Mundo Deportivo: Пике 2020 йилда фаолиятини якунламоқчи
28 дек 2018 18:40
Новости
Mundo Deportivo: Пике 2020 йилда фаолиятини якунламоқчи
Испаниянинг Mundo Deportivo нашри берган маълумотларга кўра, "Барселона" ҳимоячиси Херард Пике фаолиятини 2020 йилда, 33 ёшида якунламоқчи.
Хабарда ёзилишича, футболчи кўк-анорранглилар билан шартномани узайтирмайди. Испаниялик Каталония клуби президенти бўлмоқчи. 2021 йилда "Барселона"нинг ҳозирги раҳбари Хосеп Мария Бартомеунинг муддати якунланади.
Шу билан бирга футболчи собиқ жамоадошларига клубда ишлашга таклиф қилмоқчи.
Бугун, 28 декабрь Испанияда Ҳазил куни нишонланади. Турли нашрлар буни ҳазил сифатида қабул қилишди.
Комментарии