Муҳсин Низомиддинов: "Рақиб футболчисининг зарбасини Оливер Кан ҳам қайтара олмасди"
17 авг 2023 21:33
Новости
Муҳсин Низомиддинов: "Рақиб футболчисининг зарбасини Оливер Кан ҳам қайтара олмасди"
- Ўйин ҳақида...
- Бугун натижа биз томонда бўлди. Учрашув қийин руҳда ўтишини билардик. "Юниред" яхши жамоа. Бироз қийинчиликка учрадик, шунга қарамай, ғалабага эришдик. Бундан хурсандмиз.
- Жамоа посбони икки ўйиндан бери узоқ масофадан йўлланган зарба натижасида дарвозасидан тўп ўтказиб юбормоқда. Машғулотларда бу борада ишланяптими? Шунингдек, Жасур Ўриновнинг қайдномага киритилмаганининг сабаби нимада?
- Жасур Ўриновнинг оёғидаги тирноқ қисмида йиринглаш бор эди, у "Машъал" билан баҳсда ҳам укол олиб, ҳаракат қилганди. Бироқ жароҳат даво этиб, шу боис уни қайдномага ҳам киритмадик. Дарвозабон Нортожиевга келсак, унга йўлланган зарбани исталган посбон ўтказиб юбориши мумкин. Бизда уч нафар дарвозабон бор, барчасининг салоҳияти бир. Активликни ушлаб туриш учун уларни ўйиндан ўйинга алиштиряпмиз. Нортожиевга йўлланган зарбани Оливер Кан ҳам қайтара олмасди. Ўйин давомида бундай вазиятлар учраб туради. Бугун супергол урган Ислом Шариповни биринчи даврада сафимизга қўшиб олмоқчи эдик. Бироқ лимитимиз тўлиб қолгани учун уни қўлга кирита олмадик. Унинг келажаги порлоқ.
- "Динамо"га қарши ўйинни ҳал қилувчи аҳамиятга эга беллашув дея оласизми?
- Ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз. Худо хоҳласа, Суперлига йўллланмасини ҳал қиламиз.
- "Юниред" ҳақида нима дея оласиз?
- "Юниред" зўр жамоа, футболчилари характер намойиш эта олишди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии