RU

Последние новости

13:03Месси кесма паслар бўйича Топ-5 нинг охирги 2 мавсумида етакчи. Лео ПСЖни бир йил олдин тарк этган  0 12:25Гвардиола: "У қарор қабул қилиши керак"  2 11:42Эшитдик-да! "Олимпик"нинг яна бир футболчиси Суперлиганинг бошқа клубига ўтмоқда  5 11:05«Реал Мадрид» яна бир фахрий ҳимоячини текинга қўлга киритиши мумкин  4 10:29Нега Тимур Кападзенинг Испанияга қарши ўйин олди ташкил этилган матбуот анжуманидаги фикрлари ҳеч бир ўзбек ОАВсида чиқмади?  33 09:57АS нашри Испания ОТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркибини эълон қилди  19 09:22Ўзбекистон ОТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби билан танишинг  25 08:55“Mirabror Usmanov Cup-2024”. Бугун учинчи ўрин ва финал учун учрашувлар бўлиб ўтади  2 08:26Ҳусайн Норчаев олимпиада олдидан ФИФАга тайёргарлик, режалар ва мақсадлар ҳақида интервью берди  14 08:01ESPN нашри ХХI асрнинг энг яхши футболчилар рейтингини тузиб чиқди  19 07:21Тарих ёзишда давом этамиз! Бугун Ўзбекистон ОТЖ Олимпия ўйинларида дебют баҳсида майдонга тушади  41 00:47Чалобага АПЛнинг уч клуби қизиқиш билдирмоқда  1 00:30"Барселона" Мексика терма жамоаси мураббийлар штабига қўшилган Маркес учун 2 миллион евро олди  3 00:03"Милан" ҳимоячиси Бельгияга йўл олди  1 23:46"Реал Мадрид" бошқа ҳеч кимни сотиб олишни режалаштирмаяпти  6

Мундиал 2022. Испания! Новости

Мундиал 2022. Испания!

Испания!


Тахаллуси – "қизил фурия".

FIFA рейтингида 7-ўринда.

Жаҳон чемпионатига ўн олтинчи марта (1934, 1950, 1962, 1966, 1978-2022 барча турнирлар) боради.


E гуруҳи. Рақиблари: Германия, Коста-Рика, Япония.

1-тур, 23 ноябрь. Испания — Коста-Рика

2-тур, 27 ноябрь. Испания — Германия

3-тур, 1 декабрь. Япония — Испания


Муваффақиятлар


2010 йилнинг 11 июли испан футболи тарихидаги энг яхши кун бўлди – "қизил фурия" илк бор Жаҳон чемпионига айланди.

Испанлар Европанинг энг кучли жамоаси ҳисобланган ҳолда, турнирнинг асосий фаворити бўлиб ЖАРга ташриф буюришди.



Испанларни гуруҳ босқичида Гондурас, Чили ва Швейцарияга қарши ўйинлар кутаётганди.

Старт муваффақиятсиз бошланди – швейцарияликлардан учралган минимал мағлубият жамоани хато қилиш ҳуқуқидан маҳрум этди.




Гондурасни ютиш ва имкони бўлса яхши тўплар нисбатини юзага келтириш учун йирикроқ ҳисоб билан таслим этиш керак эди.

Катта ҳисоб кузатилмади, аммо Давид Вильянинг дубли ишончли ғалабани таъминлади.




Чили билан ўйинда испанларга фақатгина ғалаба керак эди, рақибларни эса дуранг ҳам қаноатлантирарди.

Давид Вилья 24-дақиқада рақиб дарвозабонининг қўпол хатосидан фойдаланган ҳолда ҳисобни очди, бироз ўтиб Андрес Иньеста устунликни иккитага оширди. Чилиликлар битта жавоб голини уришга эришишди, аммо ундан ортиғини қила олишмади, шунга қарамай, икки жамоа ҳам плей-оффга чиқди.




Испанлар 1/8 финалда Португалияни 1:0 ҳисобида мағлуб этишди.

Абадий рақибга қарши ўйиндаги ғалабани Вильянинг навбатдаги голи тақдим этди.




Чорак финал қурбони Парагвай бўлди – яна Давид Вилья гол урди.




Испанлар ярим финалда Германияни минимал ҳисобда таслим этишди. Бу сафар ягона голга Карлес Пуйоль муаллифлик қилди.




Нидерландия билан финалдаги кураш бутун турнинг энг ёрқин ўйини бўлди.

Икки жамоа ҳам ғалаба учун имкониятларга эга эди, аммо улардан бири омадлироқ ва кучлироқ бўлиб чиқди.

Овертаймлардаги Иньестанинг афсонавий голи Испанияга жаҳон чемпионлиги титулини тақдим этди.




Мураббий ва ўйин услуби


Луис Энрике – Испания терма жамоаси бош мураббийи.



Энрике – ўйинчи сифатида катта муваффақиятларга эришган кам сонли мураббийлардан бири.

Луис мураббий бўлишидан олдин "Реал"да 5 йил ва "Барселона"да 8 йил ўйнашга улгурган.

Умуман олганда, Луис кўп қиррали инсон. Футболчи фаолиятини якунлаганидан сўнг бир қанча вақт сёрфинг билан шуғулланган ҳолда Австралияда яшади. У шунингдек Нью-Йорк (2005), Амстердам (2006), Флоренция (2007) ва Марокашдаги қумли марафонда иштирок этди. Триатлон бўйича Ironman European Championship Европа чемпионатида қатнашди.

У мураббийлик фаолиятини "Барселона Б"да бошлади ва уч йилдан сўнг "Рома"га бориб, муваффақиятсиз натижалар сабаб бир мавсумгина ишлади.

Луис Энрике 2014 йилнинг 19 майида "Барселона" бош мураббийи этиб тайинланди. Биринчи мавсум анча муваффақиятли келди – жамоа требл қайд этди. Аммо, шундан сўнг жамоанинг натижалари тушиб кетди ва мураббий 2017 йилнинг 2 мартида шартномани узайтирмаслигини эълон қилди.

Луис Энрике 2018 йилнинг 9 июлида футбол бўйича Испания терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Шартнома 2 йилга тузилган эди. Аммо, у 2019 йилнинг 19 июнида қизининг ўлимини бошдан кечирган ҳолда, "шахсий сабабларга кўра" терма жамоа бош мураббийлигини расман тарк этди.

Энрике оилавий фожиадан қутулгач, Морено бошчилигида саралашдан ўтиб Евро-2020га йўл олган миллий терма жамоа бош мураббийлигига қайтди.

"Қизил фурия" турнирда ярим финалга қадар етиб борди ва унда Италия терма жамоасига пенальтилар сериясида ютқазиб қўйди, бу жамоанинг 2012 йилдан бери энг яхши натижаси бўлди. Қизиғи, илк бор Испания терма жамоасининг қайдномасига Мадриднинг "Реал" жамоасидан бирор бир футболчи киритилмади.

Испания терма жамоаси ўйин схемаси: 4-3-3 (ҳужумкор).



Ўйин услуби: бўғиб ташлайдиган даражада тўпни назорат қилиш, кутилмаган зарбалар ва жуда хавфли ҳужум қанотлари.

Биринчи кўзга ташланадиган нарса – зарбалар сони. Испания ўз паслари билан рақибни ақлдан оздиришни тўхтатди ва кўпроқ зарба беришни бошлади.

Рақибни шошириб қўядиган кўплаб кутилмаган зарбалар берила бошланди.






Албатта, бу мажбурий чора, чунки унинг илдизи ҳар қандай вазиятда ҳам ўйинни кескинлаштира оладиган Хави ва Иньеста каби футболчиларнинг йўқлигидан келиб чиқади. Аммо, Энрикенинг буни қабул қилиб, жамоанинг ҳужумда ўйнашини бироз осонлаштиргани муҳим.

Ва Испания ўзининг севимли ўйин услубидан воз кечди деб айтиб бўлмайди.

Пас ва тўпга эгалик қилиш – ҳали ҳам испан футболининг асосий жиҳати. Ўртача 71% тўп Испанияда бўлади, ҳар бир ўйинда 650-700та пас берилади ва уларнинг катта қисми рақиб ярим майдонида.

Испанлар кенгроқ ҳаракат қиладиган нидерландияликлардан фарқли равишда ҳужум пайтида марказий ҳудудни кўпроқ "қийнашади".



"Қизил фурия" рақиб мудофаасини жалб қилган ҳолда ҳужумнинг бир қанотидан кескинликни ҳосил қилишади ва ўйинчи тўсатдан қарама-қарши йўналишда тўпни қабул қилишга тайёр турган жамоадошига тўпни оширади.






Марказий ҳимоячилар орасидан қочиб кетиш ҳеч қаерга кетгани йўқ.





Испания терма жамоаси 2008-2010 йилдаги намунасига ўхшашга ҳаракат қилади, аммо ҳозирги имкониятлари бироз чекланган.


Терма жамоаси етакчилари


Гави – деярли Хави.



18 ёшли вундеркинд бутун қиролликнинг терма жамоа ёрқин келажаги учун умидини ўзида жо қилади.

Гави терма жамоада 12та ўйин ўтказишга, шунингдек "Барселона" етакчиларидан бири бўлишга улгурган.

Ярим ҳимоячи ақлбоварқилмас иш қобилиятига ва ажойиб ўйин интеллекти билан ажралиб туради ва бу бироз Хавини ҳам эслатиб юборади.

Гави шу йили Европанинг энг яхши ёш ўйинчиси деб топилди.

Гавининг яна кўп марта ЖЧда ўйнашига шубҳа йўқ.




Педри – деярли Иньеста.



Катта умидлар қилинаётган Испаниянинг яна бир "тилласи".

Гавининг 19 ёшли шериги аллақачон катта турнирларда ўйнаш бўйича тажрибага эга – у ўтган йили Испания терма жамоаси таркибида Еврода ўйнаган. Шунчаки ўйнаган эмас, балки порлаган. Футболчи бронза медалидан ташқари турнирнинг рамзий жамоасидан ўрин олди ва бутун мусобақанинг энг яхши ёш ўйинчиси деб топилди.

Педри ҳамма жойда шай. У майдон марказидаги катта ҳудудни ёпиб, мудофаада ҳам, ҳужумда ҳам ҳаракат қилади. Қолаверса, ёш йигит ҳужумни олдинга бошлашда ажойиб ҳаракат қилади, майдонни зўр кўра олади ва ўйинни кучайтиришни яхши уддалайди.

Педри терма жамоада 14та ўйинда ҳаракат қилди, аммо энг асосийси ҳали олдинда эканга ўхшайди.




Пабло Сарабия – сезилмас қаҳрамон.



Сарабия терма жамоада 27 ёшга келиб дебют қилди, аммо бу ҳақда ҳозир ҳеч ким эсламайди ҳам.

ПСЖ вингери ниҳоят миллий жамоада имконият олди ва энди уни қўйиб юбормайдиганга ўхшайди.

У Энрикенинг ўйин схемасига ажойиб тарзда мос келади, сабаби унга марказда ўйнай оладиган қанот футболчиси керак. Қизиқ, аммо Пабло яхши тарзда ўзини кўрсатди ва энди унинг асосий таркибдаги жойи шубҳаларни уйғотмайди.

У икки оёқда ҳам ажойиб ўйнайди ва бу унинг дриблингини олдиндан тахмин қилиб бўлмайдиган қилади.

Сарабия терма жамоада 24та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол уришга эришган.


Кучли ва заиф томонлари


Кучли томонлари: имкониятлар, позиция кучи, креатив, қанотлардаги ўйин.

Заиф томонлари: етакчининг йўқлиги, мудофаадаги муваффақиятсизлик, босим.


Бу фикрга қарши чиқадиганлар ҳам йўқ эмас, аммо Испания Европанинг энг кучли жамоаси ва ЖЧда Жанубий Америка жамолари билан асосий рақобатни ташкил этадиган жамоа. Улар ўтган йили Еврода ажойиб ўйин кўрсатишган эди, ҳозир эса янада, айниқса майдон марказида кучайишган. Испанларда жуда яхши авлод ривожланмоқда. Бироздан сўнг уларнинг илк қадамларини кўрамиз.

Испаниянинг тўп билан ўйинни назорат қилиши кўпчиликка ёқади. Майдон марказида тўпни назорат қилишдан кўра яхшироғи йўқ, сабаби бу бутун ўйиннинг назоратини англатади. Испанияда барча маълум бўлган ўзига хос ўйин услуби мавжуд, аммо шунга қарамасдан, уларга қарши ўйнаш ҳалигача ўта қийин.

"Қизил фурия" сўзсиз энг креатив терма жамоалардан. Агар жамоавий креативлик ҳақида гапирсак, испанлар бу борада энг зўри. Юқори даражадаги жамоавий интеллект ва бирдамлик испанларга шедевр голларни тақдим этади. Олдин булар Хави. Иньеста, Санти Касорла, Фабрегас, Давид Сильва ва Хаби Алонсо бўлганди, ҳозир эса Гави, Педри, Солер, Торрес, Асенсио, Ольмо ва Сарабия. Албатта, номлар бироз бошқачароқ, аммо рақиблар фонида у ҳали ҳам таҳдидли кўринади.

Испанлар қанотларда ажойиб ўйнашади. Қизиғи шундаки, улар кўплаб жамоалардан фарқли равишда, сон устунлигини ташкил қилган ҳолда қисқа паслар билан ўзларига устунлик яратишади.

Кўпинча улар рақиб ҳимоясини ўзига жалб қилиш ва тўпни қарама-қарши қанотга ўтказиш учун жарима майдончаси четида чалғитувчи ҳаракатларни амалга оширишади.

Испанларга ким етишмаслигига келсак, бу майдондаги етакчи. Олдин улар етарли эди – Пуйоль, Рамос, Касильяс, Хаби Алонсо ва ҳатто Хави. Ҳозирда бу билан муаммо бор. Энрике учун асосийси жамоага Рамосни қайтаргани бўлди. У жамоага майдондаги ҳимоячи, руҳлантирадиган ва керак бўлганда сўкадиган етакчи сифатида жуда ҳам керак. Бундан ташқари, Рамос ғалаба таъмини ҳаммадан кўп билади ва у ўз тажрибаси билан жамоага катта ёрдам беради.

Испанияда доим мудофаада муаммолар бўлган. Албатта, доим хатосиз ўйнашнинг имкони йўқ, аммо "қизил фурия" буни ҳозир кўп қилмоқда. Гап доимгидек жамоанинг ҳимоя чизиғини издан чиқарадиган қарши ҳужумларда. Бу муаммони ечишнинг имкони йўқ, аммо марказий ярим ҳимоя чизиғини қайта қуриб, хавфни минималлаштиришга ҳаракат қилиш мумкин. Бироқ, бу испанлар учун жуда ҳам керак бўлган ҳужумкор ўйинга таъсирини ўтказади. Фақатгина Педрининг ушбу турнирни ўтган йилги Евродек ўтказишига умид қилиш қолади, Гави эса унга бу борада ёрдам беради.

Испанияни доим ноҳақ танқид қилишади. Сўнгги 15 йилда испанлардан фақат ғалаба кутишади, аммо одамлар кўплаб жамоалар футбол ўйнашни ўрганиб олгани ва улар доимий равишда ривожланаётганини эсдан чиқаришмоқда. Бундан ташқари, ҳеч ким ҳар қандай жамоада рўй берадиган авлодлар алмашинувини бекор қилмаган. Энг ёрқин мисол – Евро-2020, испанлар унда турнирдаги энг яхши футболни кўрсатишди, аммо пенальтилар сериясида Италияга имкониятни бой беришди. Терма жамоага кўплаб танқидлар бўлди, аммо муваффақиятсиз ЖЧ-2018дан сўнг деярли ҳеч ким ўйин даражаси юқорилаганини қайд этмади.


Тахминий таркиб:


4-3-3 схемаси.



Дарвозабон: Симон.

Ҳимоячилар: Гайя – Рамос – Пау Торрес – Аспиликуэта.

Ярим ҳимоячилар: Педри – Родри – Гави.

Ҳужумчилар: Сарабия – Мората – Торрес.


Испанияда жуда кўплаб баҳсли позициялар бор, айниқса мудофаада. Шу сабаб бу чизиқни олдиндан тахмин қилиш қийин.


Алишер Остонов таржимаси

Автор : Alisher
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика