RU

Последние новости

10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли швециялик ҳужумчи билан шартнома тузди  4 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игор Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  15 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  2 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  9 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7 22:45"Реал" нимадан норози?  6 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  2 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  1 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  2

Мурод Исмоилов Ҳоким кубоги, тайёргарлик, селекция жараёни ва бошқалар ҳақида Новости

Мурод Исмоилов Ҳоким кубоги, тайёргарлик, селекция жараёни ва бошқалар ҳақида

Фарғоналиклар мавсумлар оралиғида худди ўтган йилгидек селекция жараёнида фаоллик кўрсатмоқда.
Жамоа ўзининг собиқ ўйинчиларини қайтариш билан бирга, бир нечта иқтидорли ўйинчиларни ўз сафига қўшиб олди. Кеча бўлиб ўтган ҳоким кубоги финал учрашувидан сўнг “Нефтчи” устози Мурод Исмоилов билан учрашиб, ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб олдик.

- Мурод Музаффарович, суҳбатимизни аввало Ҳоким кубоги турнири ҳақида бошласак.
- Авваламбор мусобақа ташқилотчиларига миннатдорчилигимни изҳор этмоқчиман. Бу каби мавсум олди турнирлар ҳар бир жамоага фойдали бўлиши табиий. Айтиш мумкинки, бу сафарги ҳоким кубоги турнири қизиқарли ўтди. Истардимки келгусида бошқа жамоалар ҳам асосий таркиби билан иштирок этса. Шунда мухлислар учун ҳам байрам бўлади. Қолаверса иштирокчилар учун фойдали кечади.

- Бошқарувингиздаги “Нефтчи” бу сафарги турнирда учта жамоаси билан иштирок этди. Бундан кўзланган мақсад футболчиларни кенг қамровда синовдан ўтказишмиди?
- Ҳа. Биласизми бугунги кунда ихтиёримизда кўплаб футболчилар бор. Ёшлар жамоамизни янгитдан шакллантиряпмиз. Шу боис барчага кўпроқ имконият беришни ўйлаб, 3та жамоамиз билан иштирок этишни лозим топдик.



- “Нефтчи-1” бош совринни қўлга киритди. Умуман олганда кўзланган мақсадга эришдингларми?
- Ҳар бир ўйинда ютиш билан бирга, боя айтганимдек кўрикда бўлиб турган футболчиларнинг имкониятини кўздан кечириш эди. Хар холда бунга эришдик. Асосийси турнир давомида барчага имконият бериб, айрим иқтидорли ўйинчиларнинг имкониятини билиб олдик. Бемалол айта оламанки, мусобақа фойдали бўлди.

- “Нефтчи” ёшлар жамоаси бу йил янгитдан шаклланаётганини айтиб ўтдингиз. Қолаверса мураббий ҳам ўзгарди. Эндиликда Баҳром Ҳайдаров фаолият юритадиган бўлди. Ёшлар жамоасига ҳам ўйинчиларни саралашда ўзингиз бош-қош бўласизми?
- Баҳром Ҳайдаров ўз вақтида “Нефтчи” жамоасида ўйнаганини мухлислар яхши билишса керак. Футболчилик даврида ўзидан яхши ном қолдирган. Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмидан Ҳайдаров мураббийлар штабига жалб этилганди. Ўзига яраша фикр мулохазали йигит. Келажакда яхши мураббий сифатида ҳам ном қозонади. Фақат бунинг учун жуда кўп ўқиб ўрганиши керак. Мана эндиликда ёшлар жамоаси унга ишониб топширилди. Ўйинчиларни саралаш деган саовлингизга келсак, Ҳайдаровнинг ўзи маҳаллий ёшларни жуда яхши билади. У бунгача иккинчи лига жамоасида ҳам ишлаган. Барчамизнинг мақсадимиз битта – “Нефтчи”нинг пойдеворини мустаҳкамлаб, унинг эртаси учун замин тайёрлашдир. Шунинг учун барча мураббийларимиз ўзаро маслаҳатлашган холда иш тутамиз.



- Илгари “Пахтакор”да фаолият олиб борганингизда кўпроқ ёшлар билан ишлагансиз. Айтингчи Фарғонада ҳам иқтидорли футболчиларни кўряпсизми?
- Албатта. Нафақат Фарғонада балки водийда истеъдодли ўйинчилар талайгина. Андижон, Наманган, Қўқондан бунгача ҳам кўплаб таниқли футболчилар етишиб чиққан. Бугунги кунда ҳам иқтидорли йигитларни кўриш мумкин. Бунга мисол тариқасида Анвар Аминжоновни айтишим мумкин. 1997 йилда туғилган футболчини ўйинларини тўсатдан кузатиб қолдим. Тўғриси бу йигит ҳақида умуман хабарим йўқ эди. Фақат Баҳром Ҳайдаров олдин айтиб берарди. Бир нечта ўйинларда харакатларини кузатдик. Унда қандайдир талант борлигини кўриб, ёшлар жамоамиз ва кейинчалик асосий таркиб машғулотларига жалб этдик. Аминжонов билан шартнома имзоланаётганида очиғи, уни ота-онаси билан гаплашмасдан шартнома қилишни истадим. Чунки турли гап сўзлар юзага келмаслиги учун шуни хоҳладик. Лекин у эндигина 18 ёшга тўлаётгани учун отаси келиши лозим эди. Анварни ўзида бор.

- Бу мақтовдан кейин унда пасайиш юзага келмасмикин?
- Унақа йигитга ўхшамади. Аминжонов учун ҳаммаси энди-энди бошланяпти. Унга дим ўз устида кўпроқ ишлаш кераклигини айтиб келяпмиз. Насиб қилса бу йил имконият бериб, ўйнатамиз. Агарда бундан фойдаланиб қолса, бу – ҳаммамиз учун қувонарли хол бўлади.

- Ўтган йили “Нефтчи” ёшлар жамоасида кумуш медалларини қўлга киритган айрим футболчилар бугунги кунда бошқа жамоалар сафида юрибди. Буни қандай изоҳлайсиз?
- Ёшлар жамоамиз таркибидаги йигитларнинг ёши ва савияси бу йил мос келмаслиги учун уларни асосий таркибга жалб этган холда, имконият бердик. Кимдир бундан унумли фойдаланди. Хусусан Жавоҳир Расулов берилган имкониятдан тўғри фойдаланган холда, ўзини кўрсатишга эришди. Натижада у олимпия терма жамоасига ҳам чақирув ола бошлади. Айримлари билан эса хайрлашишга мажбур бўлдик. Чунки бугунги кунда натижа биринчи ўринга чиқмоқда. Шахсан мен ёшларга ишонч билдиришдан чўчимайман. Лекин айрим футболчиларимиз майдонга чиққанда, босимни енгиб ўта олмади.

- Селекция хусусида гаплашадиган бўлсак, бу йилги ишлардан кўнглингиз қанчалик тўлмоқда?
- Ўзимиз хоҳлаган ўйинчиларни таркибга жалб эта олдик. Ўтган йили ҳам кўплаб янги ўйинчиларни олгандик. Менимча жорий йил бу жараённи яхши ўтказдик.



- Мансур Саидов, Бахтиёр Ёқубов, Шукурали Пўлатов каби собиқ футболчиларни ортга қайтариш бу кўпроқ кимнинг қарори бўлди? Сизними ёки раҳбариятни?
- Буни барчамиз хоҳладик. Сиз айтиб ўтган ўйинчилар бугунги кунда ҳар қандай жамоани кучайтира олади ва менимча уларни ўз сафида кўришни истаган клублар сони ҳам оз эмас.

- Сардор Раҳмонов, Аббос Махсталиев, Муҳсин Убайдуллаев сингари футболчиларнинг ижара асосида “Нефтчи”га ўтаётгани мухлисларда норозиликларни келтириб чиқармоқда. Бунга жавобингиз қандай?
- Юқорида таъкидлаганимдек, ёшлар жамоамизни бу йил янгитдан тузяпмиз. Ҳозирги шароитдан келиб чиқиб айтдиган бўлсам, ижара асосида 1-2 яхши савиядаги ўйинчиларни олишга мажбурмиз. Ёшларни ўз фалсафамиз асосида янада ўстириш учун вақт керак бўлади. Бу орада жамоага ёрдам берадиган ўйинчи бўлса ижара асосида бўлса ҳам олишимиз мумкин.

- Бу йил “Нефтчи”да ўйнаши кутилаётган 6 нафар ўйинчи олимпия терма жамоаси йиғинига жалб этилди. Уларни кўпроқ ОТЖ ихтиёрида бўлиб қолиши сизни ташвишга солмаяптими?
- Жамоада ҳар бир футболчининг ўз ўрни бор. Буни уларнинг ўзига ҳам айтаман. Шундай экан терма жамоага номзод ўйинчиларимизнинг ҳам йўқлиги билинади. “Нефтчи”дан терма жамоаларга футболчилар таклиф этилса, бундан фақат хурсанд бўламиз. Улар йўқлигида ихтиёримиздаги қолган ўйинчилардан фойдаланаверамиз.

- Охирги пайтларда Россиядан келган дарвозабон тўғрисида ишқибозлар салбий фикрларни билдирмоқда. Унинг пльюс томонларини нимада кўрдиз?
- Энг аввало инсонийлиги! Бу жуда муҳим. Зўр футболчи бўлсин, ички муҳитга таъсир ўтказса, кўзланган мақсадга эриша олмайсиз. Черемесин билан илк бор гаплашганимизда, моддий жиҳатни ҳам биринчи ўринга қўймади. Билмадим кейинчалик ўзгариб қолмаса, уни бизга фойдаси тегади деб ўйлайман. Қолаверса Евгенийнинг харакатлари ҳам чакки эмас. Унга кўпроқ амалиёт кераклиги кўриниб турибди. Чемпионат стартига қадар у янада яхши формага кириб олади деб ўйлайман.



- Ҳар бир позицияни олиб айтадиган бўлсак, қандайдир ҳадик йўқми?
- Дарвозабонлардан бошлайдиган бўлсак, Черемесинга рақобатчи сифатида Сергей Смородинни таклиф этганмиз. 1994 йилда туғилган ушбу посбон эркин агент сифатида келган. Ёшлар терма жамоаси билан Мексикада ўтказилган жаҳон чемпионати иштирокчиси. Имкониятларини яхши биламиз. Шунингдек чемпионатга қадар “Пахтакор”дан Абдумавлон Абдужалиловни ижарага олишни ўйлаб турибмиз. Бу посбон ҳам ёш. Ўтган йили ўзини кўрсатишга эришди. Агарда бу вариант амалга ошмаса, бошқа ёшроқ захирада вақти келишини кутишга рози бўлган дарвозабон қидирамиз. Захирада вақти келишини кутиш деганда мен шуни назарда тутдимки, агарда рақобатда ютиб чиқа олмаса, захирада қолиб кетиши мумкин. Шунга сабри чидаса ва ўзини кучли эканлигини исботласа таклиф этамиз. Ҳимоя чизиғидан ҳам кўнгил тўқ. Негаки Сардор Раҳмонов, Шукурали Пўлатов, Жаҳонгир Меҳмонов, Айбек Нурбоев каби маҳоратли ҳимоячиларимиз билан бир қаторда иқтидорли ёшлар ҳам мавжуд. Абдуллоҳ Олимов билан Умид Қодиров универсал футболчи. Улар ҳам ҳимоянинг исталган қисмида ўйнаб кета олади. Ярим ҳимояда ҳам малакали ўйинчиларга эгамиз. Бахтиёр Ёқубов, Мансур Саидов, Акмал Холматов каби тажрибали ўйинчилар қаторида Аббос Махсталиев, Муҳсин Убайдуллаев, Жавоҳир Расулов сингари умидли футболчилар борилиги қувонтирмоқда. Олдинги чизиқда ҳам тенг савиядаги тўрт нафар ўйинчимиз бор. Шерзод Ҳакимов, Рўзимбой Аҳмедов, Отабек Ҳайдаров ва Мурод Бобожонов. Насиб қилса бу йил ушбу футболчилар билан стадионга келган мухлисларимизни қувонтирамиз деган умиддаман.

- Селекция ишлари шу билан тўхтатилдими?
- Йўқ, бундай демаган бўлардим. Чемпионатга қадар ўйинимизни янада кучайтиришга қодир бўлган ўйинчи топилса, уни олишимиз мумкин.

- Жамоа бу йил ҳам легионерлар хизматидан фойдаланадими?
- Ўтган йили хорижлик футболчиларни танлашда бироз хатоликлар бўлганлиги учун ҳам бу йил асосий эътиборни ўзимизнинг ўйинчиларга қаратганмиз.



- Дарвоқе, Камронбей Кападзе хусусида фикрингизни билмоқчи эдим...
- У ҳозир кўрикда. Очиғини айтаман, Камронбейни жамоага қўшилиши менинг қарорим. Фарғоналик футболчининг имкониятларини кўриб чиқамиз. Агарда қарашларимизга маъқул келса нега уни олмаслигимиз мумкин?! Ёдингизда бўлса ўтган йили давралар оралиғида ҳам бу футболчи битта синов-назорат ўйинимизда иштирок этиб қайтганди. Мана эндиликда яна кўрикка таклиф этганмиз.

- Бу йилги селекция жараёнида кўпроқ эътиборингизни тортаётган клуб қайсилар бўляпти?
- “Локомотив”! Шунингдек “Олмалиқ”ни ҳам бу борада яхши харидларни амалга ошираётганини айтиш мумкин. Камолиддин Мурзоев ва Шавкат Саломов ҳақиқатдан ҳам “Олмалиқ”қа ўтган бўлса, бу жамоа янада кучайиш хосил қилади. Умуман олганда ўзингиз гувоҳи бўлаётганингиздек, барча жамоаларда ўзига яраша селекция жараёни кетмоқда. Ҳаммасини мавсум давомида кўрамиз.



- Ўтган йили “Нефтчи”ни қабул қилганингизда натижа олдинги йилгидан паст бўлмаслигини айтгандингиз. Бу йил нечанчи ўрин учун курашасизлар?
- Аниқ бир нима деб бўлмайди. Раҳбарият олдимизга қандай вазифа қўйса, шуни бажариш учун бор имкониятни ишга соламиз. Ниятимиз холис. Ҳаммамиз шу “Нефтчи”ни эртаси бугунидан яхши бўлиши учун ишлаяпмиз. Биздан олдин ишлаб кетган мураббийларнинг пойдеворини янада мустаҳкамлаб, жоиз бўлса уни янада ривожлантира олсак футболимиз ютади. Буни босқичма-босқич бажариб борамиз.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика