RU

Последние новости

15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  0 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  34 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  0 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  37 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1

Мундиал олдидан. Жавоҳир Сидиқов: "Янги Зеландияга мослашиб бўлдик" Новости

Мундиал олдидан. Жавоҳир Сидиқов: "Янги Зеландияга мослашиб бўлдик"

Бугун Янги Зеландияда ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати старт олади.
Ўзбекистон ёшлари илк баҳсини 1 июндан бошлаб ўтказади. Терма жамоамиз футболчиси Жавоҳир Сидиқов чемпионат олдидан сайтимизга фикрларини билдириб ўтди.

"Жамоанинг кайфияти жуда яхши. Янги Зеландия бизни жуда ҳам ажойиб кутиб олди. Бу ерда айни вақтда қиш мавсуми ва бироз совуқ. Умуман футболга мос об-ҳаво десак бўлади. Вақтга ва муҳитга мослашиб бўлдик" , - дейди Жавоҳир Сидиқов.

"Юртимизга ёруғ юз билан қайтиш учун максимал ўйинни кўрсатамиз. Ҳамма чемпинатга медал ютамиз деб келади. Бизда ҳам шу мақсад. Ўйлайманки термамизда бунга имконият етади. Рақибларни ўйини ҳақида ма`лумотларга эгамиз. Шунга қарамай бу жаҳон чемпионати ва ҳамма бор имкониятини кўрсатади".

"Ташкилотчилик ва тайёргарлик ҳақида энг яхши фикрларни билдириб муҳим. Шаҳар кичик ва жуда ҳам кўркам. Машғулот майдонларимиз ҳам барча қулайликларга эга. Камчилик борасида умуман фикр билдириб бўлмайди. Биринчи келган кунларимиз таомлари борасида тушунмовчиликлар бўлди лекин айни вақтда ҳаммаси ўз ўрнида. Меҳмонхонамиз стадиондан унчалик узоқда жойлашмаган экан. Майдон ҳолати билан ҳозирча танишишга муваффақ бўлганимиз йўқ".

"Мухлисларимиз қўллаб-қувватлаб туришини ҳис қиламиз. Энди фақат майдонга тушиш ва натижа кўрсатиш қолган".

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика