RU

Последние новости

12:04Носир Абдусаломов: "0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан чиқиб кетиш катта куч талаб қилар эди, голимни бобомга бағишладим"  2 11:44Марио Балотелли Париж мода ҳафталигида модел сифатида подиумга чиқди  3 11:18"Насаф" U-14 Португалиядаги мусобақада қатнашади  3 10:53Криштиану Роналду фаолиятини якунлаганидан кейин мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  0 10:25Котрина Кулбите: "Мақсадимиз - Осиё Кубоги"  1 09:55Нилуфар Қудратова: "Ўйин биз истагандек бўлди"  0 09:28“Ал Насср“нинг ёзги биринчи рақамли трансфер мақсади маълум  2 09:01“Барселона“ ҳимоячиси жамоани тарк этиш ниятида эмаслигини маълум қилди  1 08:31“Сурхон“ дарвозабони иккинчи даврани Суперлиганинг ТОП клубида бошлаши мумкин  1 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧни тарк этган Месси нималар деди?  13 07:35Суперлига. Бугун 14-тур якунланади  6 05:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария“ чорак финалда. Бизни чорак финалда даҳшат учрашув кутмоқда  7 01:23Суҳроб Иззатов: "Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти"  1 00:54Зоир Жўрабоев: "Суперлигада учта гол урганман ва уларнинг барчаси "Бунёдкор" дарвозасидан ўрин олган"  0 00:39Луис Качорри: "Бугун "Бунёдкор" билан ўз майдонимиздаги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин"  1

Мураббий жамоадан, футболчилар эса мураббийдан зериккан Новости

Мураббий жамоадан, футболчилар эса мураббийдан зериккан

Бугун 17:30 да Англия Премьер-лигаси 21-тури доирасида "Ливерпул" "Енфилд"да "Челси"ни синовдан ўтказади. Турнир жадвалида 9 чи ва 10 чи поғоналарда жойлашган жамоалар учун очко, сув ва ҳаводек зарур.

Иккала томонда ҳам ўхшаш ҳолат. Клопп жамоаси мавсумни омадсиз тарзда ўтказмоқда, муаммо нимада эканлиги ҳам унчалик аниқ эмас, эҳтимол мураббий футболчилардан, футболчилар эса мураббийдан зериккандир. "Челси" бошқаруви Роман Абромовичдан америкаликларга ўтиб кетгач, клуб ҳалигача олдинги мавқейини тиклай олмаяпти. Трансферларга сарфланаётган миллионлардан ҳозирча наф йўқ. Мавсум аввалида жамоа бошқарувига келган Грем Поттер, вазият шу кетишда давом этса истеъфога чиқарилса керак. 


Эҳтимолий ўйин картинаси


Мезбонлар "Енфилд"да биринчи рақамли жамоа бўлиб ўйнашлари табиий, лондонликлар эса асосан қарши ҳужумлардан омадларини излашсалар керак. Жамоалар ўртасидаги сўнгги 4 ўйиннинг барчасида дуранг қайд этилгани, бугун бизни тенг ва қарама-қаршиликларга бой баҳс кутиб турганидан дарак.

"Ливерпул"да Маненинг кетиши ортидан ҳосил болган кемтик ҳалигача бўш турибди. Гол "машинаси" дея олиб келинган Дарвин Нунйеснинг ишлари ўхшамаяпти, ЖЧ кашфиётларидан бири Коди Гакпода мослашув жараёни кечмоқда. Клуб сўнгги 5 ўйинда 6 гол урган ва 9 бор ўтказиб юборган. Мерсисайдликлар ўртача бир ўйинда 1 гол билан кифоялинишмоқда, бу эса ҳужумкор ўйин услубига таянган жамоа учун қўрқинчли ҳолат. Юрген Клопп "Ливерпул"да ўзининг сўнгги мавсумини ўтказаётгандир эҳтимол. Ушбу масалада Грем Поттерга ҳам ҳавас қилиб бўлмайди. Бир Неча омадсиз ўйинлардан сўнг "Челси"да ишлаётган маҳаллий мураббийнинг "илдизлари"га "қурт" тушган.  Лондонликларда ҳам таркиб томонлама муаммолар бор. Фелиш дисквалификация сабаб ўйинни ўтказиб юборса, Фофана, Стерлинг, Пулишич, Рис Жеймс, Бен Чилвел каби футболчилар ҳали жароҳатидан фориғ бўлишмаган. Ҳужум чизиғидаги йўқотишлар фонида лондонликларнинг янги аъзоси, ЧЛ гуруҳ босқичининг энг тезкор футболчиларидан бири Михаил Мудрикда  Премьер-лигада дебют қилиш учун яхши имконият бор. Умуман олганда иккала жамоа ҳам оптимал таркибга эга эмас, шу томондан натижанинг қандай бўлиши кўпроқ мураббийларнинг тактик юришларига боғлиқ.

Кўрамиз ва кузатамиз...


Жалолиддин Халилов.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика