RU

Последние новости

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  15 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  169 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  55 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  10 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

Мурод Исмоилов: «Ҳоким кубоги»дан сўнг Туркияга жўнаб кетамиз» Новости

Мурод Исмоилов: «Ҳоким кубоги»дан сўнг Туркияга жўнаб кетамиз»

«Нефтчи» мураббийи Мурод Исмоилов Фарғона жамоасининг мавсумолди тайёргарликлари ҳамда келгусидаги режалар ҳақида гапирди.

- Мавсум тараддуди белгиланган режа асосида давом этмоқда. Футболчилар тиббий кўрикдан ўтишгач, илк йиғинни Фарғонада ташкил қилгандик. Сўнгра Тошкентга келдик. Ҳозирча белгиланган 4та ўйинни ўтказиб бўлдик. Машғулотлар асосан, Чилонзордаги сунъий қопламали майдонда ўтди. Бундан ташқари, футболчилар тренажёр залида жисмоний ҳолатларини яхшилашди. Албатта, машқлар давомида турли тактик услубларни ҳам синовдан ўтказдик.

Таркибдаги ўзгаришлар

- Ўтган йили «Нефтчи» таркибида тўп сурган Жаҳонгир Меҳмонов, Мансур Саидов, Шукурали Пўлатов ва Акмал Холматовлар жамоадан кетишди. Шунингдек, тажрибали ҳужумчи Мўйдин Мамазулунов билан шартнома туздик. Кейинги йиғин давомида сафимизга легионер футболчилар қўшилиши мумкин. Ҳозирда худди шу масала устида ишлаяпмиз.

Етакчиларнинг кетиши

- Биласизми, Мансур Саидов, Шукурали Пўлатов ҳамда Акмал Холматов каби футболчиларнинг ўйини борасида ҳеч қандай эътирозлар йўқ. Лекин қайсидир лаҳзаларда ўзгаришларга қўл уриш - футболнинг бир қисми. Факт шуки, Мансур ва Акмал ўз омадларини бошқа клубда синаб кўрадиган бўлишди. Шу боис, клуб раҳбарияти улар билан келишган ҳолда, муносиб хайрлашди.

Кетганлар ўрнини тўлдириш

- Тез кунларда сафимизга 3-4 нафар футболчи келиб қўшилади. Эҳтимол, асосий масъулият айнан янги ўйинчиларга юкланар?..

Собиқ клубдаги шогирдлар

- Аввал ишлаган жамоаларимда ўйнаётганлар орасида ҳаракатлари маъқул тушган ўйинчилар бор, албатта. Лекин уларнинг исмларини ҳозирча айтмай турганим яхши. Кўпгина саволлар юқорида айтилган икки легионернинг тақдирига боғлиқ. Уларни кўрикдан ўтказиб, кейин бошқа номзодлар ҳақида бош қотирамиз.

Легионерлар

- Хориждан келадиганлар ҳимоя чизиғи вакиллари. Биласиз, Андрей Фёдоров футболчилик даврида айнан шу позицияда тўп сурган. Табиийки, ушбу чизиққа кўпроқ эътибор қаратилмоқда. Ўтган мавсум ҳимоявий ҳаракатларимизда баъзи нуқсонлар кўзга ташланганди. Мақсадимиз - ўша хатоларни такрорламаслик.

«Нефтчи»нинг обрўсини тиклаш

- Ўтган йилги таркибнинг катта қисмини сақлаб қолдик. Футболчиларнинг ўртача ёши 23-24 атрофида. Ёшлар лигасидаги жамоамизда ҳам истеъдодли, умидли ўйинчилар ўсиб келишяпти. Ўйлайманки, тез орада «Нефтчи» яна кучли, рақобатбардош жамоага айланади.

Ёшлар жамоасидан асосийга

- Иброҳим Нўъмонов ва Абдужамол Исроилов каби ёшлар асосий жамоа машғулотларида иштирок этишмоқда. Менимча, бу икки футболчи янги мавсум кашфиётлари сафидан ўрин олишади. Шунингдек, Ислом Тошпўлатов, Хуршид Асқаралиев, Анваржон Аминжонов сингари истеъдодларни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Улар астойдил меҳнат қилишса, икки-уч йилдан сўнг «Нефтчи» етакчиларига айланишади.

Тайёргарлик давом этади

- 28 январь куни Фарғонада бошланадиган «Ҳоким кубоги»да иккита таркиб билан иштирок этамиз. Мазкур турнир якунлангач, икки ҳафталик ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун Туркияга жўнаб кетамиз. Хорижда 5та жамоа билан куч синашиш кўзда тутилган.

Мухлислар

- Янги мавсумда «Нефтчи» ишқибозларини хурсанд қилишга астойдил бел боғлаганмиз. Умид қиламанки, жамоамиз 2017 йилги чемпионат ва кубок баҳсларида анча-мунча етакчи клубларга муносиб қаршилик кўрсатади.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика