RU

Последние новости

19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  1 18:41Тотти "Рома" билан музокаралар олиб бормоқда  0 18:14Абдуқодир Ҳусанов — ЕЧЛнинг энг тезкор футболчиси!  14 17:53Гватемала Россия терма жамоасига қарши ўйнамайди  0 17:27"Аякс" Зинченконинг жароҳати бўйича баёнот берди  0 16:59"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр  1 16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  8 16:05"Нефтчи" "Иртиш" устидан ғалабага эришди  10 15:31Кунья: "Одамлар 15 очкодан кўра унинг соч турмаги ҳақида кўпроқ хавотир оляпти"  5 15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  2 15:01Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  109 14:37Клоппнинг агенти: "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Юргенга мурожаат қилган  1 14:11Италия ҳакамлар корпуси раҳбари "Ювентус" футболчиси майдондан четлатилгани учун узр сўради  3 13:42Расман: "Пахтакор" польшалик форвардни таркибга қўшиб олди  8

Муҳсин Низомиддинов: "Рашид Ғофуровга тасанно" Новости

Муҳсин Низомиддинов: "Рашид Ғофуровга тасанно"

Про-лиганинг 15-турида "Навбаҳор-Фарм" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Қўқон-1912" бош мураббийи Муҳсин Низомиддинов ўз фикрларини билдирди.

- Икки хил тайм кўрдик. 3 очко мақсадимиз эди ва бунга эришдик. Рашид Ғофуровга тасанно айтаман, ёш йигитлардан Про-лигада кураша оладиган жамоа шакллантирибди. Мутахассис сифатида унинг фаолияти учун миннатдорлик ҳам билдираман. Яхши ўйин бўлди, кутилган натижага эришдик. Қўқондан мухлислар келди, бизни қўллаб туришди. Уларга раҳмат айтаман.

- Қўшимча дақиқаларда гол урилгунча ғалабага ишонганмидингиз?

- Ҳар бир мураббий ўз жамоасига ишонади. Мен ҳам жамоамга ишонаман. Биринчи бўлимда голга тортадиган 5та вазиятимиз бор эди. Агар уларнинг бирортасидан фойдаланганимизда бунчалик қийналмасдик. Лекин "Навбаҳор-Фарм" жамоаси ҳам биз кутган ўйинни кўрсатди. Шу сабабли бизга жуда қийин бўлди. Асосийси - сўнгги дақиқада гол уриб, ғалабага эришдик.

- Қўқондаги ўйинда жанговар 2:2 ҳисоби қайд этилганди. Ўша ўйин билан буниси қанчалик фарқ қилди?

- "Навбаҳор-Фарм" таркибидаги ёши катта футболчилар кетган, буни яхши биламиз. Лекин шунга қарамай Рашид Ғофуров жамоасини зўр тайёрлаган. Бундан хурсанд бўлдим. Шу йигитлар билан биринчи даврадагидан-да кучли жамоа яратган. Агарда улар шундай кетишса, бундай ўрин уларга ярашмайди. Улар бундан тепароқда бўлиш керак. Лекин ўйин сифати биринчи даврадагидан анчагина яхши.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика