Mundo Deportivo: Бэйлнинг трансфери "Реал"га аслида 265 миллон еврога тушган
25 янв 2014 17:25
Новости
Mundo Deportivo: Бэйлнинг трансфери "Реал"га аслида 265 миллон еврога тушган
"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Гарет Бэйлни ўз сафига қўшиб олиш учун қилинган барча ҳаражатлар "Реал"га аввал бошида маълум қилинганидан икки ярим баробар қимматроққа тушган, дея хабар бермоқда Mundo Deportivo.
Манбанинг маълум қилишича, 24 ёшли уэлслик футболчининг трансфери, унинг маоши, суғуртаси ва агентига берилган турли тўловлар билан бирга ҳисоблаганда "Реал"га 265 миллион еврога тушган.
Таъкидлаш керакки, "Реал" ушбу келишувнинг шартларини расман ҳеч қаерда эълон қилмай, сир сақлаб келаётганди. Европа парламенти аъзоси Дерк Ян Эппинк футболчи ва клуб ўртасидаги келишувни тафтиш этиш учун Евро-комиссияга мурожаат қилишини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, шу кунларда Неймарнинг "Барселона"га ўтиши билан боғлиқ трансфер жараёни ҳам текширилиб, аслида бразилиялик ҳужумчи учун "Барселона" 130,2 миллион евро сарфлагани ошкор бўлганди.
Комментарии