Муҳриддин Аҳмедов: "Турон" яқин йилларда Суперлигага чиқмоқчи"
21 мар 2019 11:00
Новости
Муҳриддин Аҳмедов: "Турон" яқин йилларда Суперлигага чиқмоқчи"
Посбон сайтимизга қисқа интервью берди.
- "Турон"ни тажрибали Баҳром Ҳакимов бошқармоқда. У қандай инсон экан?
- Баҳром ака Ҳакимов жуда тажрибали мураббий. Жуда кўп жамоаларда ишлаган. Ўз вақтида "Насаф"ни қандай жамоа қилганини барча яхши билади. Мана шундай мураббий билан бирга насиб қилганидан хурсандман. Ҳакимов жуда оғир-босиқ мураббий. Ҳар бир машғулот мен учун 10 марта ерга таяниб туришдан (отжимания) бошланади. Хатоларимни кўрсатиб бераяптилар ва улар устида ишлаяпман.

- Жамоа ҳақида қандай фикрдасиз?
- "Турон"га келадиган бўлсак жамоа жуда аҳил ва Шоҳруҳ Холматов, Аҳрор Умаржонов каби тажрибали ўйинчилар бор. Шароитларга келадиган бўлсак жуда яхши. Клуб хўжайинлари жуда яхши инсонлар экан. Улар футболчиларга барча шароитни қилиб беришмоқда.
- "Турон"нинг мақсади қандай?
- Клубнинг бу йилги мавсумдаги мақсади "B" ПРО-лигада муносиб ўринларни эгаллаш ва "А" ПРО-лигага чиқиш. Келажакда эса Суперлигага чиқиш мақсад қилиб қўйилган.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии