RU

Последние новости

23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:30АПЛ. Лондон дербисида "Тоттенхэм" ва "Челси" ўзаро куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  3 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  7 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  9 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0 20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  12 20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  5 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  38 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  7 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  1

Муҳсин Низомиддинов: "Мақсадимиз — Суперлигага йўл олиш ва инфраструктурани яхшилаш" Новости

Муҳсин Низомиддинов: "Мақсадимиз — Суперлигага йўл олиш ва инфраструктурани яхшилаш"

Про лиганинг 1-туридан ўрин олган "Машъал" — "Қўқон-1912 (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Муҳсин Низомиддинов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- Авваламбор, мухлисларимизни янги мавсум бошлангани билан табриклайман. Ўйинга келсак, ёмғирли об-ҳаво бўлишига қарамасдан, иккала жамоанинг яхши тайёргарлик кўргани билинди.

- Ўйиндан аввал "Қўқон-1912" фаворит ҳисобланганди, бироқ учрашув давомида бунга гувоҳ бўлмадик. Жамоа кўп хатога йўл қўйди...

- Юқорида таъкидлаганимдек, иккала жамоа ҳам яхши ўйин намойиш этди. Беллашув давомида 5-6 та хавфли вазият ярата олдик. Деярли 80 дақиқа давомида йигитлар бир хил темпда тўп тепишди. Қолаверса, об-ҳаво ҳамда йўл чарчоғи ўз таъсирини ўтказди. 

- Футболчиларнинг рўза тутишига қандай қарайсиз?

- Бу футболчининг ўзига боғлиқ. Хорижда мусулмонлар оғиз очгач, кечқурун футбол ўйнашади. Уларда жисмоний ҳолат ва энергия юқори даражада. Мен йигитларга бу борада буйруқ бера олмайман. Агарда рўза тутиш футболчиларга қийинчилик туғдирса, уни ўйлаб кўрамиз. 

- "Қўқон-1912" раҳбарияти томонидан жамоа олдига аниқ вазифа қўйилганми?

- Ёдингизда бўлса, жамоани биринчи давра сўнгида қабул қилиб олдим. Етакчилардан анча ортда эдик. Ўйинлар давомида тафовутни 1 очкогача қисқартирдик. Мақсадимиз — Суперлигага йўл олиш, шунингдек, инфраструктурани яхшилаш.

- "Машъал" майдони бугунги ёмғирли об-ҳавога тайёрмиди?

- Чемпионат бошида ҳамма майдон бир хил. Мавсум бошида майдонлар ёмон ҳолатда бўлмайди. 

- Ўтган мавсум сўнгги турида "Машъал"ни 4:2 ҳисобида мағлуб этгансизлар. Бугун эса ҳисоб очилмади. Мавсум аввали бўлгани учун гол кўрмадикми бугун?

- Ҳа. Бу ҳолат Суперлига жамоаларида ҳам кузатилди. Дастлабки турлар оғир ўтади. Чунки футболчилардаги жисмоний ҳолат ва ўйин амалиёти етишмаслиги сезилади. Вақти келиб, бу ўрнига тушади.


Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика