Мурод Отажонов: "Ҳар бир футболчи ўз вазифасини бажаргани маъқул деб ўйлайман"
15 мая 2023 21:44
Новости
Мурод Отажонов: "Ҳар бир футболчи ўз вазифасини бажаргани маъқул деб ўйлайман"
Мурод Отажонов: "Бугунги ўйиндаги мухлислик учун ишқибозларга миннатдорчилик билдираман. Сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборганимиз жуда аламли бўлди. Баҳс ҳар томонлама оғир ўтди. "Нефтчи"ни ғалаба билан табриклайман. Навбатдаги баҳсларга тайёргарлик кўрамиз.
- Рақиб ҳужумга ўтиб, тўп олиб қўйилганда қарши ҳужум учун ҳимоячилар аниқ ўйнай олишмаяпти ёки тўпни тепиб юборишди.
- Вазиятлар устида кўпроқ ишлашимиз керак. Вазиятлар бўлмаса ҳам саволлар бўларди, "нега вазият йўқ" деб. Ишлашда давом этамиз.
- Рақиб битта гол фарқи билан ғалаба қозонаётган пайтда бўйдор Ўлмасалиевни ҳужумга чиқариш мумкинмиди?
- Гол кетидан қувиб, рақиб дарвозамизни ишғол қилиши мумкин эди. Ҳар бир футболчи ўз вазифасини бажаргани маъқул деб ўйлайман.
- Кубок баҳсида ҳудди шу стадионда ушбу жамоалар тўқнаш келишганди. Ўша ўйин ва бугунги баҳсдаги фарқ ҳақида гапира оласизми?
- Кубок ўйинида ярим таркибни ўзгартириб, ёшларга имкон берганмиз. "Нетфчи" ҳам бошқа таркибда майдонга тушган эди. Иккала жамоа ҳам ёшларни кўриб олган. Кубок ва чемпионат ўйини фарқи шунда.

championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии