йўлланмасини қўлга киритди  6 23:32Сергей Лушан: "Бугунги ўйинда дуранг ҳам эҳтимол адолатдан бўлмасди"  7 22:47Эрон. Машарипов жамоаси ўз уйида очко йўқотди  2 22:00Суперлига. "Сурхон" фойдаланилмаган пенальти ва иккита гол ҳисобланмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди   85 20:15Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентга етиб келди  10 19:56"Қўқон-1912" ивуарлик футболчи билан шартномани бекор қилди  3 19:40Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ БААга эртароқ йўл олади  18 19:20Тошкент халқаро аэропорти Ўзбекистон U-17 термасини кутиб олиш маросимига шай!  13 19:07Суперлига. "Сурхон" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  10 18:39"Реал" "Арсенал" футболчиси учун рекорд даражадаги таклиф тайёрламоқда  6 18:15Ўзбекистон Кубоги. 2-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0

“Мустақиллик кубоги — 2018”: “Яшнобод” жамоаси “B” гуруҳидан жой олди Новости

“Мустақиллик кубоги — 2018”: “Яшнобод” жамоаси “B” гуруҳидан жой олди

Футбол бўйича Тошкент шаҳар чемпионати иккинчи лига жамоалари ўртасида “Мустақиллик кубоги — 2018” баҳсларига қуръа ташланди.

Мусобақа низомига кўра, бу галги мусобақада ўн олти жамоа ғолиблик учун кураш олиб боради. Жамоалар қуръага мувофиқ,  тўрттадан тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда учрашувларни бошлайди. Гуруҳ ғолиблари  ярим финалга йўлланмани қўлга киритишади.

Яшнобод туманининг “Яшнобод” жамоаси мусобақанинг “В” квартетидан жой олган. Унда яшнободликлар “плей-офф” йўлланмаси учун “Бунёдкор-Б”, 16-БЎСМ ҳамда LSF футболчилари билан куч синашади.

Мусобақанинг қолган гуруҳлари қуйидагича кўриниш олган:
“А” гуруҳи: “Сергели”, “Трактор”, “Локомотив-2”, “Олимпик”.
“С” гуруҳи: “Ёшлик”, “Пахтакор-1”, “Пахтакор-2”, “Осиё”ФК.
“Д” гуруҳи: “Оқтепа”, “Автомобилист”, “Локомотив-1”, “Атлетико”.

Гуруҳ ўйинлари 30 июлда бошланади. Дастлабки турда “Яшнобод” футболчилари ўз майдонида 16-БЎСМ жамоасига қарши тўп сурса, иккинчи жуфтликда “Бунёдкор-Б” — LSF майдонга тушади.


Иккинчи тур, 3 август
16-БЎСМ — “Бунёдкор-Б”, LSF — “Яшнобод”
Учинчи тур, 7 август
“Яшнобод” — “Бунёдкор-Б”, 16-БЎСМ — LSF.

Мусобақа низомига кўра, ярим финалнинг дастлабки жуфтлигида “А” ва “В” гуруҳлари ўзаро рўбарў келса, “Д” ва “С” гуруҳлари ғолиблари ўртасидаги баҳсда иккинчи финалчи номи аниқланади. Бу учрашувлар 11 август куни бўлиб ўтиши белгиланган.

Бош соврин соҳиби 15 августда бўладиган финалдан сўнг маълум бўлади.

Мусобақа ғолиби мавсум охирида ПРО-лигага йўлланма берувчи “пулька”да қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, “Яшнобод” жамоаси ҳозирда Тошкент шаҳар чемпионати иккинчи лигасида биринчи давра учрашувларидан сўнг, ўз гуруҳида тўққизинчи турдан сўнг, 22 очко жамғарган ҳолда пешқадамлик қиляпти.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика