Муҳсин Низомиддинов: “Қўқонда бундан кейин ҳам юлдузлар чиқади”
13 янв 2015 17:37
Новости
Муҳсин Низомиддинов: “Қўқонда бундан кейин ҳам юлдузлар чиқади”
Футболчилик фаолияти давомида асосан “Қўқон-1912” ва “Нефтчи” шарафини ҳимоя қилган Низомиддиновни эндиликда мураббийлар қаторига қўшамиз.
Сабаби бўлажак чемпионатга қизғин тайёргарлик кўраётган “Қўқон-1912” ёшлар жамоасини айнан Муҳсин Мухторович бошқармоқда. Мураббийлик соҳасида илк қадамларини ташлаётган Низомиддиновда ўз ишига бўлган шижоати кучли эканлигини кўриш мумкин. Яқинда 34 ёшли мураббий билан учрашиб, айрим саволларга жавоб олдик.
- Муҳсин Мухторович, яқин-яқингача сизни футболчи сифатида билардик. Эндиликда эса ўзингиз учун янги бўлган соҳада ишламоқдасиз. Айтингчи мураббийликка ўтишингиз қандай амалга ошди?
- 2013 йилнинг иккинчи ярмида “Нефтчи”дан кетгач “Қўқон-1912”да ўйнай бошладим. У пайтда ўзингизга яхши маълум жамоа биринчи лигада иштирок этарди ва таркибда ёшлар йиғилганди. Бош мураббий Тоҳир ака Кападзе менга мураббий сифатида ҳам ёрдам бериш таклфини билдирди. Бу ташаббусни клубимиз вице-президенти Бахтиёр ака Толипов ҳам қўллаб-қувватлади ва бу йўлда барча шароитларни яратиб берди. Жамоада ўйновчи мураббий сифатида мавсумни тугатдим. 2014 йилдан бошлаб, ўзим учун янги бўлган соҳага тўлиқ равишда ўтишга қарор қилдим. Январь ойида Фарғонада ташкил этилган “С” мураббийлик лицензияси учун ўқидим. Клуб томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўлди ва муҳими раҳбарият ишонч билдирди. Ўтган йили Бахтиёр ака Толипов менга иккинчи лига жамоасини ташкил этиб, уни келаси йил ёшлар лигасига тайёрлаб боришимни айтгач, ўзимда ҳам ишга бўлган қизиқиш ортди ва футболчилик давримда қайси мураббийлар билан ишлаган бўлсам, уларнинг ишлаш тизими бўйича фаолият юрита бошладим.
- Футболчиликдан кейин мураббийлик соҳасига ўтган ҳар қандай киши қийналиши табиий. Айниқса янги соҳада ишни болалар футболидан бошласа. Сизда ҳам шундай бўлгандир?
- Ҳа, мураббийларга осон эмас эканлигини тушуниб етдим. Футболчи ўзи учун жавоб берса, мураббий ҳаммасига жавоб беради. Масъулиятли иш эканлигини айтиб ўтмоқчиман. Болаларнинг ҳарактерлари турлича. Кимгадир қаттиққўл яна айримларига юмшоқ муомалада бўлиш керак.
- Иккинчи лига жамоасини тузиш жараёни қандай кечганди?
- Шаҳар ва туманларда бўлган барча болалар турнирида иштирок этдим. Ҳар бир ўйинни диққат билан кузатиб, ўзимизга маъқул келганларини саралаб олдик. Очиғини айтганда, бу осон жараён эмас. Муносиб ёшларни танлаб олиганимиздан кейин улар билан қишда йиғин ўтказдик. Бунинг учун клуб раҳбарияти барча қулайликларни яратиб берди. Ишонасизми ҳаттоки, биринчи лига клубларида йўқ бўлган шароит қилинди. Бунинг баробарида футболчиларда қисқа фурсат ичида ўсиш кўзга ташланган. Фикримга исбот тариқасида айтишим мумкинки, ўтган йили Фарғона вилояти ҳокими Кубогида жамоамизнинг натижаси ёмон кечмаганди. Сўнгги ўйинда айнан иккинчи лигадаги жамоамиз “Нефтчи”га жиддий ташвиш туғдира олганди.
- Иккинчи лигадаги иштирокдан қониқдингизми?
- Ҳа десам ҳам бўлади. Вице-президентимиз бизга барча қулайликларни яратиб берган. Қолаверса жамоа бошлиғи Шуҳрат ака Мўминов ҳам ҳар куни холимиздан хабар олади ва ёрдамларини аямайди. Фақат ишлаш керак. Бу баландпарвоз гаплар эмас. Ишонинг Қўқон футболи яна аввалги қаддини ростламоқда. Асосийси моддий техник база яратилди. Қолаверса Қўқон шаҳар ҳокими Акрамжон Абдуллаев ҳам жамоамизга бефарқ эмас. Иши кўп бўлишига қарамай, тез-тез машғулотларимизга келиб, холимиздан хабар олади. Насиб қилса энди “Қўқон-1912” ўз сўзини айтади.
- Ёшларни саралаш чоғида айрим кишилар сунъий равишда таниш-билишларини жойлашга уринади. Сиз билан ҳам бу каби холатлар юз бердими?
- Тўғри, баъзида шундайлар учраб туради. Лекин ким бўлишидан қатъий назар ишда таниш-билишчиликни четга суриб қўяман. Яратганга шукур, уйим-жойим, шахсий автомобилим бор. Шундай экан фикр ҳаёлим фақат ишлаш ва мураббий сифатида шаклланишдир. Бугун бирортасидан пул олиб ўйнатсам, эртага менга натижа бермаса, ишимдан айрилиб қолишим табиий. “Нефтчи”да Юрий Саркисян билан кўп йиллар ишлаганим учун ҳам унинг мураббий сифатидаги ишлаш тизимини ўзлаштирганман. Йиғинимиз чоғида ўша тавсия қилинганларни ҳам кўрдик. Агарда чиндан ҳам талабга жавоб берса, иккиланишларсиз олиб қоламиз. Раҳбарият ва шахсан бош мураббий Рустам ака Абдуллаевнинг ўзи таниш-билиш футболда ўтмаслигини доим таъкидлайди.
- Дарвоқе, Абдуллаев билан ҳамкорлигинглар қандай кетмоқда?
- Рустам Раҳмонович ҳам қўқонлик эканлиги учун у кишини ёшлигимдан яхши биламан. Ўз вақтида бирга “Қўқон-1912”да ўйнаганмиз. Адашмасам 2004 йили клубга янги келган пайтимда Рустам ака менга “Lotto” фирмасининг бутсасини берганди. Мен ҳам ўз навбатида хурматини жойига қўйганман ва ака-укадек бўлиб кетганмиз. Ўтган йили жамоага келиб иш бошлаганидан кейин иккинчи лигада ишимни кузатди ва мен билан ҳамкорлик қилишларини айтиб, йўл-йўриқ кўрсатди. Мураббий сифатида Абдуллаевни ўзимга устоз деб биламан. У кишидан кўп нарса ўрганяпман. Бугунги кунда ёшлар жамоасини шуғуллантириш билан бирга асосий таркиб аъзоларининг кечки машғулотларида ҳам иштирок этиб, янада малакамни ошириб бормоқдаман. Кўз тегмасин Рустам ака билан жуда яхши ишлаяпмиз. Насиб қилса ҳали Қўқон футболини кўтарилишида ўз ҳиссамизни қўшамиз деган умиддаман.
- Ҳар бир соҳада устоз битта бўлгани билан яна бошқалардан ҳам нимадир ўрганилади...
- Фикрингизни тушундим. Мураббийлик лицензиясига ўқиган чоғимда бизга таниқли мутахассис Усмон Тошев инструкторлик қилганди. У кишидан ҳалигача ўзимга керакли бўлган нарсаларни сўраб, ўрганиб бораман. Мураббийлик соҳасига ўтаётганимда Тоҳир Кападзедан кўп нарса ўргандим. Қолаверса ўзингизга яхши маълумки, жамоамизда яна бир таниқли футбол мутахассиси - Вадим Шодиматов иш бошлади. Шахрижоновичдан ҳам ҳар куни вазифа оламан ва шу асосда машғулотларда уни қўллаяпмиз. Табиийки мақсадимиз асосий жамоага ўйинчи етказиб бериш бўлгани учун бош мураббийнинг ишлаш тизими асосида фаолият юритамиз.
- Машғулот ўтказиш ва умуман бу йилги мавсумда сизга ким ёрдам беради?
- Қўқонлик Муҳаммад Иноғомов. “Бухоро”даги фаолияти орқали мухлисларга яхши таниш бўлган Иноғомов 1978 йили туғилган. Мендан ёши катта бўлсада, инсон сифатида жуда яхши. Бизда биринчи ёки иккинчи мураббий деган гап йўқ. Биргаликда аҳил ва иноқ бўлиб ишлаяпмиз. Иноғомов ҳам мураббийликка энди-энди кириб келмоқда. Иштиёқи юқори.
- Мавсумга тайёргарлик жараёни қандай кечмоқда?
- Кунига бир маҳалдан машғулот ўтказилмоқда. Жиддий ишлаяпмиз. Қанчалик тайёр эканлигимизни мавсум давомида билиб оламиз. Лекин ўйлайманки, таркибимиз чакки эмас. Иқтидорли ёшлар кўп.
- Йиғинлар чоғида синов-назорат ўйинлари муҳим аҳамият касб этади. Фикримизга қўшиласизми?
- Албатта. Бу сиз бўлмайди. Шунинг учун ҳам мавсум стартига қадар “Нефтчи”, “Навбаҳор” ва “Андижон” ёшлар жамоаси билан ўйнаб кўришни режалаштирганмиз. Келаси ҳафта Фарғонада учрашув ташкил этишга келишиб олдик. Шу орқали савиямизни билиб оламиз ва камчиликлар бартараф этиб борилади.
- Таркиб ўзагини аниқлаб олдингизми?
- Ҳа. Бош мураббийнинг берган топшириғига биноан 15та футболчини саралаб олишимиз керак.
- Бу йил футболчиларнинг ёши неччи бўлади?
- 1995 йил ва ундан кичик ёшдаги ўйинчилардир.
- Дастлабки йил қандай вазифа қўйилади?
- Рустам Раҳмонович бу йил асосий вазифа ўйинчиларни пишитиб бориш ва келгуси йил юқори ўринлар учун курашчан жамоа шакллантиришни айтган. Лекин бу билан натижа асосий ўринда турмайди демоқчи эмасман. Ҳар бир ўйинда ютуқ учун чиқамиз. Шахсан мен ютқазишни сира истамайман.
- Мураббий сифатида катта футболда дебютингизни ўтказишга яқин турибсиз. Бунга тайёрмисиз?
- Ҳеч қандай қўрқув йўқ. Тўғри, мураббий сифатида тажрибам етарли дея олмайман. Лекин жамоамизда малакали мураббийлар йиғилган. Юқорида айтиб ўтганимдек, билмаганларимни иш жараёнида Абдуллаев ва Шодиматовдан ўрганиб бораман.
- Ўз вақтида Қўқондан таниқли ўйинчилар етишиб чиққан. Аммо бу борада охирги йилларда сезиларли пасайиш юзага келди. Нима деб ўйлайсиз, эндиликда “Қўқон-1912”дан яна юлдуз футболчилар етишиб чиқадими?
- Тўғри, таъкидладингиз Қўқонда Рустам Абдуллаев, Нўъмон Ҳасанов, Шуҳрат Раҳмонқулов, Бахтиёр Ашурматов, Мухтор Қурбонов каби таниқли ўйинчилар етишиб чиққан.
Қувонарлиси эндиликда Қўқон мураббийлар борасида ҳам етакчилар қаторида турибди. Мана аста-секин “Қўқон-1912” жамоамиз аввалги мавқеини тиклаб бормоқда. Илгари моддий жиҳатдан қийинчиликлар жуда кўп бўлган. Ҳозир эса ишбилармон раҳбаримиз бор. Айнан Бахтиёр ака Толиповнинг сайъи ҳаракатлари туфайли, Қўқонга катта футбол қайтди. У киши футболни жуда яхши кўради ва тушунади. Яратиб берилаётган шароитлардан келиб чиқиб, муносиб равишда ишлаган холда, раҳбаримизни ишончини қозонсак, моддий техник базамиз ҳам янада ривожланиб боришига шубҳа йўқ. Саволингизнинг асосий қисмига келадиган бўлсак, албатта келажакда Қўқондан яна таниқли номлар бўй кўрсатишига ишонаман. Шаҳримизда иқтидорли ёшлар кўп. Уларни тўғри тарбиялаб боришимиз керак бўлади.
- Ёшлар жамоасига саралаб олинган йигитлардан 1-2 йилда асосий таркибда ўйнаб кета оладигани ҳам борми?
- Ҳар холда шунга ҳаракат қиляпмиз. Ҳозир сизга футболчиларнинг номларини келтириб ўтиб, уларни ҳаволатиб юборишни истамасдим. Бош мураббий кўз остига олиб қўйган йигитлар бор. Қолаверса ёшлар ва ўсмирлар терма жамоасига ҳам муносиб номзодларни етишитириб беришни режалаштирганмиз. Насиб қилса бу йил биздан ҳам терма жамоаларга номзодлар бўлади деган умиддаман.
- Ишлаш фалсафангиз қандай?
- Мураббий қаттиққўл бўлиши лозим. Бу жуда муҳим. Жамоада биринчи навбатда тартиб-интизом бўлмоғи керак. Шунда муҳит ҳам яхши бўлади ва ишда ўсиш кўзга ташланади. Юқорида айтиб ўтганимдек, мураббий сифатида таниш-билишчиликка қўл ура олмайман. Иш бошлаганимиздан кейин бу борада, айримлар синов тариқасидами ёки бошқа мақсад учун пул таклиф қилиб, сунъий йўл орқали танишларини ўтказмоқчи бўлди. Бугун бирортасидан ўз манфаатим йўлида фойдаланиб, эртага ундан тилим қисиқ бўлиб қолишини истамайман. Раҳбарият ҳам доим шунга қатъий туришимиз кераклигини айтади.
- Бу йил иккинчи лига жамоасини ким бошқарадиган бўлди?
- Наримон Асанов ёшлар билан ишлаш хадисини олган мураббийдир. У кишига ҳам керакли шароитлар яратиб берилган ва астойдил ишга киришилди. Асанов тажрибали мураббий. У ёшлар билан қандай ишлашни билади. Ишонманки, ёшлар жамоасига Наримон ака муносиб ўйинчиларни етказиб беради.
Исломбек Рустамбеков

Комментарии