RU

Последние новости

23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  3 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  40 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   39 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  23 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  89 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  665 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  28 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  5 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2

"Мумбай Сити" устози: "Навбаҳор"да жисмонан бақувват йигитлар йиғилган" Новости

"Мумбай Сити" устози: "Навбаҳор"да жисмонан бақувват йигитлар йиғилган"

"Мумбай Сити" устози Десмонд Букингем "Навбаҳор"га қарши бўладиган ОЧЛ гуруҳ босқичи 2-тур ўйини олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

Дес Букингем: "Тунги соат 03:30да Наманганга қўндик ва бизни тантанали кутиб олишди, бунинг учун раҳмат айтаман. Яхши дам олдик ва баҳсга тайёргарлик кўрмоқдамиз.

Гуруҳимизда кучли жамоалар бор ва "Навбаҳор" "Ал Ҳилол" билан дуранг қайд этди, шу сабабли уларни ҳам кучли дейиш хато эмас. Бу жамоага қарши баҳс юқори даражада ўтади деб ўйлайман.

"Навбаҳор"да қайси футболчини алоҳида кўрсата оласиз? Уларни алоҳида ажратиб кўрсата олмайман, жамоада кучли футболчилар йиғилган. "Ал Ҳилол" - "Навбаҳор" учрашувини кузатдик. Натижадан ҳайрон қолдим.

"Навбаҳор" ҳақида қандай маълумотга эгаман? Ушбу клубда жисмонан бақувват йигитлар йиғилган, жамоа мураббийи ҳам жуда иқтидорли. У катта тажрибага эга.

"Навбаҳор" ва "Мумбай Сити" ўртасида катта фарқ бор, жамоа бунгача халқаро турнирда иштирок этган, биз эса бу турнирда янгимиз. Эндигина иккинчи марта мусобақада қатнашяпмиз. Ҳар бир ўйин бизга улкан тажриба беради.

ОЧЛда ҳар бир хато қимматга тушиши мумкин, аммо бу хатолар жамоага тажриба тўплашга ёрдам беради. Мухлислар бизга ишонишда, жамоани қўллаб-қувватлашда давом этишса, уларга яхши ўйинлар намойиш этамиз.

"Мумбай Сити" Мумбайдаги меҳмонхоналарга ўхшаш экан. Парвоздан чарчагандик, шунинг учун иложи борича яхши дам олиб, тикланишга эътибор қаратдик".

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика