RU

Последние новости

00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  0 00:12ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль". Бошланғич таркиблар аниқ!  5 00:04ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт". Бошланғич таркиблар аниқ!  6 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  6 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  11 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5

Мурод Холмуҳаммедов 29 ёшга тўлди Новости

Мурод Холмуҳаммедов 29 ёшга тўлди

Бугун “Қўқон-1912” жамоасининг етакчи ўйинчиларидан бири, жамоа сардори Мурод Холмуҳаммедовнинг туғилган куни.

Қўқонлик мухлисларининг ёқимтойи, жамоа юраги саналган ушбу футболчи бугун ўзининг 29 ёшини қарши олмоқда.

Шу муносабат билан “Қўқон-1912” жамоаси раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ва “Марказий” стадион ходимлари номидан Мурод Холмуҳаммедовни чин юракдан табриклаймиз. Унга сиҳат-саломатлик, футболчилик фаолиятида омад тилаб қоламиз.

Сўнгги йилларда ушбу футболчи ўзининг ёрқин ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозониб келмоқда. Муроджон тўпурарлик борасида ҳам бошқаларга ўрнак бўлаётганини эътироф этиш жоиз. Келаётган мавсумда ҳам Мурод Холмуҳаммедовга омад тилаймиз.

Мурод Холмуҳаммедов "Қўқон-1912" жамоасининг сардори, жамоанинг юраги, мухлисларнинг энг севимли футболчиси ... Бундай таърифларни яна кўплаб давом эттиришимиз мумкин. Бундан ташқари Муроджон жамоанинг штатли пенальти тепувчи футболчиси ҳисобланади. Холмуҳаммедов "Қўқон-1912" жамоаси сафига қўшилганидан бери чемпионат ва Ўзбекистон кубоги ўйинларида ҳали бирор марта пенальти тепишда хатога йўл қўймаган. У "нуқта"га яқинлашганда ҳар қандай дарвозабоннинг оёқлари қалтирайди. Холмуҳаммедов пенальтиларни ўта совуққонлик ҳамда юксак маҳорат билан ижро этади. Муроджон ижросидаги жарима зарбалари эса рақиблар учун доимо жиддий хавф туғдириб келади. Унинг жаримадан киритган суперголлари ҳали узоқ йиллар мухлислар ёдидан кўтарилмайди. Муроджон ўзининг аниқ ва қулай паслари билан ҳужумчиларнинг кўплаб голларига хаммуаллифлик қилиб келади. Холмуҳаммедов 2018 йилги мавсумда 11 та гол, 2019 йилги мавсумда эса 8 та гол уриб жамоасининг энг яхши тўпурар футболчиси бўлиб турибди. Ваҳоланки Холмуҳаммедов ҳимоячи ҳисобланади.

Келаётган янги футбол мавсумида ҳам Мурод Холмуҳаммедов мухлисларга чиройли голлар туҳфа қилишига ишонамиз. Яқинда мухлислар орасида ўтказган сўровнома якунларига кўра Мурод Холмуҳаммедов "Қўқон-1912" жамоасининг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Туғилган кун муборак бўлсин, Муроджон!

"Қўқон-1912" матбуот хизмати

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика