RU

Последние новости

12:53"Ямалга икки баравар кўпроқ эътибор қаратамиз" — Симоне Инзаги  3 12:25Кьеза жамоадошларидан 1 ҳафта кечроқ Англия чемпиони бўлди  0 11:57Гвардиола аргентиналик иқтидорни "Барселона"дан тортиб олмоқчи  2 11:31ОФК келаси U-17 Осиё чемпионатлари мезбонини маълум қилди  13 11:10“Реал“ Трентни клублар ўртасидаги ЖЧда иштироки учун “Ливерпул“га қанча пул таклиф қилгани маълум  3 11:00Суперлига футболчилари ЕЧЛ финалчиларини тахмин қилди  13 10:45“Арсенал“ футболчиси фаолиятини Бразилияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  1 10:22“Байер“ бош мураббийлигига номзодлар маълум қилинди  2 09:59Карло Анчелотти “Реал“ билан келишиб олди  4 09:37Пролига. Бугун 5-тур давом эттирилади  0 09:10“Рома“ тўпурар ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:48“Ал Ҳилол“ супер футболчи билан музокараларни бошлади  4 08:16Sofascore. Азизжон Ғаниев кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:50Довбик Шомуродов ҳақида фикр билдирди  17 07:25Трент “Реал“да қанча ишлаб олиши маълум  11

Муҳтор Қурбонов: “Асосий диққат эътибор Олий лига учрашувларига қаратилган” Новости

Муҳтор Қурбонов: “Асосий диққат эътибор Олий лига учрашувларига қаратилган”

Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал доирасидаги дастлабки ўйин "Шўртан" - "Пахтакор" (2:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида "Шўртан" бош мураббийи Муҳтор Қурбонов иштирок этди.

 -  Кубок ўйинлари ҳар доим сюрпризларга бой бўлади. Бугунги учрашув ҳам бундан мустасно бўлмади. Аммо буни тўлиқ тасодифга йўйиб бўлмайди. Чунки биз аввал бошдан ғалаба учун курашишни мақсад қилганмиз, бироқ чемпионат учрашувларида бизга бироз аниқлиқ ва омад етишмаяпти. Афсуски учрашув оҳирларига келиб йигитлар қўпол ҳатоларга йўл қўйган ҳолда голлар ўтказиб юбораяпмиз. Бугун ҳам шуни гувоҳи булдик. Бахтимизга бугун бу ҳатоларимизни туғирлаб олишга муяссар бўлдик ва ғалабага эришдик. Бунинг учун йигитларга алоҳида миннтадорчилигимни билдираман ва ушбу ғалаба йигитлар учун кейинги учрашувларда руҳий далда беради деган умиддаман.

  -  Бугунги учрашувда жамоанинг Карпенко, Таран, Камолов каби етакчи футболчилари эмас балки ёш футболчиларини майдонда туширдингиз. Бунга сабаб нима?

  -  Бунгунги кунга келиб жамоанинг турнир жадвалидаги ўрни талабга жавоб берадиган ҳолда эмас. Ундан ташқари ҳабарингиз бор жамоаларнинг жадвалдаги зичлиги жуда ҳам кучли. Олдинда бизни кучли жамоалр билан учрашувлар кутиб турибди. Шунинг учун бор эътиборимизни чемпионат ўйинларига қаратишга ҳаракат қилаяпмиз. Кубок учрашувлари ёшларни синаб кўришга имконият яратиб берувчи турнирлардан бири. Бугун биз ҳам бундан фойдаланишга қарор қилдик ва ушбу қароримиз ўзини оқлади деб ўйлайман. Бундан ташқари, деярли икки кундан сўнг биз Муборакда “Машъал”га қарши тўп сўрамиз. Шу сабабли баъзи футболчиларимизга дам бердик. “Машъал” ҳозирги кунда дам олмоқда, биз эса бугунги учрашувда анча куч йўқотдик. Шунга қарамай Муборакдан ғалаба билан қайтишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика