RU

Последние новости

13:55"Манчестер Юнайтед"нинг 2 футболчиси умумий гуруҳга қайтди  0 13:29"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этади  0 13:00"Атлетико" "Ювентус" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 12:36Амрабат – "Милан"нинг ёзги мақсади  1 12:10Футзал бўйича Олий лига. БМБ Акбар Усмонов пента-трикка эришган ўйинда "Жиззах"га 9 та гол уриб, чемпионликни тантана қилди!  3 11:43"Ливерпуль" хавбеки АПЛ ва Бундеслигани солиштирди  0 11:19"Ливерпуль" "Спортинг" футболчиси учун курашда МЮдан олдинда  1 10:48«Барселона» жаҳон чемпиони билан шартнома тузишга яқин  6 10:20Анчелотти «Реал Мадрид» президенти Пересни Чемпионлар лигаси финалига чиққанидан кейин мақтади  4 10:19"Шўртан" ва "Қўқон-1912" ўртасидаги ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 09:52Хвича Кварацхелиянинг кейинги жамоаси маълум  2 09:27Криштиану Роналду: «Ҳеч қачон таслим бўлманг»  8 09:00«Боруссия» финалда «Реал Мадрид»га мағлуб бўлса, 5 миллион бонус олади  19 08:36ПСЖга Мбаппенинг ўрнига ким келиши маълум  4 08:11«Байер» 60 йиллик рекордни янгилади  6

Мустафо Байрамов: "Ҳоким кубоги" мавсумолди тайёргарлик учун яхши турнир" Новости

Мустафо Байрамов: "Ҳоким кубоги" мавсумолди тайёргарлик учун яхши турнир"

Хабарингиз бор, айни кунларда Фарғонада "Ҳоким кубоги-2023" халқаро футбол мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Сайтимиз мухбири бугун бўлиб ўтган "Навбаҳор" U-21 - “Турон" U-21 (2:1) учрашувидан сўнг наманганликлар техник директори Мустафо Байрамовнинг фикрлари билан қизиқди.

"Ҳоким кубоги" мусобақасида турли ёшдаги жамоаларимиз мунтазам иштирок этиб келишади. Бу мусобақа мавсумолди тайёргарлик вазифасини ўтаб берувчи яхши турнир. "Ҳоким кубоги" мусобақасига Алишер Маҳмудов бош мураббийлигидаги "Навбаҳор" U-21 жамоамиз иштирок этмоқда.

Ёшлар жамоаларимиз олдидаги вазифа клубимизнинг асосий таркиб жамоаси учун муносиб футболчиларни етказиб беришдан иборат. Айтиб ўтганимдек, U-21 жамоамизда Алишер Маҳмудов бош мураббий сифатида ишлаб келмоқда. U-19 жамоамизда тажрибали мутахассис Усмон Асқаралиев ишлаб келмоқда. Шунингдек, Аъзам Режабалиев ҳам ёшлар жамоамизда фаолият олиб боради.

"Навбаҳор" қайси мусобақада иштирок этмасин, ҳар доим ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб келади. Бу клубда 17 йил ўйнаганман, мана куни келиб техник директор вазифасида ишлаб келаяпман. Биз барчамиз "Навбаҳор"да эканимиздан, шу жамоада меҳнат қилаётганимиздан фахрланамиз" - дейди Мустафо Байрамов.

Маълумот учун, 17 йил "Навбаҳор"да ўйнаган Мустафо Байрамов жами 7 йил давомида жамоа сардори бўлган. Шу йиллар мобайнида жами 600 та ўйинда майдонга тушган.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика