Мурод Исмоилов: "Тактика танлашда хатога йўл қўйдим"
23 мар 2014 19:14
Новости
Мурод Исмоилов: "Тактика танлашда хатога йўл қўйдим"
"Нефтчи" - "Пахтакор" (1:2) учрашувидан сўнг иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анужмани бўлиб ўтди.
Унинг иккинчи қисмида майдон эгалари бош мураббийи Мурод Исмоилов иштирок этди.
- Бугун кутилганидек учрашув шиддатли ва муросасиз руҳда кечди. Ўз майдонимизда илк ўйин бўлгани учунми шогирдларимни ҳаяжон босди. Шу сабабли имконият “Пахтакор” томонига ўтди. Бундан рақиб футболчилари фойдаланиб қолди, - деб гап бошлади Мурод Исмоилов.
Таркиб танлашда адашганимни тан оламан. Қайсидир футболчини тушуриб хато қилдик. Лекин уларни ҳозир айнан кимлар эканлигини айтмаганим мақул. Одамни ичида нима эканлигини билмаймиз.
Ўйингача турли тактикаларни қўллаб кўрдик. Янги футболчиларни бошқа амплуаларда синаб кўрдик. Ҳаттоки ўйиндан бир неча кун олдин асосий таркибни ёшларга қарши ўйнатиб уларни руҳий холатини яхшилашга уриндик.
Афсуски ўйиннинг бошидаги ҳаяжон бизга қимматга тушди.
Иккинчи таймда эса йигитлар ўзларига келиб ўйин суратини қисман ижобий томонга ўзгартириб, айрим вазиятларда биз кутгандек ҳаракат қилишди.
Ўз ўйинимизни топиб олишимиз учун бизга яна озгина вақт керак. “Пахтакор” мисолида олиб айтадиган бўлсам бу жамоанинг футболчилари 3-4 йилдан бери бирга ўйнаб келмоқда.
Мухлисларни ҳам тўғри тушуниб турубман. Мен ишонаманки жамоа олий лигадан тушиб кетмайди. Агарда ўтган йилги натижадан паст ўринни олсак мен ариза ёзиб ишдан кетаман. Чунки “Нефтчи” ўз тарихига эга жамоа ва унга мухлисларнинг ўзига яраша меҳри тушган.
Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.

Комментарии